Режа “Макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти
-жадвал. Иқтисодий назариянинг асосий масалалари ва таркиби1
Download 44.41 Kb.
|
Режа “Макрои тисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва о
- Bu sahifa navigatsiya:
- Микроиқтисодиёт
- Макроиқтисодиёт
1-жадвал.
Иқтисодий назариянинг асосий масалалари ва таркиби1[1]
масалалар рўйхати микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт фанлари предметларини яхшироқ фарқлаб олишга ёрдам беради. Нисбатан мустақил бўлган бу икки фаннинг иқтисодий ҳодисалар ва қонуниятлар тўғрисидаги хулосалари бир бирини тўлдириб туради.. Уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунё макроиқтисодиёт субъектлари ҳисобланидилар. Бу субъектлар орасида давлатнинг роли баҳсли масала ҳисобланиб келмоқда. Кейнсчилар бозор тизими механизмларининг иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлашга доим ҳам қодир эмас ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви зарур деб ҳисоблашишса иқтисодий назариянинг классик мактаби намоёндалари бундай аралашишга қарши фикрлар билдиришади. Бугунги кунга келиб кўпчилик мамлакатларда давлатнинг иқтисодиётдаги роли сезиларли даражада катта эканлигини ҳисобга олсак, давлатнинг иқтисодий ривожланиш стратегиясини белгилаш, бозор механизмларига путур етказмаган ҳолда иқтисодиётни тартибга солиши муҳим эканлигига иқрор бўламиз. Давлат макроиқтисодиётнинг бошқа субъектлари ҳатти-ҳаракатини белгиловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда, барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида, ўз тасарруфида мавжуд бўлган воситалар орқали уларни йўналтириб туради. Бу воситалар эса фискал (бюджет-солиқ) ва монетар (пул-кредит) сиёсатдир. Хулоса қилиб айтганда макроиқтисодиёт фани алоҳида мамлакатда иқтисодий сиёсатнинг ва жаҳон хўжалик алоқаларини ташкил этишнинг назарий асоси ҳисобланади. Download 44.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling