Режа: Кириш. I. Bob волейбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари
Download 0.62 Mb.
|
ВОЛЕЙБОЛЧИЛАРНИНГ ХУЖУМ ВА ҲИМОЯ
ТЕХНИКАСИ АСОСЛАРИ. Волейбол ўйинини ҳужум ва химоя техникасидан иборат. Ҳужумда ҳам химояда ҳам шай туриш ва силжиш, тўпни узатиш ва қабул қилиб олиш, тўпни бир ёки икки қўллаб олиш ва қайтариш, тўпнинг йўлини тўсиш кабилар мавжуд. Ўйинчининг шай туриши ва силжиши. Волейбол ўйини давомида ўйинчи майдон бўйлаб харакатда бўлади ва силжиб туради. Силжишдан мақсад тўпни қабул қилиб олиш ва бошқа усулларни амалга ошириш учун маъқул жой танлашдир. Ўйинчининг спорт холатида туришдаги энг муҳим нуқта учун силжишга доим тайёр бўлиб туришидир. Ўйинчи туриш холатида оёқлари букилган, оёқлар елка кенглигида очилган, бир оёқ озгина олдинга, тана ҳам бир оз олдинга эгилган бўлади. Қўллар тирсакдан эгилган ва кафтлар бир-бирига қараган бўлиши керак. Бу холат доимий эмас, албатта у ўйининг боришига қараб ўэгариб туради. Агар турдан қайтган тўпни олиш лозим бўлса, ўйинча анча эгилади, отаётганда тўғриланади ва хокозо. Волейболчи майдон бўйлаб оёқларини чалиштириб (чапга, унга, олдинга, орқага), икки қадам (олдинга ва орқага) сакраб (югириш ва одимлаш) юригиб (майдон бўйлаб тез силжиш ва йўналишини бирдан ўэгартириб) юриши мумкин. Охирги югириш қадами узун бўлади, негаки ундан кейин тухташ, сакраш, йўналишини ўэгартириш мумкин. Тўпни Узатиш. Бу – ўйинни давом эттириш учун шерика ёки рақиб томонига ўзатилган тўпни ўзаро ўзказиш усули бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, тўпни олдинга, юқорига ва орқага ўзказиш усуллари ҳам мавжуд. Тўпнинг учиш трайекториясига қараб бутун майдон бўйлаб узун қўлни майдонга қисқа ва ўз майдонига ўта қисқа Узатишлар ҳам қўлланилади. Тўпни Узатиш баландлигига қараб паст (тўрдан 1 мерт юқори), ўрта (2 метргача), ва ундан баланд (2 метрдан ортиқ), масофасига кўра яқин (0,5 мертдан кам) ва узоқроқ (0,5 мертдан ортиқроқ) кабиларга бўлинади. Тўпни икки қўллаб юқоридан Узатиш. Бу жуда кенг тарқалган усул ҳисобланади. Бунда ишонч ва аниқлик билан харакатланиш унинг мухим томонидир. Ўйичи дастлабки холатда оёқларини тиззадан букиб қўлларини олдинга чиқариб кафтлар бироз ичкарига қаратилган, панжалар таранг тутилади. Тўп яқинлашганда оёқлар тўғирланади ва гавда кўтарилади. Қўллар чўзилади ва тўп қабул қилишга тайёрланади. Қўл гавда ва оёқ харакатлари ўзаро мувофиқланади. Бу эса тўпни тегишли жойга бориш имконини беради. Узатишнинг яна бошқа тури ҳам мавжуд бўлиб, унда тўп икки қўллаб юқоридан, бир қўллаб юқоридан, икки қўллаб юқоридан ўзатилади. Аммо бу усуллар ўйинда камроқ қўлланилади. Шунга қарамай ҳар бир волейболчи тўпни тез ва аниқ узатишини ҳамда йўналиши бўйича зарб беришни ўрганиши зарур. Тўпни қабул қилиш. Бу – рақиблар ҳужумидан кейин тўпни ўйинда сақлаб қолишда химоя усулини ҳисобланади. Икки қўллаб тўпни пастдан қабул қилиб олиш замонавий волейболда асосий усулдир. У ҳужум пайтида кучли зарб пайтидаги асоси усулдир. Бу усулида гавда юқорига ёки бироз эгилган қўллар олдинга пастга туширилади, бир кафт иккинчисига қўйилган бўлади. Тўпни билакларда қабул қилиб олинади. Билакларда бўладиган зарбни юмшатиш мақсадида қўллар тирсакдан яқинлаштирилиб кўтарилади ва буқилади, оёқлар тўғирланади ва гавда кўтарилади. Тўпни икки қўллаб юқоридан қабул қилиш. Бу усул билан тўп унча кучли келаётган пайтларда, шунингдек, бошқа усулни қуллаш қулай бўлганда қабул қилинади. Тўпни бир қўллаб пастдан қабул қилиш. Бу усулнинг аниқлиги етарли бўлганлиги учун ҳам қуланилади, аммо тўп ўйиндан узоқда бўлганда ва бошқа усул қўллашнинг имқони бўлганда ва бошқа усул қўлланилиши фойдалидир. Тўғирланган қўл таранг сиқилган панжалар тўпнинг йўлини тўсади (тўпни мушт ҳамда кафт ёки билаклари билан урилади). Бу харакатларда оқё қатнашмайди. Тўпни ошириш. Тўпни ўйинга киритиш ошириш дейилади. Зарб учун қўллай бўлган қатъий холатда туриш юқорига ошириш ҳамда қўлни силтаб тўпни ўриш ўргандан кейинги ўйинчининг харакатлари оширишнинг асосий хусусиятларидир. Оширишда тўпни мушт ёки кафт билан уруш мумкин. Бунда тўп юқорига бир қўл билан отилади. Юқорига отишнинг йўналиши ва баландлиги бажариш усуслига боғлиқ. Тўпни бош устидан уриб юборилса юқоридан пастдан ўрилса пастдан ошириш, ён билан турса ёнламасига тўп ошириш дейилади. Шунга мувофиқ тўрт хил ошириш усуллари мавжуд: пастдан тўғрига, пастдан ён билан, юқоридан тўғрига, юқоридан ён томони билан. Тўпни пастдан тўғрига ошириш. Ўйин бошловчи учун бу асосий усул бўлиб хисобланади. У тур томонга қараб туриб бажаради. Ўйинчи тирсакдан букилган қўл билан тўпни ушлаб туради. Бошқа қўл тўпга зарб бериш учун уни орқага ўзатилади. Шундан сўнг панжалар бироз букилиб, тўп юқорига 20-30 см баландлик отилади ва зарб берилади. Ўйинчи зарб берибоқ орқага турган оёғини тўғирлайди ва тана оғирлигини олдинда турган оёққа киради. Зарб бергандан кейин ўйинчи худуди харакат қилмоқчи булгандик холатни олади. Тўғридан хужумкор зарби. Тўрнинг юқори қисмидаги тўпни бир қўллаб рақиб томонга уришдан иборат хужум, бу хужумкор зарб дейилади. Бу хужумкор зарб ўрнидан сакраб ёки югирб келиб бажарилади. Хужумчи бу зарбни бир икки ва уч қадам босиб келиб бажаради. Ўйинчи учиб келаётган тўпни қўлларни олдинга юқорига кўтаради, урувчи қўл зарб учун тайёрланади. Тана би оз орқага эгилади. Панжалар мушт қилиб турилади ва ерга қараб буқилади, кейин зарб берилади, шундан сўнг оёқ пастга тушган тўп билан бирга тушади. Тшпни қанча кучли уруш зарур бўлса, кафт шунча бушроқ бўлса, кафт шунча таранг қилинади. Жисмоний маданият тизимининг энг мухим асосий манбаларидан бири спорт Машғулотлари хисобланади. Иқтидорли ёшларни танлаш; уларни синов-тажрибалардан ўтказиш ва спорт билан бевосита шуғуллантириш жараёнлари ўта мураккаб, камрови кенг ва кўп қиррали ижтимоий-педагогик жараёндир. Бунда асосан кўпидаги назарий ва амалий жараёнлар кўзда тутилади, яъни: Жисмоний тайёргарлик. умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик. Техник ва тактик тайёргарликлар. Маънавий-иродавий тайёргарлик. Назарий жихатдан тайёрлаш. Таъкидлаш лозимки спорт машғулотларининг юкорида таъкидланган йуналишлари замирида машғулот воситалари, мақсад ва вазифалари, усуллар, тамойиллар ва бошка яна жуда кўп амаллар мужассамлашади. Уларнинг асосий мазмунлари "Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти"га доир ўқув Жисмоний тайёргарлик жараёнлари мазмун, шакл ва мақсадлар асосида икки турдан, яъни умумривожлантирувчи ва махсус жисмоний тайёргарликлардан иборат. Бу ижтимоий-тарбиявий хусусиятларга эга булган педагогик жараёнлар факат спортчиларнигина тайёрлашга каратилмайди. Балки ўқувчи-ёшларни мехнат ва мудофаа ишларига ургатиш, кундалик хаётда учрайдиган у ёки бу фаол харакатларни бажаришда хам жисмоний тайёргарлик эхтиёжлари мавжуддир. Умумий жисмоний тайёргарлик деганда, хар бир шуғулланувчининг жисмоний баркамоллигини тушунилади. Яъни тез харакат қилиш, турли хил жисмоний мехнатларни енгил бажара олиш, эпчил, Чаққон, кучли ва бошка жисмоний сифатларга эга булишдир. Бундай фазилатлар ва жисмоний сифатларга эга булиш учун эса хар доим жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланиш лозим бўлади. Бунда кундалик тартиб-коидаларга режим жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланишни албатта киритишни такозо этади. Чунки академик лицей, касб-хунар коллежларида хафтасига 1-2 маротаба жисмоний маданият дарсларига катнашиш, улардаги талаб ва юкламаларни бажаришнинг ўзи кифоя килмайди. Шу сабабдан кўшимча равишда эрталаб ва буш пайтларда гимнастика машқлари, согломлаштирувчи жисмоний маданият воситалари билан шуғулланиш, энг мухими эса хафта давомида ташкил этиладиган спорт тугаракларининг барча Машғулотларида 12-3 маротаба 1, 5-2 соатдан фаол иштирок этиш зарур. Махсус жисмоний тайёргарлик тушунчаси хам икки йуналишга эга. Биринчидан, шуғулланувчиларнинг у ёки бу жисмоний сифатларини куч, тезлик, чидамлилик, эгилувчанлик ва хакозодан бирини тарбиялаш йўли билан уларни мусобақаларга тайёрлаш, юкори кўрсаткичларга эга булиши каби жихатлари мазмун топади. Иккинчидан эса, касб-хунарга каратилган жисмоний тайёргарликлар тик туриб ишлайдиган, ўтириб фаолият курсатадиган, ўтириб ва харакат килиб мехнат қилувчилар аралаш ва хакозо мавжуддир. Бунда асосан мехнат қобилиятларини ошириш, доимо тетик ва бардам бўлиб юришни таъминловчи ишлаб чикариш жисмоний маданият воситаларидан фойдаланилади. Спортчиларни тайёрлаш йуллари Спорт тушунчаси бошида такидланганидек, жисмоний тарбия, жисмоний маданият ва жисмоний сифатларнинг ўзаро мужассамлашган энг юкори чўққисидир. Ҳар бир спорт турининг ўзига хос мазмунини ўрганиш ва ургатиш тартиб-коидалари, усуллари, тамойиллари бу\лади. Шу жихдтдан хам спортчиларни тайёрлашда энг аввало уларнинг жисмоний тайёргарликлари диккат-эътиборда бўлади. Бунда машқларнинг техникалари, уларни бажариш йуллари асосий ўринда туради. Техника деганда машқларнинг бир-бири билан боғланиши ва маълум мақсаддаги фаол харакатларни ижро этилиши тушунилади. Спортчиларни тайёрлаш жараёнларида умумий ва махсус холатлар амалга оширилади. футболда тўпни тўғри ва ёнга ҳамда орқага юритишда оёқларнинг харакати, гавда ва қўлларнинг холати умумий техникани ташкил этса, мазкур харакатларни тез, усталик билан бажариш эса махсус техникани ташкил этади. Бундай холатлар спортнинг бошка турларида хам ўз йуналишлари ва мазмунларига караб қўлланилади. Спортчиларнинг техник фаолиятларини тайёрлаш ва уларни амалда бажариш жараёнларида тактик йуллар хам мухим ахамиятга эгадир. Яна уша футболдаги техник харакатларнинг бажарилишидаги тактика холатларни мисол килиб келтириш мумкин, яъни футболчи хар томонга тўпни суришда ракибини чалгитиш, "ёлгон" харакатларни бажариш унг томонга тўпни суриш харакатини қиладию, лекин тўпни чапга юритиб кетади ва хакозо каби амалий фаолиятларини бажаради. Тактика йуллар кураш турлари, бокс, қиличбозлик, волейбол, баскетбол каби спорт турларида хам жуда кўп учрайди. Лекин уларнинг мазмунан бажарилиши, шакли футболдагидан туб фарк қилади. Такидлаш лозимки, жисмоний маданият ўқитувчилари хам дарсларда техник ва тактик тайёргарликларни амалга оширишда ўзига хос усуллардан фойдаланади. Яъни осон машқларни кийин машқлар билан боглаш, секин бажариладиган харакатларни тезрок бажариш ва хакозоларда кўриш мумкин. Спортчиларни тайёрлашда Машғулотларни ёш, жинс ва спорт тайёргарликлари гурухлар асосий тамойиллардан биридир. Шу сабабдан спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш мақсади да Машғулотларни даврларга бўлиб тайёргарлик, мусобақалашиш, махорат орттириш ва хакозо режалаштирилади. Машғулотлар жараёнида умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, техник ва тактик тайёргарликни тарбиялашда спортчиларнинг маънавий-ахлокий тарбияларини қўшиб олиб борилади. Чунки спорт хар хил жараёнлар билан ўзвий богланиб кетади. Оғир машқларни бажаришга бардош бераолмаслик, жахл чикиб бошкаларни хакорат қилиш, жанжал-мажоралар устидан чикканда ўзини тўтаолмасдан уларга аралашиш оқибатида жиноятларга қўл уриш холлари юз бериши мумкин. Маълумки, иқтидорли ва спорт махоратлари юқори булган спортчилар турли халкаро спорт мусобақаларида иштирок этади. Бунда чет эл спортчилари ёки бошка кишилар билан мулокатда булиш холлари хам учрайди. Шунингдек, мусобақалар жараёнларида баъзи нохуш воқеликлар содир бўлиш мумкин футболда оёқларга атайлаб тепиш, итариб йиқитиш ва хакозо. Бундай холларда спортчи ўзини тўта билиши, Ватан ва халк, олдидаги бурчи, маъсулиятларини доимо хис қилиши керак. Шу сабабдан спорт Машғулотлари жараёнларида ахлок ва маънавий тарбияга алохида эътибор бериш мураббийларнинг бурчидир. Инсон харакатининг мажмуи бош мия орқали идора килинади. Демак спорт Машғулотларида бажариладиган энг оддий харакатлардан бошлаб, то ўта мураккаб машқларгача турникдан айланиб тушиш сальто, акробатик сакрашлар, Оғир штангаии маълум вақтгача юкорида кўтариб сакдаб туриш ва хакозо бажариладиган фаолиятларни хар бир спортчи онгли равишда хис қилади, яъни барча харакатларни онгида, тафаккурида аввал бажаради хаёлан равишда. Бевосита машгулолар ёки мусобақаларда урганган ва ўзлаштирган барча машқлар мажмуини комплекс такрорлайди. Демак Машғулотлардаги барча харакатлар, фаолиятларни назарий жихатдан билиш, тушуниш спортчилар учун энг зарур жараён хисобланади. Шу сабабдан мураббийлар шуғулланувчиларнинг назарий билимларини мустахкамлашга алохида эътибор беришади. Бунда мураббийларнинг амалий тажрибалари, олимларнинг илмий-тадқиқот натижалари, махсус ўқув-услубий қулланмаларидан мақсадли фойдаланилади. Жисмоний маданият дарслари ва спорт Машғулотларида тиббий назоратлар. Тиббий назорат ва кўриклар деганда, асосан ахолининг, шунингдек ўқувчи-ёшларнинг соглигини текшириш ва доимий равишда уларни кўзатиб-назорат килиб бориш тадбирларини тушунилади. Бунинг мақсад-вазифалари эса турли касалликларни аниклаш, уларга йул кўпмаслик ва ўз вақтида даволашга каратилган бўлади. Ўқув юртларида махсус тиббий пунктлар ташкил этилиб, уларда шифокорлар, хамширалар доимий хизмат қилишади. Республика соғликни саклаш вазирлигининг махсус карорига асосан, барча турдаги ўқув юртларида ўқув йилининг боши ва бахор пайтларида махсус тиббий куриклар ташкил этилади. Бунда махаллий поликлиникалар, шифохоналар, согломлаштириш марказлари, жисмоний тарбия-спорт диспансерларининг, техник ходимлари бевосита текшириш ишларини олиб боради. Уларнинг текшириш ва курик натижаларига караб соглом ўқувчи-ёшларни асосий, тайёргарлик гурухларига ажратади, соглигида баъзи иллатлар булган ёки ўта заиф ўқувчи ёшларни махсус тиббий гурухларга ажратади. Бу уч гурухдаги ўқувчи-ёшлар жисмоний маданият дарсларида алохида-алохида гурухларга бўлиб машқларнинг шакллари, мазмунлари ва меъёрларини белгиланган тартибда ургатилади. Жисмоний маданият дарслари жараёнларида бу гурухлардаги ўқувчи-ларнинг, айникса махсус гурухдагиларни вақти-вақти билан шифокорлар назорат килиб боради. Зарур булганда даволанишга юборилади. Бу тадбирлар негизида барча ўқувчи-ёшларнинг саломатлиги ва жисмоний тайёргарликларини кўзатиб бориш, уларнинг жисмоний жихатдан ривожланиш жараёнларини белгилаш ва таъминлаш каби тарбиявий жихатлар мужассамлашади. Бундай ўта мухим тадбирларни таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва бошкд сохалардаги ўқувчи- Бундай холатлар барча спорт турларига хос булган холда, уларда маълум йуналиш ва мақсад, хамда улардаги кўрсаткичлар бир-биридан бутунлай фарк к.илади. Касб-хунар коллежларида тахсил олувчи усмир ва кизлар юкоридаги кўрсаткичлар асосида ўзларини текшириб кўришлари ва бу натижаларни жисмоний маданият дарслари ва спорт машғулотлари асосида янада устириш, ривожлантиришга харакат қилишлари лозим бўлади. Бунинг учун улар доимий равишда ўзларини назорат килиб, кўзатиб боришлари лозим бўлади. Даволаш жисмоний маданият асослари хакида тушунчалар. Ўз номи билан мантикий тўғри келадики, баъзи хасталик ва касалликларни махсус жисмоний машқлар билан даволаш зарурияти бўлади. Буни жахон тиббиетида илмий-амалий жихатдан асосланиб, узоқ ўтмишлардан буён қўлланилиб келинган. Бу ўринда улуғ мутаффакир хаким, олим Абу Али Ибн Синонинг илмий амалий тажрибаси, уларнинг натижалари мерос бўлиб колган. Айникса турли хил касалликларни даволашда жисмоний маданиятнинг секин, кучли ва тез бажариладиган воситалари орқали амалга оширилиш усулларини "Тиб қонунлари"да баён килиб берган. Бунда укалаш массаж, иссик хаммом, совук сувларда чўмилиш, чўл ва тоғларда саёхат қилиш, гавда харакатлари билан боғлиқ жисмоний машқдардан мақсадли фойдаланиш йуллари ўз ифодасини топганлиги бугунги кунда хам мухим ахамият касб этмокда. Тиббиёт оламида касалликлар, хасталикларнинг сони чексизсиз. Уларни асосан дори-дармонлар воситалари орқали даволашади. Лекин баъзи бир ка-саллик ёки хасталиклар борки, уларни даволашда жисмоний машқлар хам анча қўл келади. Уларнинг баъзи бир кенг ёйилган турлари ва уларда қўлланиладиган жисмоний машқлар хакида мулохазалар билдириш мумкин, яъни: Ёш болаларни соф хавода сайр қилдириш, енгил ўйинлар билан овутиш, бу жараёнлар уларнинг касал бўлмаслигига кафолатдир, Катта ёшдаги кишилар каттик шамоллаганда тана иссиклиги ўта юкори бўлмаса пешона ва бошка жойлардан тер чикиб окканга кадар югуриш, тош кўтариш, бирон жисмоний мехнат қилиш. Турли сабаблар билан тана лат еганда уни уқалаш, совук сув билан артиш,Кўп ўтириш, ухлаш ва кам харакатчанлик юзасидан танада уюшиш, огрик, тиришиш ва бошка иллатлар вужудга келганда ўтирган, ётган ва турган холатларда турли машқлар, харакат қилиш, соф хавода юриш, куч-кувват етса аста-секин югуриш, чукур нафас олиб чикариш ва шунга ухшаш гимнастика машқларини бажариш, уларга одатланиш, Кўз тиниши, бош айланиши ва бадан титраши каби иллатлар вужудга келгудек булса, кўз, афт, бўйин мушакларини кўпроқ, харакатга келтириш уқалаш, ишқалаш, сийпалаш, очиб-юмиш, айлантириш, буриш ва хакозо. Даволаш муассасалари, согломлаштириш марказлари, санатория ва дам олиш уйларида шифокорлар томонидан махсус муолажалар орқали даволаш усуллари хамда воситалари қўлланилади. Бунда касалликларнинг турларига караб машқлар, уқалашлар массаж ва бошка амаллар қўлланилади. Бу усуллар махсус даволаш таркибига кириб, асосан шифокорлар хизмат қилишади. Даволаш жисмоний маданият усуллари спорт оламида мухим ўрин эгал-ламокда. Бу асосан уч йуналишга эгадир, яъни: Жисмоний маданият ва спорт диспансерлари. Жамоадаги команда махсус шифокорлар. Мустақил равишда даволаниш. Мазкур йуналишларнинг энг асосий хусусиятлари хакида тухталиш мумкин бўлади. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling