Режа: Психологик хизмат тушунчаси ва унинг зарурияти
Download 34.37 Kb.
|
7 Мавзу Юрист ҳуқуқшунос фаолиятида психологик хизматнинг зарурияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳуқуқшуносларда психологик маслаҳат ва унинг вазифалари Мавзу юзасидан таянч сўз ва иборалар
- Психологик хизмат тушунчаси ва унинг аҳамияти
7-Мавзу Юридик фаолиятда психологик хизмат Режа: Психологик хизмат тушунчаси ва унинг зарурияти. Психологик хизматнинг вужудга келиш тарихи Юридик фаолиятда психологик хизматнинг мақсад ва вазифалари Ҳуқуқшуносларда психологик маслаҳат ва унинг вазифалари Мавзу юзасидан таянч сўз ва иборалар Психологик хизмат, психологик маслаҳат, ижтимоийлашув, психо-корреляция, психодиогностика, психопрофилактика, психологик билимлар, психологик мажбурият Психологик хизмат тушунчаси ва унинг аҳамияти Мустақиллик туфайли давлатимизда, хусусан, янгиланаётган Ўзбекистонда юз бераётган улкан ўзгаришлар барча соҳалар каби ҳуқуқшунослар фаолияти ривожланишига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Ушбу фаолият жараёнида шахсни камол топтириш шарт-шароитларини яратиш, меҳнатни тўғри ташкил этилиши каби вазифалар соҳада психологик хизматни тўғри ташкил этишга ҳам боғлиқдир. Жамиятнинг шиддатли ривожланиши жараёнида барча фаолият турларини мавжуд илмий психологик билимларга таянган ҳолда олиб борилиши учун психологик хизмат ташкил этишга зарурат туғилмоқда. Бу хизмат олий маълумотли амалий психолог мутахассислар томонидан олиб борилади. Психологлар шахснинг руҳияти, тақдири билан боғлиқ барча саволларни ечишда ёрдам, маслаҳат беради. Инсон туғилгандан то бутун ҳаёти давомида психолог-мутахассис эътиборида бўлиши лозим. Айниқса, юридик соҳа ходимларининг психологик ҳолати тизимли равишда кузатилиб борилиши зарур.Чунки уларнинг хизмат фаолияти ҳаётда рисоладаги одамлар билан эмас, балки жиноятчиликка мойилллиги борлар ва жиноятчилар фаолияти билан боғлиқки, бу мураккаб жараён уларнинг психологияси жидий салбий таъсир қилиши табиий ҳолатдир. Улар фаолиятида психологлар томонидан доимий психодиагностик ўрганишлар амалга оширилиши лозим. Бунда улардаги психик тараққиётнинг характери ва тезлиги баҳоланади, натижада ўзлариини қандай тутиш кераклиги юзасидан тавсиялар берилади ва амалга оширилиши назорат қилинади. Психологик хизмат шунингдек, ходимларнинг психологик ривожланишдаги имкониятларни ўз вақтида аниқлаб беришни, ҳамда улардан хизмат жараёнида фойдаланишни таъминлашга ҳам қаратилади. Глобаллашув жараёни жадал суръатлар билан ривожланаётган айни пайтда мафкуравий таҳдид соҳасига қарши туришда катта ёки кичик масаланинг ўзи йўқ. Бу жараёнда ҳамма нарса муҳимдир Ваҳоланки, бизнинг минг йиллик қадриятларимизни, одоб-аҳлоқ меъёрларимизни, бир сўз билан айтганда, руҳий дунёмизни издан чиқаришга қаратилган салбий саъй-харакатларга деярли ҳар қадамда дуч келамиз. Жумладан, аҳоли ўртасида содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, диний экстремизм, терроризм оқимларига кириб кетиш, ўз жонига қасд қилиш, эрта никоҳ, ёш оилалар ўртасидаги ажримлар ва бошқа бу каби муаммоли вазиятларнинг барчаси инсон психологияси билан боғлиқдир. Тиббиётда шундай гап бор: Руҳни даволамай туриб танани даволаб бўлмайди. Ахборотлар жараёни шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда нафақат ёшларни балки катта ёшдагиларни ҳам қалбида ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, уларни турли оқимларга билиб билмай кириб кетишларини олдини олиш, соғлом дунёқарашини шакллантиришда психологларнинг роли беқиёс каттадир. Download 34.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling