Режа: Мамлакат иқтисодиётини тартибга солишнинг зарурияти Иқтисодиётга давлат аралашувининг шарт-шароитлари Тижоратчилик фаолиятига давлат тарафидан таъсир этиш механизмлари Мамлакат иқтисодиётини тартибга солишнинг зарурияти


Тижоратчилик фаолиятига давлат тарафидан таъсир этиш механизмлари


Download 24.02 Kb.
bet3/4
Sana28.02.2023
Hajmi24.02 Kb.
#1235907
1   2   3   4
Bog'liq
Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан 23

3.Тижоратчилик фаолиятига давлат тарафидан таъсир этиш механизмлари

Давлат тадбиркорлиги. Давлатни тўғридан-тўғри иқтисодиётга кириб келиши шаклларидан бири — давлат тадбиркорлигидир. Бу тадбир-корликнинг хусусий кўриниши бўлиб, давлат сектори чегарасида амалга оширилади ва давлат корхоналарини маҳсулот ишлаб чиқариши, сотиши ва хизмат кўрсатиши билан боқлиқдир.


Давлат мустақил хўжалик юритиш субъекти сифатида намоён бўлади. Давлат тадбиркорлиги, айниқса кам рентабелли, анъанавий тарзда хусусий капиталда қизиқиш уйқотмайдиган, лекин ривожланиши ишлаб чиқаришини қайта тикланиши учун шароит яратувчи тармоқларда муҳимдир.
Нарх шаклланиши — давлат томонидан иқтисодиёт ва тадбир-корлик фаолиятига таъсир кўрсатувчи муҳим омилдир. Нарх сиёсатидан фойдаланган ҳолда, давлат талаб ва таклифга таъсир кўрсатади, даромадни ва ресурсларни қайта тақсимланишини бошқаради; минимал ҳаёт кечириш тарзини таъминлайди, шунингдек монополияга ва инфляцияга қарши ва бошқа жараёнларни давлат манфаатлари йўлига йўналтиради.
Давлат нархи сиёсатини авваламбор нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида олиб боради.
Маълумки, бозор муносабати шароитида аксарият товарлар эркин нархларда сотилади, яъни нарх талаб ва таклиф асосида белгиланади. Энг муҳим истеъмол товарлари ва хизматлар нархлари давлат томонидан бошҳарилади. Бу амалиёт бозор иқтисодиёти ривожланган деярли барча мамлакатларда қўлланилади. Ваҳоланки, нархи давлат томонидан назорат қилинадиган товарлар ва хизматлар умумий товар массасининг 10-15%ни ташкил қилсада, лекин бу ақолининг минимал ҳаёт кечириш даражасини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Тадбиркорлик фсюлиятига давлат томонидан таъсир кўрсатилишида ташқи иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг юритилиши ҳам муҳим ўрин тутади.
Давлат ташқи иктисодий сиёсатни амалга оширар экан (божхона, таърифлари; қонунлар чиқариш чет-эл инвесторларга қулай шароитлар яратиб бериш ва ҳ.к.) ўзининг экспорт имкониятларини кенгайтиради, экспорт таркибини яхшилайди, рақобатчиликка шароит яратади, маҳсулот сифатини яхшиланишига эришади.

Download 24.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling