Рeжа: Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳисобининг


Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоблар


Download 61.26 Kb.
bet13/15
Sana28.02.2023
Hajmi61.26 Kb.
#1237235
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ЛЕКЦИИ

8.Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоблар
Корхона ходимлари билан иш ҳақи ва депонентлар бўйича ҳисоб-китоблардан ташқари бошқа ҳисоб-китоб турларини ҳам олиб боришлари мумкин. Кредит ҳиобигас сотиб олинган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар, уй-жой қуриш учун олинган ссудалар, моддий бойликларнинг камомади бўйича зарарларни қоплаш учун берилган суммалар бўйича ҳисоб-китоблар ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоб муомалаларини ташкил этади. Ушбу ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар кўзда тутилган:
4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари»
4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари»
4730-«Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари»
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари».
4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари» ҳисобварағида корхона ходимларига насияга берилган товарлар юзасидан ҳисоблашишишлар ҳисобга олинади. Насияга товарлар сотиб олган шахслар ишловчи корхона банк кредити ҳиобигас унинг ишчиларига берилган кредит суммаларини савдо корхоналарига тулалигича утказадилар.
Насияга товар сотиб олган ходимларнинг қарзи учун банк кредитлари олинса, қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари»
К-т 6810-«Қисқа муддатли кредитлар»
Къ-т 7810-«Узоқ муддатли кредитлар».
Корхона ходимлардан насияга сотилган товарлар бўйича ҳақларни иш ҳақидан ушлаб колади:
Д-т 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»
К-т 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари».
Сунгра ушлаб колинган суммалар банк кредитини сундириш учун юналтирилади:
Д-т 6810-«Қисқа муддатли кредитлар»
Д-т 7810-«Узоқ муддатли кредитлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».
4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари» ҳисобварағида корхона ишчиларига берилган қарзларига оид Ҳисоблашишишлар акс эттирилади. Масалан, уй-курилишига, дала ховлиларни ҳарид қилиш ёки кўриш учун ва хоказо.
Ходимларга ушбу максадлар учун қарз берилганида қуйидагича проводка берилад:
Д-т 4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари»
К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».
Агар маблағлар корхонага берилган кредит ҳиобигас бевосита банк томонидан ходимга берилса, у ҳолда қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари»
К-т 6810-«Қисқа муддатли кредитлар»
К-т 7810-«Узоқ муддатли кредитлар».
Қарздор ходимлардан тўловлар тушиб келганида қуйидагича ёзув қилинади:
Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
Д-т 6710-«Меҳнатга хдк тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишишлар»
К-т 4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари». Банк кредитларини сундириш пайтида:
Д-т 6810-«Қисқа муддатли кредитлар»
Д-т 7810-«Узоқ муддатли кредитлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».
4730-«Ходимларнинг моддий зарарни коплаш бўйича қарзлари» ҳисобварақ корхона ходими томонидан пул ва товар-моддий бойликларнинг камомади ва талон-тарож қилиниши, яроксиз маҳсулот натижасида юзага келган моддий зарарни коплаш бўйича шунингдек зарарнинг боншча турларини коплаш бўйича ҳисоблашишишлар ҳисобга олинади
Айбдор шахслардан олинган суммалар 2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроксиз маҳсулотлар материаллар, товарлар ва бошқа бойликларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан 4730-«Ходимларнинг моддий зарарни коплаш бўйича қарзлари» ҳисоюварағининг дебетига олиб борилади.
4730-«Ходимларнинг моддий зарарни коплаш бўйича қарзлари» ҳисоюварағининг кредити бўйича ёзувлар, туланган тўловлар суммасига - пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан, моддий зарарни коплаш учун меҳнат ҳақидан ушлаб колинадиган суммаларга - 6710-«Меҳнатга ҳак тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишилар ҳисобварағи билан корреспондентсияда амалга оширилади.
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари» ҳисобварағида юкорида кайд қилинган қарз лардан бошқа вужудга келган қарзлар юзасидан ҳисоблашишишларнинг ҳисоби корхонанинг ҳар бир ходими бўйича юритилади.

Download 61.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling