Режа: Объектларни реконструкциясида ишларнинг таркиби
-расм. Ғиштли деворни хажмий тортиш билан кучайтириш
Download 0.94 Mb.
|
beton
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-расм. Устунларни пўлат қоплама (а), арматура каркас (б), сетка (в), темирбетон ғилоф(г) билан кучайтириш
- 10-расм. Тўсинни кучайтириш схемаси
- 11-расм. Устун ўрнатиб тўсинни кучайтириш
8-расм. Ғиштли деворни хажмий тортиш билан кучайтириш.
1 – тортиқлар; 2 – тортиш муфтаси; 3 – металл қистирма; 4 – швеллер Н = 16 – 20; 5 – уголок. Темир бетон устун, тўсин ва ёпмаларни кучайтиришда қўшимча элементларни қўшиш, яъни конструкция қирқим юзасини, арматуралашни ошириш, айрим холларда қўшимча таянч ўрнатиб хисобланиш схемасини ўзгартириш ишлари амалга оширилади (9, 10, 11- расмлар). 9-расм. Устунларни пўлат қоплама (а), арматура каркас (б), сетка (в), темирбетон ғилоф(г) билан кучайтириш: 1- кучайтириладиган конструкция; 2- кучайтириш элементлари; 3-ҳимоя қатлами; 4- шчитли қолип маҳкамловчи хомут билан; 5-инектор; 6-шланг. 10-расм. Тўсинни кучайтириш схемаси: 1 – кучайтирилаётган конструкция; 2 – арматура каркаси; 3 – осма қолип; 4 – тортқи; 5 – бетонлаш учун ёпмадаги тешик. 11-расм. Устун ўрнатиб тўсинни кучайтириш: 1 – кўчайтирилаётган тўсин; 2 – қўшимча пойдевор; 3 – кучайтириш устуни; 4 – болтлар. Реконструкция ишларини бажаришда меъёрий талабларҚурилиш ишларини олиб бориш тартибини ифодаловчи асосий хужжатлар, бу объектни реконструкциялаш лойиҳаси, ташкилий-технологик хужжатлар, ҳамда ҚМҚ– ІІІ қисмининг бевосита тааллуқли боблари хисобланади. Объектнинг реконструкцияси сифатини қурилиш ишларининг барча даврларда ишонарли таъминлаш учун тизимли дастлабки ва жорий назоратларни ташкил этиш лозим. Дастлабки назоратда лойиҳа ва ташкилий-технологик хужжатлар текширилади, ҳамда қурилиш материаллари, конструкцияларнинг сифати қўйиладиган талабларга жавоб бериши аниқланади. Хужжатларни текширишда унинг комплектлиги, тўлалиги ва реконструкцияланадиган объектнинг ишлаб чиқариш шароитларининг хисобга олиниши ва қурилиш ташкилотининг ресурслар бўйича имкониятлари тўғрисида маълумот, ҳамда хужжатларнинг сифатли расмийлаштирилиши ва келишилганлик имзоларининг мавжудлиги кўриб чиқилади. Қурилиш материаллари ва конструкциялари текширилганда паспорт ва сертификатларнинг мавжудлигини текширилади, куриш ва лаборатория усулида материал ва конструкциялар тавсифи аниқланади, ҳамда уларнинг лойиҳа, меъёрлар талабларига мослиги аниқланади. Бундан ташқари қурилиш ишчиларининг сохаси ва малакаси, бажариладиган ишларнинг турига ва мураккаблигига мослигини хам билиш зарур. Жорий назоратнинг асосий вазифаси: Қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг тахланишининг ва сақланишининг тўғрилигини, конструкцияларнинг лойиҳа ҳолатига қўйилиши текширилади, ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини ва операцияларини бажаришнинг таркибий кетма-кетлиги технологик усуллари текширилади, жорий назорат визуал, ўлчаш ва геодезик асбоблар ёрдамида амалга оширилади. Қурилиш меъёрлари ва қоидаларида кўзда тутилган ҳолатларда маъсул ходим ёпиқ ишларга актлар ва бажариш схемаларини тузади. Иш журнали объект реконструкцияси бошлангандан ёзила бошлайди, лекин махсус ишлар иш бажарилиши вақтида ёзилади. Объект реконструкциясида ва янги қурилишда мехнат хавфсизлиги бўйича давлат стандартлари ҚМҚ 3.01.02 – 00 талабларини бажариш лозим. Реконструкцияга тайёргарлик даврида қурилиш ташкилоти буюртмачи билан биргаликда мехнат мухофазаси бўйича тадбирлар ишлаб чиқади ва унга амал қилишда улар баравар жавобгардирлар. Ишларни бошлашга қадар қурилиш ташкилоти ёзма равишда буюртмачидан қурилишнинг барча даврига ёки айрим ишларни бажаришга рухсат олиши керак. Қурилиш ишларида мехнат мухофазаси умумқурилиш майдони ва технологик жараёнлар учун ишлаб чиқарилган тадбирларни амалга ошириш орқали эришилади. Умумқурилиш майдони учун тадбирлар қуйидагиларни кўзда тутади: хавфли зона чегарасини аниқлаш ва унинг тўсилиши; қурилиш машиналари, механизмлар ва транспорт, ишчиларнинг харакат йўлларини, қурилиш материалларининг тахланиш жойларини кўрсатиш ва ташкил этиш; қурилиш машиналари ва механизмларнинг хавфсиз жойлаштирилишини ва уларни эксплуатацияси қоидаларини ишлаб чиқиш; буюртмачи ва қурилиш ташкилоти биргаликда ишлаб турган технологик қурилмалар, инжинерлик коммуникациялар яқинида иш ўрнини ташкил этиш, ҳамда айрим операцияларни бажариш технологиясига доир тадбирларни ишлаб чиқиш; хавфсизлик техник қурилмаларидан фойдаланиш, уларнинг тузилиши. жамоавий шахсий химояланиш мосламалари, манбаларидан фойдаланиш бўйича кўрсатма; бир қанча ташкилотларнинг биргаликда бир участкада хавфсиз ишлаши бўйича кўрсатма. Реконструкция ишлари бошлангунга қадар қурилиш жараёнларини ва операцияларини хавфсиз бажариш, қурилиш территориясида ва қурилиш майдонида харакатланиш тартиби бўйича ишловчиларга батафсил инструктаж ўтказиш. Объектни реконструкцияси жараёнида қурилиш ишларига маъсул ходимлар ишловчиларнинг хавфсизлик техникаси ва мехнат мухофазаси қоидаларига амал қилаётганликларини назорат қилиб бориши шарт. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling