Режа Светофорларни тўғри сигналлашини текшириш


Светофорларни тўғри сигналлаши ва бирор-бир рухсат рангини таъқиқ рангига ўзгаришини текшириш


Download 29.3 Kb.
bet3/6
Sana01.11.2023
Hajmi29.3 Kb.
#1738173
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-amaliy mashg\'ulot

Светофорларни тўғри сигналлаши ва бирор-бир рухсат рангини таъқиқ рангига ўзгаришини текшириш

Бундай текширувни, автоблокировка билан жихозланган темир йўл участкаларида, поездларни ўтиш светофорларидан ўтиб кетишини кузатиш усули билан бажарилади.
Автоблокировка билан жихозланган темир йўл участкаларида ўтиш светофорлари сигналлари, Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида сигналлаш бўйича қўлланма ва техник хужжатларга (лойихасига) мутаносиб бўлиши лозим. Поезд светофор орти блок-участкасини банд қилганда, светофор қизил ранг билан, бўшатгандан сўнг-сариқ, ва олдинда иккита ва кўпроқ блок-участкалар бшў бўлганда,-яшил ранг билан сигналлаштиради. Бундан ташқари, бош йўллари бўйича тўрт рангли автоблокировка билан жихозланган, темир йўл участкаларида, қуйидаги сигналлар берилади: битта яшил ранг, агар олдинда учта ва ундан ошиқ блок-участка бўлса; битта сариқ ва битта яшил ранг, олдинда иккита блок-участка бўш бўлганда.
Текширув тугагандан сўнг ва светофордаги рухсат рангларни таъқиқ рангга ўтказилиши ҳақида алоқадорларга ахборот берилади.
Перегондаги светофорларни текшириш жараёнида улар рангларини жойлашганлиги, кўриниши, ҳамда линза комплектларини тозалиги ва бутунлигига ахамият бериш керак бўлади. текширишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш керак бўлади.
2. Рельсга узатиладиган кодли сигналларни светофор кўрсаткичларига мутаносиблигини текшириш
Рельсга узатиладиган (чегарадош рельс занжирларига) кодли сигналларни, светофор кўрсаткичларига мутаносиблигини текшириш, чегарадош рельс занжирларидаги кучланиш қутбларини алмашиниши ва изоляцияловчи туташувларни туташганидаги химоясини текшириш билан биргаликда олиб борилади.
Чегарадош рельс занжирларига узатиладиган кодли сигналларни светофор кўрсаткичига мутаносиблигини текширишда, рақамли ИВП-АЛСН асбоби ёки комбинацияланган Ц4380 (ЭК-2346, ИРЦ 50/25) асбоб қўлланилади. Сонли кодли сигнал (З, Ж ва КЖ) куринишини асбобни рельсга улаб аниқланади. Рельс занжиридаги кодли сигналларни аниқлашда, светофор кўрсаткичларига ахамият бериш керак бўлади.
Чегарадош рельс занжирларига кодли сигнални узатишдаги
3. Текширишлар натижаларини расмийлаштириш
Автоблокировканинг ўтиш светофорларидаги тўғри сигналлашини текшириш ШУ-79 формали ведомостга расмийлаштирилади.
Светофор сигнал кўринишларини рельсдаги кодли сигналларда мутаносиблигини текшириш ШУ-2 журналиги ёзиб қўйилади.

Download 29.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling