Режа: Кириш. Ўлчашларнинг сифат мезонлари. Ўлчаш хатоликлари. Уларнинг табақаланиши. Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати. Кириш


Download 58.27 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi58.27 Kb.
#1553444
  1   2   3
Bog'liq
metrologya mi


O’zbekiston Respublikasi Axborot Texnologiyalari va
Kommunikatsiyalarini rivojlantirish Vazirligi
Muhammad Al-Xorazmiy Nomidagi
Toshkent Axborot Texnologiyalari Universiteti


Metrologiya, standartlashtirish va sertifikatlashtirish
fani bo’yicha


Mustaqil ishi

Bajardi:Abdujabborov Abduvoris
Guruh: 811-20
Режа:
1.Кириш.
2. Ўлчашларнинг сифат мезонлари.
3. Ўлчаш хатоликлари.
4.Уларнинг табақаланиши.
5. Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати.


Кириш
Ҳар бир нарсанинг сифати бўлганлиги каби ўлчашларнинг ҳам сифати ва унинг мезонлари мавжуд. Бу мезонлар ўлчашлардаги асосий тавсифларни ифодалайди.

Ўлчашларнинг сифат мезонлари
Бу мезонлар қаторига қуйидагилар киритилган:
Аниқлик - бу мезон ўлчаш натижаларини катталикнинг чинакам қийматига яқинлилигини ифодалайди. Миқдор жиҳатдан аниқлик нисбий хатолик модулига тескари тарзда баҳоланади. Масалан, агар ўлчаш хатолиги 10-3 бўлса, унинг аниқлиги 103 бўлади ёки бошқача айтганда, қанчалик аниқлик юқори даражада бўлса, шунчалик, ўлчаш натижасидаги мунтазам ва тасодифий хатоликлар улуши кам бўлади.
Ишончлилик - ўлчаш натижаларига ишонч даражасини белгиловчи мезон ҳисобланади. Ўлчаш натижаларига нисбатан ишончлиликни эҳтимоллар назарияси ва математик статистика қонунлари асосида аниқланади. Бу эса конкрет ҳолат учун хатолиги берилган чегараларда талаб этилган ишончлиликдаги натижаларни олишни таъминловчи ўлчаш усули ва воситаларини танлаш имконини беради.
Тўғрилик - ўлчаш натижаларидаги мунтазам хатоликларнинг нолга яқинлигини билдирувчи сифат мезони.
Мос келувчанлик - бир хил шароитлардаги ўлчашларнинг натижаларини бир-бирига яқинлигини билдирувчи сифат мезони. Одатда, ўлчашларнинг мос келувчанлиги тасодифий хатоликларнинг таъсирини ифодалайди.
Қайтарувчанлик - ушбу мезон ҳар хил шароитларда (турли вақтда, ҳар хил жойларда, турли усулларда ва воситаларда) бажарилган ўлчашларнинг натижаларини бир-бирига яқинлигини билдиради.
Ўлчаш хатолиги - ўлчаш натижасини чинакам (ҳақиқий) қийматдан четлашувини (оғишувини) ифодаловчи ўлчашнинг сифат мезони.



Download 58.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling