Режа: Психологик хизмат тушунчаси ва унинг зарурияти


Ташвиқот нуқтаи назари соҳа ходимларини психологик билимлардан қанчалик самарали фойдаланишини назарда тутади


Download 34.37 Kb.
bet3/9
Sana06.04.2023
Hajmi34.37 Kb.
#1330191
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7 Мавзу Юрист ҳуқуқшунос фаолиятида психологик хизматнинг зарурияти

Ташвиқот нуқтаи назари соҳа ходимларини психологик билимлардан қанчалик самарали фойдаланишини назарда тутади.
Амалий нуқтаи назардан психологик хизмат фаолиятининг йўналиши: долзарб ва келажак йўналишлари мавжуд. Долзарб йўналиш таълим тарбия соҳасидаги қийинчиликлар, шахс, айниқса, ёшлар хулқ-атворидаги, мулоқотидаги шахси шаклланишидаги бузилишлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.
2. Психологик хизматнинг вужудга келиш тарихи
Психологик хизмат АҚШда 1800 йиллардан бошлаб ривожлана бошлади. АҚШнинг амалиётчи психологлари ўз-ўзини тарбиялаш муаммосини ўрганган экспреминтал психологлар эдилар. Америка мактабларида ақлий тараққиёт коэффицентини аниқлаш кенг тарқалиб, кейинчалик “Гайденс” хизматининг ривожланишига олиб келади.
Француз мактаб психологиясининг отаси Альфред Бине бўлиб, у бу соҳада 1894 йилдан бошлаб иш бошлаган. 1905 йилда Франция таълим вазирлиги Бинега умумий дастур бўйича ўқий олмайдиган болаларни текшириш муаммоси билан мурожаат қилади ва шундан кейин Ақлий тараққиётдан орқада қолган болаларни ажратадиган Бине-Симон тести яратилади.
1990 йилда Францияда мактаб психологик хизмати ташкил этилади. 1970 йилда Францияда психологик-педогогик ёрдам гуруҳлари психологик хизматнинг асосий турини ташкил этади. Бундай гуруҳлар мактаб психологияси бўйича алоҳида мутахассис, таълим психологияси бўйича алоҳида мутахассис, психомотор ривожланиши бўйича алоҳида мутахассисни ўз ичига олади. Бундай бригада 800-1000 ўқувчига хизмат қилади, бир мактабда жойлашиб, бир неча мактабда хизмат қилиши мумкин бўлган.
1985 йилда Франция педагогик, яъни таълимдаги психологларнинг вазифалари аниқлаб берилди. Педагог-психолог шахснинг ҳар томонлама ривожланиши учун қўлидан келган барча ишларни қилиши керак, бунда у бу ишларни ўқитувчиларни ва ота-оналарни ҳам жалб этиши мумкин. Педагог- психолог ўз ишида лозим топса, мактаб ва оила тарбиясига қарши чиқиши мумкин, деб махсус таъкидлаган.
Кўпчилик Шарқий Европа мамлакатларида мактаб психологик хизмати туман ёки вилоят психологик-педагогик марказлари шаклида ташкил этилган. Масалан, 1980 йилда Чехословакияда тарбия масалалари бўйича модда мактаб тўғрисидаги қонунга киритилди. Психологик хизматнинг асосий мазмуни-соғлом шахснинг ўсишини таъминлаш, шахс ривожланишидаги турли қийинчиликларни коррекция қилиш, касб танлаш муаммоларидир.
Чехословакиядаги психолог маслаҳатчининг асосий вазифаси психодиагностик фаолиятдан иборатдир.

Download 34.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling