Режа: Логистика фанининг предмети ва объекти
Download 48.66 Kb.
|
2 5442602284275995047
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Логистика фанининг предмети ва объекти.
2-мавзу. Логистиканинг асосий ҳолати ва тамойиллари Режа: Логистика фанининг предмети ва объекти. Логистика турлари вавазифалари. Транспорт фаолиятида логистик тамойилларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари. Таянч иборалар: хом-ашё , коммуникацион, ахборот оқими, молиявий оқими, сервис оқими, логистика предмети, логистика объекти, концепция, транспорт-омбор ,занжир. Логистика фанининг предмети ва объекти. Бозор иқтисодиётига ўтиш даври билан боғлиқ бўлган иқтисодиётдаги ўзгаришлар ўзгача бошқариш ва ишни ташкил этиш усулларини талаб этмоқда. Табийки, бу ўз навбатида ишлаб чиқаришни бошқарадиган раҳбарларни тайёрлашда янгича, бошқариш усулларини ва иқтисодий йўналишларни талаб этмоқда. Бу билимларни иқтисодиётнинг янги йўналиши бўлган логистика фани орқали билиб олиш мумкин. Логистика - ижтимоий ва иқтисодий жараёнлар доирасида товар ва хизматларни харидор томон ҳаракат самарадорлигини ошириш мақсадида “хом-ашё сотиб олиш, тақсимлаш, сотиш ва истеьмол қилиш”да ягона тизимга бирлашган турли ташкилот ва компанияларнинг барча операциялар, муолажа ва вазифаларни мувофиқлаштириш асосида интеграцияланган биргаликдаги фаолиятидир. “Логистика” термини яқин кунларгача жуда тор доирадаги мутахассисларга таниш бўлган бўлса, ҳозирги кунда эса кенг тарқалмоқда. Логистикани иқтисодиётда кенг ишлатилиши асосан 60-70 йилларга тўғри келади ва бунга коммуникацион технологияларни ривожланиши сабаб бўлди. Натижада хом-ашё ва материалларнинг вужудга келган йўналтирилган мониторинги натижасида материал оқимларини бошқариш тизими камчиликлари туфайли катта йўқотишлар бўлаётганлигини яққол кўриш мумкин. Бугунги кунда эса логистика бошқариш қуроли, концепцияси, жараёни кабиларни ўз ичига олган алоҳида фан саналади. Логистика навқирон фан саналади, ундаги кўпгина термин ва тушунчаларга аниқлик киритилмоқда, айни чоғда логистика тушунчасига ҳам бирқанча тузатиш киритилди. Логистика – иқтисодий тизимда, мазкур тизим мақсадларига етишиш учун, у вужудга келган жойдан то у бориши лозим бўлган манзилгача имкон қадар кам харажат билан етказиб бериш соҳасидаги моддий ва у билан боғлиқ бўлган ахборот, молиявий ва сервис оқимни бошқариш тўғрисидаги фандир. Логистика – истеъмолчиларнинг талабларини тўла қондириш ва маблағларнинг оптимал ишлатилиши мақсадида моддий оқимлар, улар билан боғлиқ бўлган ахборот, молиявий оқимлар, сервис ва унинг ҳаракатланишини режалаштириш, ташкил қилиш ва назорат қилиш жараёнидир. Бизнес нуқтаи назаридан логистика – моддий оқим ва у билан боғлиқ бўлган ахборот, молиявий оқим ва сервисни интеграциялашган бошқарув қуроли ҳисобланиб, оптимал сарф-харажатлар билан мақсадга эришишга замин яратади. Логистикада моддий ва у билан боғлиқ бўлган сервис, маълумот, молиявий оқимлар тадқиқот ва бошқарув объекти бўлиб ҳисобланади. Адабиётларда оқимнинг бир қанча маънолари келтирилади, аксарият олимлар оқим бу - бир бутун каби қабул қилинадиган, маълум бир вақт оралиғидаги жараён каби мавжуд бўладиган, маълум бир вақт оралиғида мутлақ бирликда ўлчанадиган объектлар йиғиндисидир, деган фикрни ёқлайдилар. Оқимни тавсифлайдиган асосий параметрлар қуйидагилар: бошланғич ва сўнгги пунктлар; йўлнинг траекторияси ва узунлиги, оралиқдаги пунктлар; ҳаракатланиш ва тезлик вақти. Download 48.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling