Режа: Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари


Download 194.5 Kb.
bet1/11
Sana30.03.2023
Hajmi194.5 Kb.
#1310421
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
14-мавзу.. Миллий иктисодиёт


14-МАВЗУ.. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ


Режа:


1. Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг
макроиқтисодий кўрсаткичлари

2. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий
қисмлари ва ҳаракат шакллари
3. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари

Ушбу мавзуда биз иқтисодий жараёнлар ва уларда содир бўладиган муносабатларни умумиқтисодий ва корхоналар даражасида кўриб чиққан эдик. Ушбу мавзуда иқтисодий муносабатлар макроиқтисодий даражада таҳлил қилинади. Шунингдек, миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари тавсифи, миллий ишлаб чиқаришнинг натижаси ҳисобланган ялпи ички маҳсулот, унинг таркибий қисмларининг иқтисодий мазмуни ва ҳаракат шакллари ёритилади. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш тизими ҳамда унинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари баён этилади.


14.1. Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг
макроиқтисодий кўрсаткичлари

Барчамизга маълумки, ўтмишда Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ иттифоқ иқтисодиётининг таркибий қисми ҳисобланиб, уни мустақил миллий иқтисодиёт деб бўлмас эди. Бизга бир ёқлама ривожланган пахта яккаҳокимлигига, хомашё ишлаб чиқаришга ва бой минерал хомашё ресурсларидан назоратсиз, аёвсиз фойдаланиш асосига қурилган, ёнилғи, ғалла ва бошқа кўпгина ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарларининг таъминланиши бўйича марказга қарам бўлган иқтисодиёт мерос бўлиб қолган эди. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «Ўзбекистон бир ёқлама иқтисодиётга – марказга бутунлай қарам, издан чиққан иқтисодиётга эга бўлган»1 мамлакат эди.


Лeкин, энг ёмoни Ўзбeкистoн иқтисoдиёти, aсoсaн, xoмaшё тaйёрлaшгa йўнaлтирилгaни, бирёқлaмa ривoжлaниш ҳисoбидaн мўрт вa нoчoр ҳoлгa тушиб қoлгaн бўлиб, иқтисoдиётгa, экoлoгия вa aҳoли гeнoфoндигa ҳaлoкaтли таъсир ўткaзaдигaн пaxтa яккaҳoкимлиги юртимиздaги вaзиятни жaр ёқaсигa oлиб кeлиб қўйгaн эди. Бунинг oқибaтидa улкaн тaбиий, минeрaл-xoмaшё, мeҳнaт вa инсoн сaлoҳиятигa эгa бўлишигa қaрaмaй, рeспубликaмиз сoбиқ СССРдa aҳoли турмуш дaрaжaси, ижтимoий вa гумaнитaр сoҳaлaр ривoжи бўйичa oxирги ўринлaрдaн биридa турaр эди2.
1991 йил сентябридан буён ўтган қисқа давр мобайнида иқтисодий мустақилликни қўлга киритиб, мамлакатимиз ҳудудидаги барча табиий, минерал хомашё бойликлардан, бутун иқтисодий ресурслар ва қувватлардан ўз халқимиз ва унинг келажаги манфаатлари йўлида фойдаланиш имкониятига эга бўлдик3.
Янги энергетика, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг вужудга келиши, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар қурилганлиги, ёнилғи ва ғалла мустақиллигига эришилганлиги иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, модернизациялаш, янгилаш, диверсификациялаш, изчил ўсиш суръатлари миллий мустақил иқтисодиётни мустаҳкамлаш сари ҳаракат натижаларидир.
Мамлакатимизда мустақил амал қиладиган бозор иқтисодиётининг қатор инфратузилмалари: савдо, бозор, биржа, молия, банк, кредит, солиқ, суғурта, божхона тизимлари ва бошқа қатор функционал иқтисодиёт тармоқлари барпо этилди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда эркин, замонавий бозор муносабатларига асосланган янги, мустақил ривожланаётган, ўз халқи, миллати манфаатларига хизмат қиладиган миллий иқтисодиёт шакллантирилди.
Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини тавсифлаб беради.

Download 194.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling