Режа: Психологик хизмат тушунчаси ва унинг зарурияти


Амалиётчи психолог асосан психологик хизматнинг марказий ёки юқори турузчи бошқарув органи томонидан тасдиқланган дастур асосида ишлайди


Download 34.37 Kb.
bet7/9
Sana06.04.2023
Hajmi34.37 Kb.
#1330191
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7 Мавзу Юрист ҳуқуқшунос фаолиятида психологик хизматнинг зарурияти

Амалиётчи психолог асосан психологик хизматнинг марказий ёки юқори турузчи бошқарув органи томонидан тасдиқланган дастур асосида ишлайди. Бу дастурда одатда амалиётчи психолог томонидан маълум муддат давомида бажарилиши керак бўлган ишларнинг турлари берилади, уларнинг мазмуни ва хажми, шунингдек бажаришга кетадиган вақт белгиланади. Амалиётчи психологнинг иш режимини белгилаб берувчи нормативлар мавжуд, бу нормативлар орқали унинг таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан бўладиган иш юзасидан ўзаро таъсирини ташкил этиш нормалари ва қоидалари белгилаб берилади. Шунингдек, амалиётчи психологлар ва психологик хизмат бошқаруви органларининг ўзаро жавобгарлиги, ўзаро маъсулиятлари белгиланган бўлади.
Психологик хизмат ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг ходимлари ўртасида маълум муносабатлар шакллана боради. Бу муносабатлар таълим органи томонидан тасдиқланадиган психологик хизмат тўғрисидаги низо м орқали бошқарилади. Бундай низомлар психологик хизматга давлат томонидан қўйиладиган вазифаларни белгилаб беради.
Психологик хизмат ривожланишнинг истиқболи ҳуқуқни ҳимоя қилиш жараёнига психологик билимларнинг қанчалик чуқур кириб бориши билан, психологлар билан соҳа бошқа вакиллари ўртасида аниқ хизмат муносабатларининг тўғри шаклланганлиги билан белгиланади.
Бугунги кунда ички ишлар бош бошқармасининг барча туман бўлимларида катта инспектор-психолог лавозимлари ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу Психологик хизмат кўрсатиш гуруҳи ходимлари ички ишлар органи шахсий таркибининг психологик тайёргарлик даражасини ошириш, уларнинг касбий-психологик муҳим хусусиятларини, малака-кўникмаларини янада такомиллаштириш ва шахсий таркиб ўртасида самимий муносабатларни яратиш мақсадида тўртта йўналишда иш олиб боришмоқда.
Хусусан, кундалик иш режа асосида туман Ички ишлар бўлими ходимлари билан психодиагностик, психокоррекцион, психопрофилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Бундан ташқари психологлар томонидан ходимларнинг оила аъзолари, фарзандлари билан ҳам психологик хизматлар ташкил этилган.

Download 34.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling