Режа: Тоғ жинслари ва минераллар хакида тушунча. Нураш жараёни ва нураш тўғрисида маълумотлар. Тупроқдаги органик моддаларнинг манбаи, миқдори ва таркиби. Тупроқда гумус
Download 218.4 Kb.
|
5 amaliy
Режа: 1. Тоғ жинслари ва минераллар хакида тушунча. Нураш жараёни ва нураш тўғрисида маълумотлар. 2. Тупроқдаги органик моддаларнинг манбаи, миқдори ва таркиби. 3.Тупроқда гумус (специфик органик моддалар) нинг ҳосил бўлиши ва у ҳақидаги асосий назариялар. 4. Тупроқ пайдо бўлиши шароитининг гумус ҳосил бўлишига 1.Тупроқ физик нуқтаи назардан уч фазали система ҳисобланади, яъни қаттиқ, суюқ (тупроқ эритмаси) ва газсимон (тупроқдаги ҳаво) фазалардан таркиб топган. Тупроқнинг қаттиқ фазаси-қисми минерал ҳамда органик моддалардан иборатдир. Тупроқнинг минерал қисми қуруқликнинг юза қатламидаги тоғ жинсларининг нураши натижасида пайдо бўлади. Ернинг қаттиқ қобиғи - Литосфера ҳар хил минерал ва магматик (зич-кристал), чўкинди ва метаморфик тоғ жинслардан ташкил топган.Минераллар табиатда кварц (Si02) ва кальций карбонат (СаСО3) сингари қаттиқ, нефть (СnНn), сув (Н2О) каби суюқ ҳамда карбонат ангидрид (CO2) сингари газ ҳолида учрайди. Минерал жинслар турли мураккаб жараёнлар натижасида пайдо бўлади. Уларнинг кўпчилиги узоқ муддат давом этган, геокимёвий жараёнлар натижасида пайдо бўлиб, улар анорганик минерал жинслар, биокимёвий жараёнлар натижасида пайдо бўлганлари эса органик-минерал жинслар ёки биолитлар (биос-ҳаёт, литос-тош демакдир) дейилади.Минераллар ва тоғ жинслари тупроқ она жинсининг манбаидир. Ер қаърида ёки устида табиий кимёвий реакция натижасида пайдо бўлган ва маълум даражада доимий кимёвий таркибга, ички тузилишга (структурага) ва ташқи белгиларга эга бўлган табиий кимёвий бирикмалар ва соф элементлар минерал деб аталади. Демак, ер қобиғида учрайдиган минераллар ўзининг кимёвий таркиби ва физикавий хоссалари жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, кварц (SiO2), ортоклаз (К 2Аl2Si6О16 ), доломит (СаМg (СО3)2), альбит (Na2Аl2Si6O16), анортит (СаАl2Si2O8), мусковит (КН2Аl3 (SiОН)3) нинг ҳар қайси алоҳида минералдир. Минерал мураккаб ҳар хил геохимиявий ва биохимиявий процесслар натижасида шаклланган литосферада пайдо бўладиган табиий жинсдир. . Литосферанинг маълум қисмида кўп жойни эгаллаган бир ёки бир нечта минерал тўпламидан ташкил топган табиий жисмларга тоғ жинси дейилади. Масалан: гранит, сиенит, мармар, қум ва шағал тоғ жинсларидир. Барча тоғ жинслари уч группага, яъни магматик (отқинди), чўкинди ва метаморфик тоғ жинсларига бўлинади. Литосферанинг кўп қисми магматик ва метаморфик тоғ жинсларидан ташкил топган бўлиб, фақат юпқа юза қатлами чўкинди тоғ жинслари билан қопланган. Қуруқликнинг юза қатламида (асосан текисликларда) чўкинди тоғ жинслари 75 фоизни, магматик ва метафорфик тоғ жинслари эса 25 фоизни ташкил этади. Магматик (отқинди) тоғ жинслари ер қобиғининг ички қисмидаги юқори даражали температура шароитида эриган магма (силикатли масса) нинг совиб қотиши натижасида пайдо бўлган интрузив (ёки ички чуқурлик) жинслар (гранит, диорит, сиенит каби тўла кристалланган тоғ жинслари), эффузив - отилиб чиққан, оддий температурада тез совиган жинслар обсидиан, (вулқон ойнаси), базальт сингари жинслардир. Магматик тоғ жинслари литосферани ташкил этадиганжинслар умумий массасининг 95 фоизини ташкил этади. Чўкинди тоғ жинслари нураш туфайли содир бўлган зарра ва заррачаларнинг сув ва шамол таъсирида ер юзасининг қуруқлик қисмида ҳамда денгиз, кўллар, дарёларда тўпланишидан, ўсимлик ва ҳайвонот оламининг қолдиқларидан ҳосил бўлади. Чўкинди тоғ жинсларининг кўп қисми ўзининг ковакли, ғовакли ва қатламли бўлиши сингари хусусиятлари билан бошқа хилдаги тоғ жинсларидан фарқ қилади.Чўкинди тоғ жинслар магматик ёки метаморфик тоғ жинслари нураши натижасида пайдо бўлган ҳар хил катта-кичик зарра ва парчалар йиғиндисидан иборат. Бу чўкинди жинслар зарраларининг катта-кичиклигига кўра: лойқали, тўзонли, қумли, ва йирик заррали группаларга бўлинади.. Табиатда туз ҳолидаги кимёвий чўкиндилардан галит (NaCl), сильвин (KCl), гипс (CaSO4·2Н2О) ва карналит (MgCl2 KCl 6Н2О) тузлар кўпроқ тарқалган. Органик чўкинди тоғ жинслари ёки биолитлар ўсимлик ва ҳайвонот оламининг қолдиқларидан пайдо бўлиб, улардан охактош (СаСО3) ва доломит (СаСО3, МgСО3) табиатда жуда кўп тарқалгандир. Сув ўтлари қолдиғидан пайдо бўлган трепел ва диатомит сингари органик чўкиндилар оҳактошларга нисбатан анча камроқ учрайди. Кимёвий ва органик тоғ жинсларидан тупроқ она жинси пайдо бўлишида карбонатли (оҳактош, доломитли) жинслар катта аҳамиятга эга. Download 218.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling