Рeжа: Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳисобининг


Download 61.26 Kb.
bet10/15
Sana28.02.2023
Hajmi61.26 Kb.
#1237235
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ЛЕКЦИИ

Ҳисоб-китобчеки - ҳисобварақ эгаси (чек берувчи) нинг ҳисобварағидан муайян -суммани олувчи (чек ушловчи)нинг хўисобварагига ўтказиш тўғрисида банкнинг махсус бланкида тўзилиб, банкка ёзма равишда берган топшириқдир.
Ҳисоб-китоб чеклари, нафақат хўжалик юритувчи субектлар, шунингдек хўжалик юритувчи субектлар билан жисмоний шахслар ўртасида накд пулсиз ҳисоб-китоб қилишла қўлланилади.
Ҳисоб-китоб чеклари қуйидаги турларга бўлинади
. банк акцептламаган чеклар;

  • банк акцептлаган чеклар;

  • егасининг номи ёзилган (Ҳисоб-китоб) чеклари - бир марталиқ

  • лимитланган дафтарчалар чеклари.

Чек бланклари Марказий банк билан келишиб белгиланган андозада, тижорат банкларининг буюртмалари бўйича тайёрланади. Чек дафтарчаларининг бланклари қатъий Ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади. Лимитланган чек дафтарчаларидан берилган чеклар уларни хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиш учун 10 кун мобайнида амал қилади. Бунда улар ёзиб берилган кун ҳиобигас кирмайди. Чеклар тўлов суммаси белгиланган вақтда ёзиб борилади. Чек дафтарчаларининг эгалари уларни маҳсулот этказиб берувчилар (чек бўйича пул олувчилар)га бериши, шунингдек тулдирилмаган чек бланкларига имзо чекиб қўйиши такикданади.
Дафтарчадан чеклар берилаётганда маблағларнинг депонентга куйилиши 5521-«Чек дафтарчалари” ҳисобварағи дебетида ҳамда 5110-«Ҳисоб-китоб счёти», 5210-«Валюта счёти», 6810-«Қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварақлари ва шунга ўхшаш бошқа ҳисоб-варакларнинг кредит кисмида акс эттирилади. Банкдан олинган чек дафтарчалари бўйича суммалар корхона берган чеклар пули туланишига караб, яъни банк ўзига тақдим этилган чеклар пулини тулаган (банк берган кўчирмаларга мувофиқ) суммаларда 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобварағи кредитидан ҳисоб-китоблар ҳисоби юритиладиган ҳисобварақлар дебетига утказиб турилади. Берилган, лекин банк пулини туламаган чеклар бўйича суммалар 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобварағида колади, 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобварақлар бўйича салдо банк берган кўчирмадаги салдога мос келиши лозим. Банкка кайтар (фойдаланилмаган) чеклар бўйича суммалар 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобварақ кредит кисмида 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» ёки 5210-«Валюта счёти» ҳисобварақдари корреспондентсияда акс эттирилади.
5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобварағи юзасидан таҳлилий ҳисоб олинган ҳар бир чек дафтарчаси бўйича юритилади. Корхоналарнинг алохўида баланс билан ажратилган ва жорий ҳаражатлар қилиш учун маҳаллий банк муассасаларида жорий ҳисобварақлар оч филиаллари, унга кирувчи таркибий бўлинмалар юкорида айтилган маблағлар ҳаракатини 5500-«Банклардаги махсус ҳисобварақлар» ҳисобварағининг алоҳида аналитик ҳисоботида акс эттирадилар. Хорижий валютада пул маблағлари мавжудлиги ҳамда ҳар ҳисоби 5500-«Банклардаги махсус ҳисобварақлар» ҳисобварағида алоҳида юритилади. Мазкур ҳисобварақда таҳлилий ҳисоб юритилиши мамлакат худудида ва хорижда активлар, чек дафтарчалари ва шу кабилардаги пул маблағлари мавжудлиги ҳамда ҳар тўғрисида маълумот олиш имкониятини таъминлаши лозим.

Download 61.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling