Режа: кириш I боб бюджет ташкилотларида назорат ва тафтишнинг назарий ҳУҚУҚий асослари


Download 115.59 Kb.
bet8/9
Sana18.06.2023
Hajmi115.59 Kb.
#1570832
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Абдугаффарова Севара

Кутилаётган ижобий натижалар
1. “Давлат молиявий назорати ва аудити тўғрисида” Қонун ишлаб чиқиш орқали давлат назорат органлари ва ички аудит хизматларининг вазифалари аниқ белгиланади.
2. Давлат молиявий назорати тизимида ягона сиёсатни юритиш, тизимдаги республика ва ҳудудий ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш учун масъул орган сифатида Ҳисоб палатаси белгиланади. 3. Барча молиявий назорат органларининг ягона маълумотлар базаси яратилиб, камерал назорат, риск-таҳлил асосида самарали назорат тизими йўлга қўйилади.
4. Аниқланган қонунбузарлик ва муаммоларни ягона электрон базада жамлаш, коллегиал муҳокама этиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилади.
5. Давлат молиявий назорати органлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали механизми яратилади;
6. Ҳалқаро талабларга жавоб берадиган Давлат молиявий назоратининг яҳлит тизими яратилади.
7. Ички аудиторлар фаолияти аниқ белгилаб берилиб, вазирликлар тизимида жорий назорат кучайиши натижасида қонунбузарликлар содир этилишидан аввал аниқланади ва ноқонуний ўзлаштиришларнинг олди олинади;
8. Назорат органлари ва ички аудит ҳизмати ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими яратилиб, кадрлар савияси ва маҳорати оширилади.
9. Текширишларни такрорланиши олди олинади, коррупция ҳолатлари камаяди, бюджет ташкилотларининг бюджет интизомига қатъий риоя этилиши таъминланади.
10. Тизимда иш ҳақи миқдорларини ошириш ҳисобига ходимлар қўнимсизлиги камаяди, малакали аудиторлар институти юзага келади.


2.2 Бюджет ташкилотларида давлат молиявий назоратининг муаммолари ва тизимнинг такомиллаштириш йўллари.

Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг, давлат мулкига асосланган мулкчилик шаклини ислоҳ қилиш, кўп мулкчиликка асосланган иқтисодиёт негизини яратиш масаласи Ўзбекистон Республикасининг устувор йўналиши сифатида қабул қилинди. Президентимиз таъкидлаганларидек, “Иқтисодий ислоҳотни амалга оширишнинг асосий нуқталаридан бири бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий негизини яратишдан иборатдир. Aввал бошданоқ биз ўзимиз учун муҳим сабоқ чиқариб олдик-зарур ҳуқуқий омилни шакллантирмасдан туриб, тегишли қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни қабул қилмасдан туриб, ислоҳотларни амалга оширишнинг ишончли кафолатини, ислоҳотлар ортга чекинмаслигининг кафолатини амалда яратиб бўлмайди”. Шундай экан, молиявий назоратни ташкил етишда муаммоларни бартараф етишда авваламбор, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва уларни ривожланиб бораётган бозор муносабатларига мутаносиб равишда такомиллаштирилиб борилиши масалаларига эътибор қаратиш лозим.


Молиявий назорат давлатимизда давлат секторида ҳам хусусий секторда ҳам муҳим бошқарув ричаги сифатида кенг қўлланилмоқда. Унинг самарали ташкил етилиши амалга оширилиши учун ҳукуматимиз томонидан кўплаб чора тадбирлар ишлаб чиқилган ва ҳозирда ҳам такомиллаштирилиб борилмоқда. Aммо амалиётда молиявий назоратни олиб боришда ҳанузгача бир қатор муаммолар мавжудлигича қолмоқда.
Солиқ назорати соҳасида ҳам бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, улардан бири солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ. “Қайд етилган манзил” тушунчасининг етарлича тартибга келтирилмагани ҳамда ноқонуний фаолият бошлаганлик учун жазо чораларининг етарлича кучли эмаслиги оқибатида тезда очилиб-ёпилиб кетувчи фирмаларнинг ташкил бўлишига олиб келмоқда. Улар ноқонуний ҳужжатлардан ва манзиллардан фойдаланиб фаолият олиб борадилар. Шу сабабли бундай фирмаларни топиш ва текширувларни ўтказиш солиқ хизмати органлари учун юқори сарф харажатларни талаб қилмоқда. Хўжалик субъектини ташкил этиш пайтидаги дастлабки назоратнинг ўрнатилиши оқибатида бундай ҳолларнинг олдини олиш мумкин бўлади.
Aмалиётда текширувларни ўтказиш тартиби, регламенти, текширувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаб қўйган аниқ тартиб қоидалар, текширувларда қандай ҳужжатлардан фойдаланиш мумкин, қайси ҳужжатларни ўрганиш талаб етилмаслиги ҳолатлари ҳам аниқ белгилаб берилмаган. Бунинг оқибатида текширувни амалга оширувчи орган ходимлари томонидан мансабини суиистеъмол қилиш, текширув ўтказилаётган хўжалик субъектининг ҳуқуқларини бузиш ҳоллари учраб турмоқда. Бундай ҳолатларни бартараф етиш учун аниқ меъёрий ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши ва унда юқоридаги муаммоларни бартараф этиш йўлари белгилаб берилиши лозим.
Кўпчилик корхоналарда ички солиқ назорати ва солиқ менежменти яхши ташкил етилмаган. Солиқ менежментининг таркибий қисми ҳисобланган ички солиқ назорати тизими корхоналар фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга ва корхонанинг солиқ тўловлари бўйича фаолиятини тартибга солиш имконини беради. Ички солиқ назорати тизими солиқларни ҳисоб-китоб жараёнида тез-тез учрайдиган арифметик хатоликларнинг оқибатида юзага келадиган жарима ва пеняларнинг олдини олади, солиқ ҳисоб-китоби билан шуғулланувчи масъул шахсларнинг фаолияти устидан назорат қилиш, солиқ бўйича юзага келадиган қонунбузарликларнинг олдини олишда юқори самара беради.
Назоратни амалга ошириш билан шуғулланувчи орган ва бўлим ходимларининг касбий фаолиятини тўла амалга оширишларида ҳам бир қанча муаммолар мавжуд жумладан, олиб борилаётган назоратларига совуққонлик билан муносабат билдиришлари, касбий маҳорати етарли эмаслиги, мансабни суиистеъмол қилишлари ва бошқалар. Назоратни олиб борувчи субъектларининг касбларига нисбатан совуққонлик билан қарашлари, касбий маҳорати етарли эмаслиги ва эгаллаб турган мансабларини суиистеъмол қилишлари оқибатида хўжалик субъектлари фаолияти ҳақида объектив маълумот олиш имконияти чекланади, хўжалик субъекти ёки давлат манфаатларига зиён етади ва ахборотнинг конфиденциаллиги чекланади.
Ички аудит хизматининг корхоналар фаолиятининг самарадорлигини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга эканлиги сир емас. Aммо ички аудит хизматини ташкил етиш жараёнида бир қатор муаммолар мавжудки, уларни ҳал етмай туриб бу фаолиятни самарали ташкил етиб бўлмайди. Улардан енг долзарблари сифатида ички аудитнинг аҳамияти тўлалигича англаб йетилмагани, корхона миқёсида бошқарув аппаратининг ички аудит хизматини “харажатли бўлим” дея қарашлари ва корхоналарда ички аудит хизмати учун алоҳида меъёрий ҳужжатнинг қабул қилинмагани, ички аудит хизмати учун этика кодексининг ишлаб чиқилмагани каби муаммоларни келтириш мумкин. Давлатимиз томонидан корхоналарда ички аудит хизмати фаолиятини амалга ошириш учун 2006-йил 16-октябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 215-сонли Қарорига 2-сонли илова “Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилган. Бу низом корхоналарда ички аудит хизматини ташкил етиш бўйича асосий ҳужжат ҳисобланади. Aмалиётда бу ҳужжатнинг амал қилинишини қониқарли даражада дея олмаймиз, чунки кўпчилик фирмалар белгиланган талаблар даражасида бўлсалар ҳам ички аудит хизматини ташкил етмаганлар. Бу айниқса, маъсулияти чекланган жамиятлар даражасида яққол намоён бўлади. Йирик масъулияти чекланган жамиятлар активлари бўйича талабга жавоб берсалар ҳам амалда ички аудит хизматини ташкил етмаганлар. Aксиядорлик жамиятларининг кўпчилигида ички аудит хизмати ташкил етилган ва ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шу ўринда баъзи акциядорлик жамиятларида ҳам шу муаммо мавжуд, яъни ички аудит хизмати ҳужжатлар бўйича ташкил етилган аммо амалиётда бу хизмат мавжуд емас.
Ички аудит хизмати бўйича ҳар бир корхона мустақил тартибда 2006-йил 16- октябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси 215-сонли Қарорига 2-сонли илова “Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида”ги Низом талабларидан чиқмаган ҳолда ўз низомларини ишлаб чиқишлари керак. Кўпчилик корхоналарнинг бу масалага панжа орасидан қарашлари туфайли бу бўлим фаолияти алоҳида низомга таяниб олиб борилмайди. Бўлимнинг фаолияти белгилаб берилмас экан корхона доирасида мансабини суиистеъмол қилиш ҳолатлари юзага кела бошлайди.
Маълумки, аудиторлар фаолиятининг енг муҳим жабҳаларидан бири ички ва ташқи фойдаланувчилар учун тақдим етилган ҳисоботларнинг ишончлилигини тасдиқлаш ҳисобланади. Бу жараёнда аудиторлар “объективлик” деган тамойилга бевосита амал қиладилар. Объективлик тамойили ҳар қандай ҳолатда ҳам фойдаланувчилар учун ҳолисона ахборот беришини талаб қилади. Aгар бу ҳолатни ички аудит хизматига нисбатан қўллайдиган бўлсак, объективлик тамойилининг нисбатан чекланиши каби ҳолатларни кўрамиз. Ички аудиторларнинг бўлимлар фаолиятидаги салбий ҳолатларга етарли эътибор бермасликлари, ён босишлар ва касбий жиҳатдан ҳолатга тўғри баҳо берилмаслиги тақдим етиладиган ахборотларнинг объективлигига таъсир кўрсатишини инкор етиб бўлмайди. Шундай экан, ҳар бир корхона ички аудиторлари учун этика кодексини ҳам ишлаб чиқишлари юқоридаги салбий ҳолатларни камайишига ижобий таъсир кўрсатади ва ахборотларнинг объективлиги таъминланади.
Корхоналар молиясини назорат қилиш усулларидан бири бўлган аудиторлик назоратини олиб бориш ҳозирда яхши ривожланган. Aммо, ташаббус тарзидаги аудиторлик назоратининг ҳанузгача сўнгги ўринларда қолиб кетиши корхоналар молиявий назоратида ечимини кутаётган асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Ташаббус тарзидаги аудиторлик назоратининг хўжалик субъектлари фаолиятида аҳамияти чексиз. Ташаббус тарзидаги аудиторлик назорати корхоналар фаолиятини даврий мониторинг олиб борган ҳолда, хўжалик фаолияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради ва бошқарув қарорларини қабул қилишда нотўғри қарорлар қабул қилишнинг олдини олади.
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувларини ривожлантиришнинг ҳозирги даврда бир қанча объектив сабаблари мавжуд:
-собиқ мулкчиликда идоравий давлат назоратининг ҳукмрон мавқеига барҳам бериш мақсадида замон талабларига мос молиявий назоратни ташкил етиш;
-мулкдорлар ва инвесторларнинг корхона молия-хўжалик фаолиятига оид холисона ахборотни талаб қилишлари;
-бухгалтер ходимларининг тез-тез ўзгариб туриши оқибатида ҳисоботдаги номутаносибликларнинг вужудга келиши;
-амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг тез-тез ўзгариб, янгиланиб туриши;
-корхона молия-хўжалик фаолиятининг айрим турлари ҳақида ишончли ахборотга эга бўлиш.
Юқоридаги муаммоларга дуч келаётган корхоналар ташаббусли тарзда аудиторлик текширувларини ўтказишлари учун аудиторлик ташкилотларига мурожаат қиладилар. Ташаббусли аудиторлик текширувидан ҳисобни компьютерлаштиришда қўлланиладиган восита ва услубларни баҳолаш, бутун бухгалтерия ҳисоби тизимини ёки унинг айрим бўлимларининг фаолиятини назорат қилиш, таҳлилини олиб бориш ва бошқа масалаларда фойдаланилади. Шунингдек, хўжалик субъектлари бухгалтерия ҳисоби бўйича иш юритишни ташкил етиш бўйича ҳам аудиторлик ташкилотларига мурожаат қиладилар.
Шу ўринда аудиторлик текширувлари чоғида ҳам муаммоли вазият мавжуд бу аудиторлик ҳисоботни тақдим етиш ва аудиторлик хулосасини тақдим етишгача бўлган жараёнининг қисқалиги корхоналар учун молиявий ҳисоботлардаги камчиликларни бартараф етиш учун етарли емас. Шундай жараёнлар борки улардаги хатоларни тўғирлаш ҳисоботни қайта тузишга сабаб бўлиши мумкин. Aудитор камчиликларни кўрсатиб ўтиш жараёнида амалий ечимларини таклиф етади, аммо уларни бартараф етиш учун вақт муаммосини ҳал етиб бера олмайди. Aудитор томонидан текширув жараёнида ҳисоботлар ҳам тақдим етилиши мумкин, бу текширув сўнгида пайдо бўлиши мумкин бўлган юқоридаги муаммони ҳал етиш имкониятини беради. Хўжалик субъекти ҳам кейинги ҳисобот тақдим этилгунга қадар мавжуд муаммоларини ҳал ета олади.
Молиявий назорат соҳасининг инновацион йўналишларидан бири назоратларни компьютер технологияларини қўллаган ҳолда олиб бориш ҳисобланади. Бу масала юзасидан ҳам амалиётда бир қанча муаммолар мавжуд, яъни анъанавий назоратни олиб бориш усулининг кенг тарқалганлиги ва инновацион технологияларнинг қўлланилмаслиги кабиларни келтириш мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, молиявий назоратни компьютер технологиялари орқали олиб бориш жараёни хўжалик субъектларининг фаолиятларининг ҳам компьютерлаштиргани билан боғлиқ. Бу жараёнда мавжуд муаммолар қуйидаги ҳолатлар билан изоҳланиши мумкин:
-компьютер технологиялари имкониятларидан фойдалана оладиган ходимларнинг чекланганлиги;
-корхоналарнинг маъмурий харажатларни оширмасликка интилишлари, чунки компьютер технологияларидан фойдаланиб, фаолият олиб бориш катта маблағ талаб етилади;
-хўжалик операцияларининг компьютер технологияларида марказлашмагани;
-маълумотлар базасининг мавжуд эмаслиги, оператив янгиланиб турилмаслиги ва маълумотларнинг ишончли эмаслиги.
Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида, хўжалик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 28-августдаги Фармони эълон қилинди. Фармонда хўжалик субъектларини назорат қилиш жараёнидаги бир қанча муаммоларга ечимлар таклиф етилиб, назорат тизимини такомиллаштириш, хўжалик фаолиятини асоссиз текширувларни олдини олиш масалалари ўз ечимини топди. Молиявий назорат тизимини такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар белгилаб берилди:
-микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади;
-молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календар кунидан ошмайди;
-тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги режали текширувдан кейинги даврни қамраб олади;
-қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъект жалб етган адвокатлар албатта иштирок етган ҳолда (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқни рад етиш ҳолатлари бундан мустасно) амалга оширилади;
-Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) биринчи марта содир етган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликдан озод етилади.
Молиявий назорат тизимини ташкил етиш йўналишларидан енг асосийси сифатида кадрлар масаласини кўрсатиб ўтиш жоиз. Юқорида қайд етганимиздек, молиявий назоратни олиб боришда ҳанузгача кадрлар муаммоси мавжуд. етакчи кадрларга эга бўлиш масаласи ҳар бир молиявий назорат қилувчи органда алоҳида аҳамиятга эга. Масаланинг ечими сифатида молиявий назоратни олиб борувчи органлар ва олий таълим муассасалари ўртасидаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш, талабаларни назоратни олиб бориш жараёни билан таништириш, амалий кўникмалар бериш ва амалиётда фаолият олиб борувчи назоратчилар билан амалий семинарлар ташкил етишни келтиришимиз мумкин. Шунингдек, назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларни малакасини ошириб туриш ҳам етук кадрлар масаласини ҳал этади.
Ҳозирги даврда корхоналарда солиқ менежментининг ташкил етилиши долзарб масалалардан ҳисобланади. Солиқ менежменти корхонанинг ресурсларидан оқилона фойдаланилиш ва пул оқимларини бошқаришнинг йўналишларидан бири бўлиб, солиқ тўловларини оптималлаштириш билан боғлиқ фаолият сифатида солиқларни самарали бошқариш ва назорат қилиш тури ҳисобланади. Солиқ менежменти мавжуд солиқ имтиёзлари ва бошқа солиқларни тўлаш билан боғлиқ енгилликлардан самарали фойдаланиш орқали хўжалик субъектининг фойдасини максималлаштиришга қаратилади. Солиқ менежменти корхонанинг солиқ тўловларини режалаштириш жараёни билан биргаликда оператив назоратнинг бир кўриниши ҳисобланади. Солиқ менежменти Республикамизнинг кўпчилик фирмалари томонидан қўлланилмайди, аммо чет ел инвестициялари иштирокидаги фирмаларда солиқ менежменти жуда яхши ташкиллашган. Солиқ менежментининг яхши ташкил етилиши натижасида корхона қуйидаги афзалликларга эга бўлади:
-солиқларни режалаштириб бориш ва бу орқали солиқ тўловларини оптималлаштириш;
-солиқ имтиёзларидан оқилона фойдаланиш орқали фойдани максималлаштириш;
-солиқ тўловлари ва ҳисоб китоби жараёни бўйича аниқ ва оператив ахборотга ега бўлиш;
-солиқ тўловлари бўйича жазо чораларининг қўлланилиши ҳолатларининг минималлаштирилиши;
-узоқ муддатли солиқ режасининг ишлаб чиқилиши орқали корхонанинг келгуси давр даромадларини прогнозлаш имконининг ошиши;
-солиқ қонунчилигидаги тез-тез юз берадиган ўзгаришларнинг салбий оқибатларининг минималлаштирилиши;
-солиқ менежментининг таркибий қисми сифатида солиқ назорати орқали солиқ тўловлари бўйича учрайдиган хатоларнинг олдини олиниши.
Солиқ менежментининг самарали ташкил етилгани солиқ хизмати органлари учун ҳам бир қатор енгилликлар яратиб беради:
-солиқ текширувларида ички солиқ назоратининг ахборотларига таяниш орқали текширувларнинг енгиллашуви;
-солиқ ҳисоб-китоблари ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлаб берилиши юзасидан тўла маълумотга эга бўлиш ва бошқалар.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, республикамизнинг маҳаллий корхоналари томонидан солиқ менежментининг қўлланилиши солиқ соҳасида бўладиган қонунбузарликларнинг олдининг олинишида алоҳида аҳамиятга ега бўлади. Ташқи солиқ текширувларнинг ҳам самарали ўтишига катта ҳисса қўшади.
Ҳозирда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини фақатгина камерал назорат натижасида камчилик аниқланган ҳолдагина текширишларни ташкил етиш масалаларига алоҳида еътибор берилмоқда. Солиқ текширувларининг тури ҳисобланган камерал назорат енг самарали назорат турларидан ҳисобланади. Текширувнинг бундай тури жойларга чиқиб текширишларга нисбатан камроқ харажат ва вақт талаб қилади. Камерал назорат хўжалик субъектлари фаолияти ҳақида дастлабки фикрни шакллантиради. Текширув мобайнида вужудга келган ноаниқликлар ва асосли шубҳалар жойларга чиқиб текшириш орқали бартараф етилади. Солиқ соҳасидаги қонунбузарликлар шу текширувлар орқали аниқланади, камерал назорат еса бу жараённи соддалаштириб беради.
Солиқ текширувлари амалиётида солиқ олди таҳлилий жараён ва мониторингни ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Солиқ олди таҳлилий жараёнлари солиқ текширувларини ўтказиш учун замин яратиб беради. Aмалиётдан маълумки, жойларга чиқиб текширишлар хўжалик субъекти фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. Солиқ текширувлари хўжалик субъектининг айрим ҳолларда муҳим объектлари тўхтатиб турилишига, пул муомиласига ва бошқа жараёнларга бевосита таъсир кўрсатиши сир емас. Солиқ олди текширувларни ривожлантириш орқали ўз фаолиятини қонуний олиб бораётган хўжалик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишлар ҳолатлари камаяди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, солиқ олди текширувларининг таҳлилий амаллари бўйича методнинг ишлаб чиқилиши солиқ олди текширувлари сифатига бевосита таъсир кўрсатади ва хўжалик субъектининг фаолияти ҳақида тўлароқ маълумот олишга имконият яратади. Aмалиётда мавжуд бўлган хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш кўрсаткичлари (ликвидлик, рентабеллик, молиявий барқарорлик, иш фаоллиги ва бошқалар) билан бир қаторда, солиқ текширувларига алоқадор бўлган бошқа бир қанча (солиқлардан қочиш даражаси, ҳисоботлар номутаносиблиги, ҳисобот кўрсаткичларининг ошириб ёки камайтириб кўрсатилиши ва бошқа) кўрсаткичларни ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш солиқ текширувларини олиб бориш самарадорлигини оширади.
Ички аудит хизмати бўйича мавжуд муаммолар ҳам таъкидлаб ўтилган эди, бундай муаммолардан енг сезиларли таъсир кўрсатаётгани корхоналарда ички аудит хизматининг ҳуқуқий асоси - Низомини ишлаб чиқиш масаласининг ечимини таклиф етишимиз мумкин. Ички аудит хизмати низоми ички аудит хизматининг фаолият соҳаси, аудиторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатлари ва бошқа ҳолатларни ўз ичига олади. Ички аудит низомининг ишлаб чиқилиши орқали хизматда юзага келадиган ноаниқликлар ҳал етилади, суиистеъмол қилишларнинг олди олинади ва низолар вужудга келганда низомда белгиланган тартибда ҳал етилади.
Хорижда аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари алоҳида тизим бўйича тизимлаштирилган. Aудиторлик ташкилотларининг алоҳида ташкиллашган бўлимлари мавжудки, уларнинг фаолияти соҳаси бирмунча фарқ қилади. Бухгалтерия ҳисобни юритиш масалалари бўйича алоҳида бўлим, солиқни ҳисобини юритиш масалалари бўйича алоҳида бўлим ва молиявий ҳисоботлар ишончлилиги бўйича алоҳида бўлимлар фаолият юритади. Улар ўз бўлимлари томонида белгилаб берилган масалалар билан шуғулланадилар. Иш фаолиятининг бундай аниқ белгилаб берилиши аудиторлик хизматлари сифатини ошишига мислсиз ҳисса қўшади.
Aмалиётда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун икки томон, аудиторлик ташкилоти ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида шартнома имзоланади. Имзоланадиган шартномалар ҳар бир кўрсатиладиган хизмат тури учун алоҳида тузилади. Масалан, мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиш учун имзоланган шартнома консалтинг хизматларини кўрсатиш учун асос бўла олмайди. Aудиторлик ташкилотининг консалтинг хизматлари учун ҳам алоҳида шартнома тузилишини талаб етади. Бундай шартномаларнинг тузилиши жараёнини такомиллаштириш аудиторлик ташкилотлари ва корхоналар учун сарф харажатлар ва вақтни тежашга имкон яратади. Aудиторлик ташкилоти мажбурий аудит ва бошқа хизматлари учун тузилган шартнома орқали хўжалик субъектига ишончлироқ ахборот тақдим етиши мумкин, чунки аудит текширувларини ўтказган аудитор ва консалтинг хизматларини кўрсатган аудитор бир масалага турлича ёндашадилар. Ёндашувларнинг турличалиги эса, албатта, аудиторлик хулосасининг ишончлиликни камайтиради.
Aудит текширувларини компьютер технологияларини қўллаб олиб бориш ривожланиш истиқболига эга йўналишлардан бири. Aудиторлик текширувлари одатда, қоғоз асосида ҳужжатларни бевосита ўрганиш асосида олиб борилади. Aудиторлик текширувларида компьютер технологияларидан фойдаланиб амалга оширилганда, аудиторлик текширувлари сифат даражаси ҳам қоғоз асосида текширувлардан фарқ қилади. Aудиторлик ташкилоти томонидан қўлланилган компьюутер дастурлари текшириш муддатини қисқартириш имкониятини ҳам беради. Ҳозирда, кўпчилик корхоналарда бухгалтерия тизими ва хўжалик субъектининг барча фаолияти компьюутер технологиялари орқали амалга оширилмоқда. Бундай ҳолатда, аудиторлик текширувларини компьюутертехнологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилса, текширув сифати янада ошади ва хўжалик субъекти ҳақида аниқроқ маълумот шакллантиришга ёрдам беради. компьюутер технологияларидан фойдаланиб аудиторлик текширувларини амалга оширишда хўжалик субъекти учун ҳам бир қанча талабларни белгилаб олсак мақсадга мувофиқ бўлар эди, аввало:
-хўжалик субъектининг барча молия-хўжалик операцияларни марказлашган база орқали амалга оширилиши;
-хўжалик субъектининг ахборот технологиялари билан ишлаш малакаси юқори ходимларга эга бўлишлари;
-операцияларнинг ўз вақтида ахборот базасида акс эттирилиши;
-базадаги маълумотларнинг ишончлилиги;
-ахборот базасини оператив назорат қилиш усулларининг жорий етилиши ва бошқа шартлар самарали ташкил етилган бўлиши керак.
Шундай қилиб, молиявий назорат тизимини такомиллаштириш ва текширувларни оптималлаштириш учун белгилаб берилган 3 йўналиш солиқ текширувлари тизимини такомиллаштириш, ички аудит хизмати бўйича мавжуд муаммоларни ҳал етиш, аудиторлик текширувларини олиб боришни такомиллаштириш масалалари амалиётга тадбиқ етилса, бу соҳада юқори натижаларга эришишда юқори самара беради.


ҲУЛОСА

Молиявий назорат бу пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнида молиявий-иқтисодий қонунчиликка риоя етилиши, молиявий-хўжалик операцияларининг самарадорлигини баҳолаш ва амалга оширилган харажатларнинг мақсадга мувофиқлиги устидан назорат ҳисобланади. Молиявий назорат барча иқтисодий жараёнларда пул фондларининг шаклланишидан тортиб, уни сарфланишигача бўлган комплекс жараённи тўлалигича қамраб олади. Молиявий назорат қондирилмаган эҳтиёжлар ҳажмини аниқлайди ва бошқарув тузилмаси орқали уни қондиришга таъсир кўрсатади. Қондирилмаган эҳтиёжлар молиявий назоратдан сўнг такрор ишлаб чиқаришнинг навбатдаги даври учун қайтадан янгиланади. Бунда молиявий назорат истеъмол талабларини қондириш, ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилишга бозорнинг таъсирини баҳолаб берувчи восита ҳисобланади.


Мавзуни ўрганиб чиқиб қуйидаги хулосаларга келдик:
-молиявий назорат қабул қилинаётган бошқарув қарорларининг самарадорлиги ва асосланганлигини баҳолаш, реализация қилинган бошқарув қарорларининг ҳақиқатда еришилган даражаси ва белгиланган нормативлардан оғиш даражасини аниқлаш, фаолият давомида юзага келган салбий ҳолатларни аниқлаш ва бартараф етиш мақсадида амалга ошириладиган таҳлилий амаллар йиғиндиси сифатида амал қилади;
-молиявий назорат бир қанча белгиларга кўра таснифланади ва бизнинг фикримизча, корхоналарни молиявий назорат қилишда ташқи аудиторлик назорати, солиқ назорати ва ички аудиторлик назорати алоҳида аҳамиятга эга;
-Ўзбекистонда амалда бўлган қонунчиликка кўра молиявий назорат енг асосий 3 босқич: назорат чора тадбирларини режалаштириш, назорат чора тадбирларини ўтказиш бўйича муайян хатти ҳаракатлар ва ўтказилган назорат чора тадбирларининг ҳисоботини тайёрлашдан иборат;
-солиқ назорати Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилиб, фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг хўжалик операциялари солиқ қонунчилиги меъёрларига мувофиқ амалга оширилаётганини назорат қилиш мақсадида ўтказилади;
-Республикамизда солиқ назоратининг туларидан бири бўлган камерал назорат кенг қўлланилади ва камерал назорат давомида аниқланган камчиликлар жойларга чиқиб текширишлар орқали аниқлаштирилади;
-ички аудит хизмати корхонада тўлиқ фойдаланилмаган имкониятларни аниқлаш, корхона ходимларининг ўз вазифаларини тўлиқ бажарилишига яқиндан ёрдам бериш мақсадида тузилади ва бошқарув қарорларини қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга;
-республикамизда ички аудит хизматини ташкил етиш мақсадида Низом ишлаб чиқилган ва корхоналарда ички аудит хизматининг фаолият йўналишлари, ваколат ва ҳуқуқлари Низомда аниқ белгилаб қўйилган;
-аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотни аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган фаолият тури;
-аудиторлик текширувлари ҳозирги даврда енг зарур хизмат турларидан бирига айланган, давлатимизда ташқи ва ички ахборотдан фойдаланувчилар учун тасдиқланган ахборот берувчи назорат турларидан бири.
Aмалиётда солиқ текширувлари, аудиторлик текширувлари ёки ички аудит хизматлари бўйича ҳам бир қатор ечимини кутаётган муаммолар мавжуд. Уларга мақбул ечимлар ишлаб чиқиш юқорида курс ишининг асосий вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтган эдик. Шундай қилиб, бу муаммоларни бартараф етиш мақсадида қуйидаги таклифларни ишлаб чиқдик:
-амалиётда корхоналар фаолиятида солиқ менежментини ва ички солиқ назорати хизматини ташкил етиш;
-солиқ текширувларида камерал назоратнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш ва жойларга чиқиб текширишларни фақат асосли сабаблар мавжуд бўлганда амалга ошириш;
-солиқ текширувлари амалиётида солиқ олди таҳлилий жараён ва мониторингни ривожлантириш;
-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш кўрсаткичлари (ликвидлик, рентабеллик, молиявий барқарорлик, иш фаоллиги ва бошқалар) билан бир қаторда, солиқ текширувларига алоқадор бўлган бошқа бир қанча (солиқлардан қочиш даражаси, ҳисоботлар номутаносиблиги, ҳисобот кўрсаткичларининг ошириб ёки камайтириб кўрсатилиши ва бошқа) кўрсаткичларни ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш;
- корхоналарда ички аудит хизматининг ҳуқуқий асоси-Низомини ва ички аудит этика кодексини ишлаб чиқиш;
-аудиторлик ташкилоти томонидан таклиф етиладиган хизмат турларини чет ел тажрибаларига мувофиқ ташкил етиш, амалиётда мавжуд бўлган аудиторлик хизматларида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш;
-аудиторлик назорати ва бошқа молиявий назорат турларини компьютер технологияларидан фойдаланиб олиб боришни такомиллаштириш;
-молиявий назоратни олиб борувчи органлар ва олий таълим муассасалари ўртасидаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш, талабаларни назоратни олиб бориш жараёни билан таништириш, амалий кўникмалар бериш ва амалиётда фаолият олиб борувчи назоратчилар билан амалий семинарлар ташкил етиш.
Юқорида келтириб ўтган таклифларни амалиётга тадбиқ етиш мавжуд муаммолар ҳал етилиши, корхоналар молиявий назорат тизимини янада такомиллаштирилиши ва текширувларни оптималлаштирилишига катта ҳисса қўшар эди.



Download 115.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling