Режа: Номинал узиш токи


Download 0.53 Mb.
bet8/11
Sana24.12.2022
Hajmi0.53 Mb.
#1064370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МАЪРУЗА-3

элегазли ўчиргичлар
Елегаз (СФ6) юқори ёй сўндириш хоссаларига эга бўлиб, улар юқори кучланишли турли аппаратларда қўлланилади.
Елегазли юклама ўчиргичлари конструксиясй бўйича кўпроқ ўчиргични эслатади. Бироқ, уларда токни муваффақиятли узиш учун ёйни элегазда айлантирувчи қурилма кўзда тутилган (64-расм).
Қўзғалувчан ва қўзғалмас контактларга ферритдан тайёрланган ўз-гармас магнитлар ўрнатилган, бу-лар қарама-қарши йўналган магнит майдони ҳосил қилади. Контактлар узилганда ёй ҳосил бўлиб, ўнинг токи радиал магнит майдон билан ўзаро таъсирлашади ва натижада ёйни айлана электродлар бўйича ҳаракатлантирувчи Ф куч ҳосил бўлади. Ёйнинг элегазда айланиши унинг тез сўнишига ёрдам беради. Узиладиган ток қанча катта бўлса, ёйнинг айланиш тезлиги ҳам шунча катта бўлади, бу контактларни куйишдан сақлайди. Баён этилган конструксиянинг контакт тизими элегаз билан тўлдирилиб, герметик ёпилган чинни корпус ичига жойланади. Камера ичидаги босим 0,3 МПа. Мумкин бўлган силқишлар содир бўлганда сиқилган элегаз баллонидан тўлдириб турилади.
Елегазли ўчиргичларнинг ўз афзаллиги бўлиб, ёнғин ва портлашга хавфсизлиги, тез ишга тушиши ҳамда узиш қобилиятининг юқорилиги ҳисобланади. Элегазли ўчиргичлар ва бошқа аппаратлар катта истиқболга эга.



64-расм. Элегазли юклама ўчиргичининг контакт тизими: 1-қўзғалмас контактнинг трубасимон ток ўтказувчиси; 2-қўзғалмас контакт корпуси; 3-доимий магнитлар; 4-ёй таъсирига чидамли изоляцион шайба; 5-қўзғалмас контакт корпуси; 6- қўзғалувчан контактнинг трубасимон ток ўтказувчиси.

1. Ички қурилмалар учун ажраткичлар


2. Ташқи қурилма учун ажраткичлар
Ажраткичлар бу контактли коммутатсион аппарат бўлиб, у токсиз ва кичик токли электр занжирларни улаш ёки узиш учун хизмат қилади. Ажраткич хавфсизликни таъминлаш мақсадида узилган ҳолатда контактлари орасида изолясия оралиғига эга бўлади.
Ремонт ишлари пайтида ремонт учун чиқарилган аппаратнинг ток ўтказувчиси ва кучланиш остида қолган ток ўтказувчи кисмлар орасидаги ажратгич томонидан кўринадиган узилиш ҳосил қилинади.
Ажраткичлар ёрдамида юклама токларини узиш мумкин эмас, чунки ажраткичларнинг контакт тизими ёй сўндирувчи қурилмага эга эмас, шунинг учун юкклама токларини нотўғри узиш ҳолларида турғун ёй ҳосил бўлиб, бу ҳол фазалараро қ.т. га ва ишлаётган шахснинг бахтсиз ҳодисага учрашига олиб келиши мумкин. Ажраткични ишлатишдан олдин занжир ўчиргич ёрдамида узилган бўлиши керак.
Бироқ электроқурилмаларнинг схемаларини соддалаштириш учун қуйидаги оператсияларни бажаришда ажраткичларни ишлатиш рухсат этилади:
Электр тармоғида эрга туташиш бўлмаса, трансформаторларнинг нейтрали ва ёй сўндирувчи ғалтакларини узиш ва улаш;
шиналарнинг заряд токини ва ҳамма кучланишлардаги асбоб-ускуналарни (конденсаторларнинг батареяларидан ташқари) узиш ва улаш;
10 кВ ва ундан кичик кучланишдаги 15А гача бўлган юклама токини очиқ жойга ўрнатилган уч қутбли ажраткич билан узиш ва улаш;
агар ажраткич паст омли параллел занжир (шина улагич ёки айланиб ўтувчи ўчиргич билан) билан ишончли шунтланган бўлса, у билан оператсияларни бажаришга рухсат этилади;
ажраткич ва узгичлар ёрдамида куч трансформаторларининг кичик магнитловчи токини ҳамда ҳаво ва кабел линияларининг зарядловчи токини узиш ва улаш мумкин.
Ажраткич узадиган ток унинг конструксияси (пичоқларининг горизонтал, вертикал жойлашуви) га, қутблари орасидаги оралиққа, қурилманинг номинал кучланишига боғлиқ бўлганлиги учун, бундай оператсияларга инструксия ва директив кўрсатмалар орқали рухсат берилади.
Агар занжирда ажраткич ва узгич бўлса, у ҳолда магнитловчи ток ва заряд токларини узиш ва улашда, шу оператсияларни тез бажарадиган пружинали юритмага эга бўлган узгичдан фойдаланиш лозим.
Ажраткичлар электроқурилмаларнинг схемаларида муҳим ахамиятга эга, уларнинг ишончли ишлашига қараб бутун электроқурилма ҳам ишончли ишлайди, шу сабабли уларга куйидаги талаблар қўйилади:
ҳавода кўринадиган узилиш ҳосил қилиши, бу ҳолнинг электр мустаҳкамлиги максимал импулс кучланишига мос келиши керак;
қ.т. токлари оқиб ўтганида электродинамик ва термик турғун бўлиши;
ўз-ўзидан узилиб (ўчиб) қолмаслиги
енг ноқулай иш шароитларида (музлаш, қор, шамол ва шу кабилар) аниқ узиш ва улаш имконини бериши лозим.
Ажраткичлар қутбларининг сонига қараб бир ва учқутбли, қурилма турига қараб - ички ва ташқи қурилмалар учун, конструксияси бўйича - КЭСувчи, айланма, ғилдировчи ва осма типларда бўлади. Ўрнатилиш усулига қараб пичоқлар вертикал ва горизонтал жойлашган ажраткичларга бўлинади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling