Режа: Озуқалар ҳақида умумий маълумот
Озуқалар ҳақида умумий маълумот. Замонавий товар балиқчилигида балиқни самарали боқишнинг аҳамияти
Download 109.97 Kb.
|
9.маъруза Балиқларни озиқлантириш № узбек
Озуқалар ҳақида умумий маълумот. Замонавий товар балиқчилигида балиқни самарали боқишнинг аҳамияти. Озиқланиш метаболизмнинг асосидир ва шунинг учун ҳар қандай организм ҳаётида мухим ўрин тутади. Организмга озуқа шаклида кирадиган модда ва энергия овқат ҳазм қилиш тизимида трансформацияга учраб, барча ҳаётий функцияларни таъминлайди. Озуқа моддаси ва энергия ўсиш, функционал фаолиятни амалга ошириш учун ишлатилади. Интенсив аквакултура балиқ бахсулотларини етиштиришдаги асосий вазифа озуқа моддаларини пластик метаболизм учун сафарбар қилишдир.
Балиқларни рационал озиқлантириш замонавий товар балиқчиликнинг асосидир. Балиқ етиштириш жараёнларининг интенсивлиги тобора ортиб борган сари озиқлантиришнинг роли хам ошди. Озиқлантириш орқали ҳовуз хўжаликларида 70 фоиз саноат фермаларида 100 фоизгача маҳсулот олинади. Товар балиқларини етиштириш учун озуқага қилинадиган харажатларнинг умумий харажатларнинг камида ярмини ташкил этади. Озуқанинг озуқавий қиймати бир неча позициялар бўйича баҳоланади: озуқа етарли миқдорда ва керакли хажмга эга бўлиши керак ва балиқ уни катта миқдорда энергия сарф қилмасдан осонгина топиши ва истеъмол қилиши мумкин бўлсин; озуқа балиқ осон етиша оладиган жойда доим бўлиши керак ва улар унга эҳтиёж сезганда доим бўлиши керак; озуқа таъми ва ранги жалб этувчанлиги, кимёвий жиҳатдан тўлиқ қимматли таркибга эгалиги, керакли миқдорда ҳазм қилиниши ва ўзлаштирилиши керак; Озуқа тананинг барча энергия эҳтиёжларини қондириши, нормал ривожланишни ва максимал ўсиш суръатларини таъминлаши керак. Табиий сув ҳавзаларида балиқ табиий озуқа организмлари туфайли озуқа билан таъминланади, балиқ махсулдорлиги эса табиий озуқа миқдори билан тартибга солинади. Ховуз балиқчилик хўжаликларида табиий озуқа организмлари хисобига балиқ рационнинг фақат бир қисмини таъминлаши мумкин. Масалан, балиқ ҳовузларида бу қисм ўсишнинг 20-25 фоизидан ошмайди, асосий қисми, яъни ўсишнинг 75-80 фоизи балиқларни махсус омухта озуқалар билан озиқлантириш натижасида рўй беради. Товар балиқчилигининг бошқа шаклларида, яъни балиқларни қафасларда, ҳовузларда, бассейнларда боқиш ва парвариш қилишда балиқларнинг кўпайиши фақат махсус омухта озуқалар билан боқиш хисобига амалга оширилади. Балиқнинг тез ўсиши ва юқори маҳсулдорликка эришиши учун зарур миқдорда озуқа моддалари - оқсил, ёғ, углеводлар, минераллар, витаминлар ва бошқа баъзи биологик фаол моддалар билан таъминланган тақдирдагина амалга ошади, балиқларнинг ҳаётий фаолияти учун етарли энергия билан таъминланиши керак бўлади. Балиқларнинг озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжи балиқ турига, ёшига, тана вазнига, ёғ миқдорига, яшаш шароитига, физиологик ҳолатига, озуқа таркибига ва атроф-муҳит шароитларига қараб ўзгаради. Балиқнинг озуқага бўлган эҳтиёжи генетик жиҳатдан метаболизм даражаси билан белгиланади; Озуқа истеъмоли барча тирик мавжудотларда одатда иштаха деб аталадиган шартли рефлекс алоқалар тўплами билан бошқарилади. Иштаха ошқозон ферментларининг секрециясини келтириб чиқаради, озуқа моддаларини ҳазм қилиш ва ўзлаштиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, иштаха қондаги оралиқ метаболик маҳсулотларнинг таркибига, уларни тана ҳужайралари томонидан ассимиляция қилиш даражасига, озуқанинг ранги ва ҳиди, сувнинг ҳарорати ва газ режимига боғлиқ. Бироқ, балиқ етиштириш амалиётида фақат балиқ иштаҳасига таяниб бўлмайди - рационал озиқлантириш илмий асосланган меъёрларга мувофиқ ташкил қилиниши керак, чунки ортиқча озуқа хам озуқа етишмаслиги сингари зарарли ҳисобланади. Download 109.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling