Режа тасодифий хатоликлар тўғрисида умумий тушунчалар


Download 28.34 Kb.
bet1/3
Sana01.04.2023
Hajmi28.34 Kb.
#1316053
  1   2   3
Bog'liq
Мавзу 4 mt asoa


Мавзу: Ишлов беришнинг тасодифий хатоликлари ва уларнинг қонуниятлри. Заготовкаларга браксиз ишлов бериш шарти
РЕЖА

    1. Тасодифий хатоликлар тўғрисида умумий тушунчалар

    2. Тасодифий хатоликларни келтириб чиқарувчи омиллар

    3. Нормал тақсимланиш қонуни

    4. Заготовкаларга браксиз ишлов бериш шарти

Тасодифий хатолик таърифи:

  • Заготовкалар партиясига созланган дастгоҳларда ишлов бериш жараёнида заготовканинг ўлчамлари маълум бир чегарада ўзгариб туради.

  • Тасодифий хатолик деб кўрилаётган бир партиядаги заготовкаларнинг ўлчамлари бир-биридан ҳеч қандай қонуниятга тўғри келмайдиган хатоликлар бўйича фарқ қилишига айтилади.

Тасодифий хатоликларни келтириб чиқарувчи сабаблар:

  • Тасодифий хатоликларнинг ҳосил бўлиши натижасида бир хил шароитда ишлов берилган заготовканинг ўлчамлари ёйилган (тарқалган) бўлади.

  • Ўлчамларнинг тарқалишини тасодифий сабабларнинг йиғиндиси келтириб чиқаради.

  • Бундай сабаблар тўпламига:

  • - ишлов берилаётган заготовканинг қаттиқлигининг ва кесиб олинаётган қўйим қатлами қалинлигининг ўзгариб туриши;

  • - заготовкани базалаш ва маҳкамлаш хатолиги туфайли мосламада заготовканинг бошланғич ҳолатининг ўзгариши;

  • - ишлов беришда температура режимининг ўзгариши.

Заготовка ўлчамларининг тақсимланиши

  • Созланган дастгоҳда заготовкалар партиясига ишлов беришда тасодифий хатоликларнинг содир бўлиши натижасида ҳар бир деталнинг ҳақиқий ўлчами тасодифий қиймат бўлиб ҳисобланади ва у маълум бир ўлчам интервали оралиғида ўзгариб туради.

  • Ўзгармас шароитда ишлов берилган заготовканинг ҳақиқий ўлчамлари қийматининг ўсиб бориши тартибида жойлашиши заготовка ўлчамларининг тақсимланиши деб аталади.


Download 28.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling