Режа: Психологик хизмат тушунчаси ва унинг зарурияти


Ҳуқуқшуносларда психологик маслаҳат ва унинг вазифалари


Download 34.37 Kb.
bet6/9
Sana06.04.2023
Hajmi34.37 Kb.
#1330191
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7 Мавзу Юрист ҳуқуқшунос фаолиятида психологик хизматнинг зарурияти

4. Ҳуқуқшуносларда психологик маслаҳат ва унинг вазифалари
Ҳуқуқшуносларда психологик маслаҳатнинг вазифалари:

  1. ҳуқуқшунос ходимларнинг ижтимоийлашуви ва мослашувини психологик кузатиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

  2. шахслараро, қўл остидаги ходимлар билан, гумондорлар, жиноятчилар, гувоҳлар билан бўладиган ўзаро муносабатлар, оилавий муаммолар, хулқ-атвордаги оғишларни бартараф этиш, ўз-ўзини тарбиялаш ва ривожлантириш, шунингдек, ҳаётий ва касбий ўзлигини англаш масалаларида психологик маслаҳатлар бериш;

  3. ҳуқуқшунос ходимлар фаолиятини бошқаришни мукаммаллаштириш, қўл остидаги ходимлар билан шахслараро муносабатлар, юзага келиши мумкин бўлган низоларни ҳал этиш ҳамда соғлом психологик муҳитни таъминлаш масалаларида психологик маслаҳатлар бериш;

  4. маслаҳат бериш жараёнида билимларни мустақил ошириб бориш, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини коррекциялашга ижобий муносабатларни шакллантириш ҳамда уларни амалиётда қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

  5. касбий ўзлигини англашлари учун ёрдам беришга қаратилган психологик-ҳуқуқий ҳамда тиббий чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.

Ҳуқуқшунослар фаолияти тизимидаги психологик хизматнинг яна битта қийин вазифаси шундан иборатки, бутун хизмат даври давомида хизмат сифатини ошириш мақсадида меҳнат жараёнларини доимий равишда назоратда ушлаб туриш керак. Бу ерда ушбу жараёнлар ходим психик тараққиётининг табиий ва ижтимоий қонуниятларга тўла мос равишда, ташкил этиш зарурияти тушунилади. Бу ерда психолог фаолиятининг амалий мақсади ходимлар хизмат фаолияти мазмуни ва методларини ушбу психология фани нуқтаи назаридан баҳолаш, турли ёшдаги ходимлар тўғрисдаги илмий маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ушбу мазмун ва методларни мукаммалаштириш бўйича тавсиялар бериш билан боғлик бўлади.
Тизимдаги психологик хизмат ечадиган навбатдаги муҳим вазифа - жараёнларнинг бевосита иштирокчилари: хизматчилар, раҳбарларга психологнинг амалий таъсир кўрсатишдан иборатдир. Бу вазифа ушбу шахсларга хизмат жараёнида бевосита психологик ёрдам кўрсатишни назарда тутади. Бу ерда психолог- психотерапевт, психоконсультант, психокорректор ролларида фаолият кўрсатади. Юрак қон томир тизими, ошқозон ичак тракти тизими билан боғлиқ касалликларнинг кўпчилиги психоген асосга эга эканлиги хозирги кунда исботланган. Худди шундай одамнинг эндокрин тизими ҳам, ҳатто хулқ-атвори ҳам шундай асосга эга. Бу соҳада амалий иш билан шуғулланар экан, психолог бу кўринишдаги касалликларнинг пайдо бўлиши ва зўрайишини олдини олишга ҳаракат қилади, касалликни даволаш учун яхши органик реакциялар чақириш мақсадида одамнинг психологиясига ва хулқ-атворига таъсир кўрсатадиган махсус методларни қўллайди.
Юристлар фаолиятининг бошқарув структураси ходимлари умумий психологик ёрдамдан ташқари жамоадаги одамларни бошқаришга тааллуқли бўлган бошқарув психологияси буйича билимларга ҳам мухтож бўладилар. Юрист раҳбар ходимларига бошқарув психологиясидан, одамларнинг ўзаро муносабатларидан, жамоа фаолиятининг самарадорлигидан қўшимча билимлар зарур. Барча раҳбарлар бошқаришни чуқурроқ билишни таъминлайдиган психологик билимларга муҳтождирлар. Бундай билимлар минимал - зарур миқдорда педагогик олий ўқув юртларида берилади, аммо вақт ўтиши билан бу билимлар қисман ёки бутунлай эскиради, унутилади, яъни уларни тўлдириш ва янгилаш зарурияти туғилади. У ёки бу педагогнинг профессионал иши давомида бундай билимларни коррекция қилишни ҳам психологик хизмат амалга оширади.

Download 34.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling