5-мавзу. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш
Режа:
1. Меҳнат шартномасининг иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишнинг умумий тушунчаси
2. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асослари: ходимнинг айли хатти-ҳаракатлари ва айби билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар.
3. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тартиби.
4. Меҳнат шартномасининг иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишда ходимни огоҳлантириш тартиби
Меҳнат шартномасининг иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишнинг умумий тушунчаси
Меҳнат қонунчилигининг ходим ҳуқуқлари иш берувчи ҳуқуқларидан устувор эканлиги туфайли меҳнат муносабатлари иш берувчи томонидан бекор қилиниши чоғида ходимларга қатор қафолат ҳамда афзалликлар берилган. Ходимлардан фарқли равишда иш берувчи ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишда бир мунча чекланган ҳолатдадир. Бунинг сабаби биринчидан, ходимларни тадбиркор ўзбошимчаликларидан муҳофаза қилиш бўлса, иккинчидан айрим шахс ҳуқуқлари давлат ва жамият, корхона ва ташкилотлар ҳуқуқларидан ҳар доим устунлигида, учинчидан иш берувчининг ҳуқуқий имкониятлари катта бўдгани ҳолда айрим ходим иш берувчи олдида нисбатан заиф ҳолатда эканлигидадир.
Меҳнат қонунчилиги Халқаро меҳнат ташкилотининг “Тадбиркор ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги Конвенцияси қоидаларига асосланган ҳолда меҳнат муносабатларида, шу жумладан бу муносабатларни бекор қилиш пайтида ходимлар ҳуқуқларини иш берувчининг ҳуқуқларидан устувор эканлиги тамойилига таяниб, иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, иш берувчи томонидан ходимларни ишдан бўшатиш масалаларида қатъий чеклашларни жорий этади. Бундай чеклашлар, энг аввало, иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари рўйхати қатъи белгилаб қўйилганлиги, иккинчидан, иш берувчи ўз ташаббуси билан ходимни ишдан бўшатишдан аввал муайян тартиб-қоидаларга риоя қилиши, ходимларнинг айрим тоифалари учун ушбу масалада қонун билан белгилаб қўйилган қўшимча кафолатларни бериши лозим. Қонунда кўрсатилмаган асос билан белгилаб қўйилган тартибларга амал қилмасдан ёки тегишли кафолатларни таъминламасдан иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиниши ғайриқонунуний хатти-ҳаракат деб топилиши, унга нисбатан ҳуқуқий санкцияларнинг қўлланишига олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |