Режа Кириш Молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА РИСКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР
Download 89.4 Kb.
|
bozor riski
2. МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА РИСКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР
Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида хатарларни олдини олиш ёки таъсирини камайтириш учун хатарнинг ҳар бир турига қарши турувчи суғўрталаш шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш керак. Ҳозирги қимматли қоғозлар бозорида энди тўлақонли амал қилинаётган мамлакатларда шу жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам ққ операциялари билан хатарларни суғўрталаш етарли даражада ривожланмаган. Бундай хатарларни суғўрталаш қимматли қоғозлар бозори ва суғўрта ишининг бирлашишидаги энг муҳим фаолият соҳаларидан бири ҳисобланади, уни мамлакат амалиётида жуда яқин вақт ичида ўзлаштириш муҳим вазифадир. Бу борада талабалар тўлиқ маълумотларни “Суғурта” фанини ўрганиш жараёнида оладилар. Рискларнинг олдини олишнинг иккинчи йўли бу қимматли қоғозлар бозорида хеджирлашдир. Хеджирлаш – бу фючерс, опцион, варрант келишувларида (асосий ққнинг олди-сотдиси билан бир вақтда бўлганлиги сабабли) нарх ва фойда хавф-хатарини суғўрта қилиш шаклларидан биридир. Хеджирлаш сотувчи (харидор) шартномани тузиш билан бир вақтда, ўз савдосига тенг келадиган, айтайлик, фючерс шартномаларини харид қилади (ёки сотади). Хеджирлаш: - томонлар кўрадиган эҳтимолдаги зиённи камайтириш имконини беради; - товар нархи ўзгариши билан кўриладиган зарар фючерс бўйича олинадиган ютуқ билан белгиланади. Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта хатарини суғўрта қилишнинг турли усуллари ҳам хеджирлаш деб юритилади. Хеджирлаш механизмининг ҳаракати шундан иборатки, ққнинг опцион, фючерс савдосини амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорида бир томондан сотувчи шаклида иштирок этса, иккинчи томондан харидор сифатида қатнашади ва натижада сотувчи сифатида ютқазса, сотиб олувчи сифатида ютиб чиқади, шу билан ўз даромадини қоплайди, масалан шу жараённи икки хил ҳолда кузатайлик: Биринчи ҳол – тадбиркор бир ойдан кейин доллар сотиб олмоқчи, қайсиким ҳозирги кунда 1000 сум туради. У таваккал қиладики, бир ой ичида долларнинг баҳоси ошади. Шунинг учун хатардан ўзини сақлаш учун 3 ой муддатга фючерс шартномаси тузади. Шартномага кўра, 1 долларнинг баҳоси 1100 сумга тенг қилиб белгиланади. Бир ой муддат ўтади ва тадбиркор жисмоний шахсдан долларни 1100 сумдан сотиб олади. Шу давр ичида фючерс бозорида долларнинг нархи 1200 сумни ташкил этади. Яна 2 ой ичида фючерс бозорида долларнинг нархи яна кўтарилиши мумкин. Энди тадбиркор жисмоний шахсдан долларни 1100 сумдан сотиб олади ва фючерс шартномасини 1200 сумдан сотади. Якуний ҳулоса шуки, сотиб олувчи сифатида тадбиркор 100 сум йўқотади, сотувчи сифатида эса 100 сум ютиб чиқади. Натижада хатар хавфи 0 га тенг бўлади. Агарда шу давр ичида фючерс шартномаси 1200 сум эмас, 1300 сумни ташкил қилганда эди тадбиркор ҳар бир доллардан 100 сум қўшимча фойда олар эди. Download 89.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling