Режа: Пиктографик ёзув усуллари. Улар ҳақида тушунча
ЭНГ ҚАДИМГИ БАҚТРИЯ ЁЗУВЛАРИ ҚАЙД ЭТИЛГАН ЁДГОРЛИКЛАР
Download 24.67 Kb.
|
1 2
Bog'liq4-mavzu. Yozuvlar tarixi. O‘lka tarixi va turizmini o‘rganishda yozuvlarning ahamiyati.
ЭНГ ҚАДИМГИ БАҚТРИЯ ЁЗУВЛАРИ ҚАЙД ЭТИЛГАН ЁДГОРЛИКЛАР
Мирзақултепа М.авв. I – милодий I асрлар Фаёзтепа Милодий I аср Кампиртепа Милодий II асрнинг I ярми Қоратепа Милодий II – IV асрлар Айритом Милодий II – III асрлар Зартепа Милодий III – IV асрлар Далварзинтепа Кушон даври Хотинработ Кушон даври Хайитободтепа Милодий IV – V асрлар V - VIII асрлар давомида бақтрия ёзуви Бақтриянинг ўрнида юзага келган Тоҳаристонда кенг тарқалган ва ўлканинг расмий хати ҳисобланган. Қадимги сўғд ёзуви. Зарафшон воҳаси ва Қашқадарё ҳавзасини ўз тасарруфига олган Сўғд ўлкаси милоддан аввалги VI асрда аҳамонийлар Эрони ёзма манбаларида Сўғда ёки Суғуда шаклида тилга олинган. V асрдан Буюк Ипак йўли (Бухоро, Еттисув, Монголия ва Хитой) ва унинг тармоқлари (Фарғона йўналиши) бўйлаб сўғдийлар қишлоқларга ва савдо шахобчаларига асос сола бошлаганлар. Буюк Ипак йўли ва унинг шаҳобчалари бўйлаб сўғд тили ва ёзуви ҳам кенг тарқала бошлаган. Еттисув, Хўтан ва Мўғулистон худудларида сўғд ёзувларининг топилиши бунинг исботидир. Сўғдийлар уч турдаги: сўғд, манихей ва сурия ёзувларидан фойдаланганлар. Улар VII – VIII аср бошларида ўзларининг алифболарини 23 та ҳарфдан иборат деб, ҳисоблаганлар. Уларнинг 22 таси келиб чиқиши ва алифбо қаторига жойлашиши жиҳатидан оромий алифбосининг асл нусхасига бориб тақалади. 1932-1933 йилларда А.А.Фрейман раҳбарлигида Муғ қалъасини ўрганиш давомида 74 та тери, қоғоз ва таёқларга ёзилган сўғд ҳужжатлари топилган. 4.Қадимги Хоразм ёзувлари. Хоразмда ёзув оромий алифбоси асосида шаклланган. Қадимги Хоразм давлати пойтахти - Тупроққалъа текширилганда III асрга оид Хоразм подшолари архиви топилган. Тупроққалъа саройидаги продшо архивида 1947- 1949 йилларда С.П.Толстов раҳбарлигида Хоразм археологик – этнографик экспедицея аъзолари 8 та терига ва 19 та тўлиқ бўлмаган тахтачаларга битилган хатлар ва мингдан ортиқ лойда сақланиб қолган ҳарф ва сўз бўлакларини топишга муваффақ бўлганлар. Тўққалъа ёдгорлигидан эса 1959 – 1962 йилларда А.В. Гудкова томонидан сиртига хоразм ёзувлари туширилган остодонлар қазиб очилган. Download 24.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling