Режа: Психология сохасида илмий текшириш олиб боришнинг узига хослиги


Аниқ фаолият турига кўра психологиянинг қуйидаги турлари мавжуд


Download 332.74 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi332.74 Kb.
#1517121
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-mavzu

Аниқ фаолият турига кўра психологиянинг қуйидаги турлари мавжуд:
- меҳнат психологияси: инсон меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил қилишнинг психологик тамойилларини ўрганади
а) муҳандислик психологияси - инсон билан машина ўртасидаги вазифаларни тақсимлаш масалалаларини ҳал қилади ва асосан операторларнинг фаолиятини ўрганади;
б) авиация психологияси- учишга ўрганиш жараёни ва учиш мосламаларини бошқаришда инсон фаолиятининг психологик қонуниятларини ўрганади;
в) космик психология - вазнсизлик ҳолати, фазовий тасаввурлар чалкашиб кетган вақтда ва организмга жуда кўп ортиқча таъсирлар юкланган пайтда асаб ва руҳий зўр бериш билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатлар туғилганда одам фаолиятининг хусусиятларини ўрганади.
Педагогик психологияунинг предмети ўқувчиларга таълим-тарбия беришнинг психологик қонуниятларини ўрганиш, ўқувчилар тафаккурини тараққий топиши, интеллектуал фаолият малакалари ва усулларини ўзлаштириш жараёнини бошқариш масалаларини ўрганади
таълим психологияси
тарбия психологияси
ўқитувчи психологияси
Тиббиёт психологияси шифокор фаолиятининг ва бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади. Уни қуйидаги тармоқлари мавжуд:
а) нейропсихология — психик ҳодисалар билан миядаги физиологик тузилишлар ўртасидаги нисбатни ўрганади;
б) психофармакалогия — доривор моддаларнинг шахс руҳий ҳолатига таъсирини ўрганади;
в) психотерапия — беморни даволаш учун руҳий таъсир воситаларини ўрганади;
Юридик психология-хуқуқ тизими билан боғлиқ бўлган психологик масалаларни ўрганади. Унинг қуйидаги тармоқлари мавжуд.
а) суд психологияси - жиноий жараён иштирокчиларининг хулқ-атворини, руҳий хусусиятларини таҳлил қилади;
б) криминал психология - жиноятчининг хулқ-атвори, шахсининг шаклланишига доир психологик масалалар, жиноятнинг мотивлари билан шуғулланади.

Download 332.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling