Рeжа: Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳисобининг


Кирим ва чиқим касса ордерларини кайд қилиш журнали чап қисм


Download 61.26 Kb.
bet3/15
Sana28.02.2023
Hajmi61.26 Kb.
#1237235
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ЛЕКЦИИ

Кирим ва чиқим касса ордерларини кайд қилиш журнали чап қисм

Кирим ҳужжатлари



Сана

Рақам

Сумма

Eслатма

1

2

3

4





Кирим бўйича жами



ўнг қисм

Чиқим ҳужжатлари

Сана

Рақам

Сумма

Eслатма

5

6

7

8





Чиқим бўйича жами

Касса кирим ордерини пул топшираётган шахслар кулига бериш такикланади. Кирим ордери ижро этиш учун бевосита кассага топширилади, бу эр да кассир ордернинг тугри расмийлаштирилганлигини, бош бухгалтернинг имзоси борлиги ва ҳақикийлигини текширади, пулни қабул қилади, кирим ордери ва квитантсияни имзолайди. Пул топширган шахсга кирим ордери квитантсияси берилади. Касса кирим ордери бўйича пуллар фақат ушбу ҳужжат тулдирилган кунда қабул қилинади. Банкдаги Ҳисоб-китоб счёти ва бошқа счётлардан кассага накд пул келиб тушганида ҳам касса кирим ордери тузилади ва унинг кви­тантсияси тулдирилади. Квитантсия Ҳисоб-китоб счётидан пулларни Ҳисобдан чиқариш учун банк муассасаси кўчирмасига кушиб куйилади.
Касса чиқим ордери бухгалтерияда тузилади ва касса чиқим ордерларини кайд қилиш дафтарига кайд қилинади ва кассирга ижро этиш учун топширилади. Касса чиқим ордерларининг пул олувчи шахс кулига беришга рухсат этилмайди. Кассир пулни бирор-бир шахсга топширганда унинг шахсини тасдикдайдиган бошқа жужжат кўрсатишини талаб қилади, бу ҳужжатнинг номи ва раками, ким томонидан ва качон берилганлигини касса чиқим ордерига иди хамда олувчининг тилхатини олади. Бир неча шахс номига ёзилган битта тўлов ҳужжати бўйича пул олишда ҳам шахсни тасдикдайдиган ҳужжат кўрсатилиши шарт. Корхонанинг руйхати таркибида булмаган шахсларга пул фақат касса чиқим ордери бўйича топилади. Кассадан пул фақат номи чиқим касса ордерида ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат (қайднома)да кўрсатилган шахсга берилади.
Агар пул ишончнома орқали олинадиган бўлса, бухгалтерия ордерда пул олиш қўшиб топширилган шахснинг исми шарифини кўрсатади. Агар пул қайднома бўйича берилса, пулни олганлиги ҳақида имзо чектиришдан олдин кассир «Ишончнома бўйича» деб ёзиб қўйиши лозим, тегишлича расмийлаштирилган ва тасдиқланган ишончнома кассирда бўлади ва касса чиқим ордерига ёки қайдномага кушиб куйилади. Иш ҳақи, вақтинчалик иш қобилиятини юкотганлик нафакаси, пенсиялар ва мукофотлар кассир томонидан тўлов қайдномалари бўйича ҳар бир ходимга чиқим ордерларини тўзиб утирмасдан берилади. Тўлов қайдноманинг титул (биринчи) варагига пул беришга рухсат бериш ҳақида ёзув қилинади, унинг тагига корхона раҳбарй, бош бухгалтери ёки улар ваколат берган шахслар имзо чекади, пул бериш муддати ва сумма ёзувда кўрсатилади. Агарда ходимлар ушбу қўлларни ўз вақтида олмасалар (яъни 3 кун ичида), улар депонентга ўтказилади. Кирим ва чиқим касса ордери ёки уларнинг урнини босувчи ҳужжатлар бўйича пул олинганидан ёки берилганидан сунг дарҳол кассир уларга имзо чекади, уларга илова қилинган ҳужжатларга «Олинган» (кирим ҳужжатларига) ёки «Тўланган» (чиқим хҳужжатларига) штампи босилади ёки сўзлар кулда ёзилади ва сана, яъни кун, ой, йил кўрсатилади.
Касса ордерига хеч қандай ўзгаришларни, хўатто изохўларни ҳам қилишга юл қўйилмайди. Агар унда хато борлиги аниқланса, касса ордери бошқатдан расмийлаштирилади. Ҳар бир ордер ёки унинг урнини босувчи ҳужжат бўйича пул олинганидан ёки берилганидан сунг кассир дарҳол касса бўйича накд пуллар ҳаракатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган КО-4 шаклли касса дафтарига буни кайд қилади.

Download 61.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling