Режа Кириш Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикаси пенсия тизимини ислоҳ қилишда жаҳон амалиёти тажрибаларидан фойдаланиш имкониятлари
Download 1.39 Mb.
|
ulugbek
3.Ўзбекистон Республикаси пенсия тизимини ислоҳ қилишда жаҳон амалиёти тажрибаларидан фойдаланиш имкониятлари
Молиявий ва иқтисодий беқарорлик ва аҳолининг демографик таркибида салбий ўзгаришлар пенсия таъминоти муаммосини янада долзарб муаммога айлантиради. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида пенсионерларнинг етарли даражада турмуш даражаси билан таъминлаш имкониятига эга бўлмаган, аҳоли ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларидан бири бўлган пенсия таъминотини ислоҳ қилиш жараёни кетмоқда. Ривожланган мамлакатларда, пенсия таъминоти ижтимоий йўналтирилган, классик ва либерал-демократик моделларга бўлинади. Классик “Бисмарк модели”га кўра (Германия, Испания, Франция), пенсия тизими нафақахўрлар фойдасига меҳнат қилаётган фуқаролардан йиғиб олинган тўланган бадаллар суммасига қараб қайта тақсимлаш йўли билан амалга оширилади. Либерал-демократик “Бевериж модели”нинг хусусияти шундаки (Буюк Британия, АҚШ, Япония) бой қатлам вакилларидан кам таъминланган фуқароларга тўловларни хусусан солиқлар орқали минимал пенсия суммасини қайта тақсимлаш ҳисобланади. Ижтимоий йўналтирилган модел (Швеция, Норвегия, Дания) бағрикенглик хусусиятларини ва жамғарилиб бориладиган пенсия тизимини бирлаштиради. Шуни қайд этиш лозимки, дунёда бир бири билан ўхшаш бўлган пенсия тизимлари мавжуд эмас. Уларнинг барчаси давлатнинг иқтисодий ривожланганлиги, пенсия тизими таркибий даражаси, молиявий ресурсларни шакллантириш ва марказлаштириш даражасига қараб ўзига хос хусусиятларга эга ҳисобланади. Жадвалда бир қанча мамлакатларнинг пенсия таъминотига сарфлаётган харажатларининг ЯИМдаги улушлари ва 2050 йилга бориб ушбу харажатларни қанчага оширишлиги бўйича прогноз маълумотлар келтирилган бўлиб, доимгидек аҳолининг фаровонлиги индекси бўйича дунёда юқори ўринда турадиган Люксембург давлати бунда ҳам пенсия таъминотига ажратаётган бюджет маблағлари бўйича биринчи ўринни яъни 2010 йилда 9,2 фоизни ташкил қилган бўлса, келажакда бу кўрсаткич 18,1 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Аксарият мамлакатлар эса ушбу харажатлар улушини камайтириш режасини тузиб чиқишмоқда. 4-жадвал Дунё мамлакатларининг пенсия таъминотига қилаётган харажатларнинг улуши11 %. фоизда Фуқаролар учун пенсия тизимини ташкил этишда жаҳонга машҳур Германия ва Чили моделлари дунёда андоза сифатида танланди. Пенсия таъминотининг икки базавий модели; тақсимланувчи ва капиталлашган моделлари мавжуд. Пенсия тизимининг капиталлашган модели тақсимланувчи моделдан фарқли равишда инсоннинг ўз меҳнати ва пенсия бадаллари жамғарилиши натижалари билан узвий боғлиқ. Чили капиталлашган модели схемаси қуйидагича: пенсия бадалларини инвестиция қилишдан ва тўплашдан ҳосил бўлган капитал пенсия харажатларини қоплашга йўналтирилади. Пенсия бадаллари капитал тўловчининг шахсий ҳисобрақамида ҳисобга олиб борилади. Ушбу ҳисобрақамни пенсия фондлари ёки пенсия кассалари, суғурта кассалари ёки банклар юритади. Пенсия маблағларини тизимли инвестиция қилиш билан ушбу институтлар инвестиция даромадларига эга бўлади. Капитал ёки йиғилган пенсия бадаллари суммаси уларни инвестиция қилишдан олинган даромад пенсия фонди фаолияти натижасида капиталлашган пенсиянинг молиявий манбасидир. Кўпгина мамлакатларда пенсия тизимини молиявий барқарорлаштириш муаммосининг ечими пенсия ёшининг оширилишидадир, деб қаралмоқда. Бу ривожланган ғарб мамлакатлари учун жуда муҳимдир, чунки ҳаётнинг ўртача давомийлиги анчагина юқори, аҳоли кексайиб бормоқда, пенсионерлар ва ишлаб турганлар нисбати, яъни боғлиқлик оғишмай ортиб бормоқда. “Бугун сайёрамизда ҳар сонияда ўртача икки киши 60 ёшга тўлмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) берган маълумотларга кўра, XXI аср ўрталарига келиб, ерда 100 ёшдан ошганлар сони 3,2 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади. Жаҳонда инсоннинг ўртача умр кўриш ёши 1950 йилда 47 ёш бўлган бўлса, 2010 йилда бу рақам 69 ёшга етди. 2050 йилда бу кўрсаткич 76 ёшни, 2100 йилга бориб эса 85 ёшга етиши кутилмоқда.” 12 Жадвал маълумотларида дунёнинг тараққий этган мамлакатларида аҳоли таркибида 60 ва ундан юқори ёшдагиларнинг улуши йиллар кесимида ўсиб бориши прогноз қилинган. Бу эса пенсия тизимида маълум бир ислоҳотлар олиб борилишлигини тақозо этади. Бундай шароитда пенсия ёшини ошириш масаласини, у ҳозирда анчагина юқориликдан қатъий назар, қайта кўриб чиқилиши ҳақиқатан ҳам ижобий натижалар бериши мумкин. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling