Режа: Тупроқ структураси хакида тушунча,тупроқ структурасининг турлари,структуранинг ҳосил бўлиши,структуранинг агрономик аҳамияти


Download 281.1 Kb.
bet1/6
Sana07.11.2023
Hajmi281.1 Kb.
#1753186
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 amaliy


Режа:
1. Тупроқ структураси хакида тушунча,тупроқ структурасининг турлари,структуранинг ҳосил бўлиши,структуранинг агрономик аҳамияти.
2. Тупроқнинг умумий физикавий хоссалари, тупроқ қаттиқ фазасининг зичлиги,тупроқнинг зичлиги.
3. Тупроқнинг физик-механик хоссаларининг турлари,тупроқнинг физик етилганлиги,суғориш даврида тупроқ физик-механик хоссаларининг ўзгариши,тупроқнинг физикавий ва физик-механик хоссаларини бошқариш.
1. Структура - тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини белгиловчи
муҳим агрономик хоссадир. Тупроқнинг қатор физикавий, физик-механик хоссалари, сув-ҳаво, иссиқлик ва озиқа режими ҳамда тупроқда кечадиган микробиологик жараёнлар, унинг структураси билан бевосита боғлиқ.
Тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари натижасида тупроқдаги турли механик
элементлар бир-бири билан (асосан гумус ва кальций таъсирида) бирикиб ҳар хил донадор бўлакчалар (увоқчалар) ҳосил қилади ва унга с т р у к т у р а а г р е г а т л а р и ёки бўлакчалари дейилади. Тупроқнинг алоҳида агрегатлар (бўлакчалар) га ажралиб (бўлиниб) кетиш қобилиятига с т р у к т у р а ҳ о л а т и, турли ўлчам, шакл ва сифат таркибли структура агрегатларининг йиғиндисига унинг с т р у к т у р а с и деб аталади. Қум ва қумлоқ тупроқларда механик элементлар, одатда агрегатларга бирикмаган алоҳида заррачалардан ташкил топган. Қумоқ ва соз тупроқлар эса структурали ва структурасиз ёки кам структурали ҳолатда бўлади. Структурани ўрганаётганда унга тупроқнинг муҳим морфлогик белгиси сифатида ва иккинчидан агрономик нуқтаи назардан қараш керак. Структуранинг тупроқ физикавий хоссаларига, ерга ишлов бериш
шароитларига, тупроқнинг сув-ҳаво режимлари ва умуман унумдорлиги, ҳамда ўсимликларнинг ривожланишига таъсири каби масалалар В.В.Докучаев, П.А.Костичев, К.К.Гедройц, А.Г.Дояренко, И.Н.Антипов-Каратаев, Н.А.Качинский, Н.И.Саввинов, П.В.Вершинин, А.Ф.Тюлин, Д.В.Хан, С.Н.Рижов, М.У.Умаров, Л.Т.Турсунов сингари мамлакатимиз ва чет эл мамлакатлари олимлари томонидан батафсил ўрганилган.
2. Турли табиий шароитларда ҳосил бўладиган тупроқларнинг структура агрегатлари нафакат катта-кичиклиги, балки шакли билан ҳам фарқ қилади. Ҳар бир тупроқ типи учун ўзига хос структура характерли. Структуранинг асосан: кубсимон, призмасимон ва плитасимон каби уч хил шакли ажратилади.
Агрономик нуқтаи назардан П.В.Вершинин бўйича, тупроқ структураси ўлчами (катта-кичиклиги) га кўра қуйидаги группаларга: 1) >10 мм, кесакли структура; 2) 10-0,25 мм гача макроструктура; 3) 0,25-0,01 мм гача дағал микроструктура; 4) 0,01 мм дан кичик нозик микроструктурага бўлинади. Одатда тупроқ структураси: 0,25-10 мм гача бўлган м а к р о с т р у к т у р а ва 0,25 мм дан кичик агрегатлардан иборат м и к р о с т р у к т у р а г а ажратилади. Тадқиқотлардан маълумки, қумоқ ва соз механик таркибли тупроқларда оптимал ҳолидаги структуранинг бўлиши учун 0,25 мм дан катта агрегатлар миқдори 70-80 фоиз (жумладан, сувга чидамли агрегатлар 40-60 фоизни) ташкил этиши муҳим аҳамиятга эга. Йирик макроструктуралар тупроқдаги энг қулай сув-ҳаво хоссаларини юзага келтиради. Макроструктура билан бир қаторда тупроқ унумдорлигида, айниқса 0,25 дан 0,05 мм гача ўлчамли микроструктураларнинг роли ҳам катта. Микроструктуралар Ўрта Осиёнинг бўз тупроқлари шароитида экинлардан юқори ҳосил олишни таъминлайди.
Структуранинг қиммати (сифати) уларнинг нафақат ўлчами билан балки сувга чидамлилиги ва механик жиҳатдан мустаҳкамлиги билан ҳам белгиланади. Шундай хусусиятга эга бўлган структуралар узоқ вақт бузилмасдан сақланади, улар ёмғир ва суғориш сувлари таъсирида чангланиб кетмайди, ерга механик ишлов берилганда барқарор, чидамли бўлиб қолади. Турли табиий зоналардаги тупроқларнинг ҳайдалма қатламида сувга чидамли структуралар миқдори бир хил эмас. Структуранинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири, унинг ғоваклигидир. Энг яхши структурали қора тупроқларда агрегатлар оралиғидаги ғоваклик, унинг ҳажмига нисбатан 50 фоизга яқин бўлиб, тупроқларда энг қулай сув-ҳаво хоссаларини яратади. Структурадаги ғоваклик қанчалик оз бўлса, тупроқда ўсимликлар учун фойдали нам, ҳаво шунча кам ва ўсимликларнинг ўсиб, ривожланиши учун шароит ҳам ёмон бўлади.
3. Механик элементлар бир-бири билан ёпишиб ёки минерал ва органик моддалар ўзаро бирикиб, микроагрегатлар ҳосил қилади. Кейинчалик микроагрегатлар тўпламидан макроагрегатлар юзага келади.
Агрономик нуқтаи назардан қимматли структураларнинг юзага келиши тупроқнинг алоҳида агрегатлар (бўлаклар)га ажралиши ҳамда сувга чидамли агрегатларнинг ҳосил бўлиши каби жараёнлар билан боғлиқ. Тупроқнинг тўла агрегатларга ажралиб кетиши ўсимликлар илдиз системасининг ривожланиши туфайли, шунингдек тупроқда яшайдиган жониворларнинг фаолияти ва тупроқнинг даврий равишда музлаб, намланиб туриши, ернинг қуриши ҳамда уни ишлаш натижасида рўй беради.
Ўсимликларнинг зич илдизлари тупроқнинг барча бўшлиқлари (ғовакликлари) бўйлаб кириб боради ва тупроқни алоҳида бўлакларга ажратади; механик элементлар ва микроагрегатларни мустаҳкамлайди. Ўсимликлар қолдиғидан ҳосил бўладиган гумус тупроқ структурасининг сувга чидамлилигини оширади. Тупроқдаги сувга чидамли агрегатларнинг ҳосил бўлишида ёмғир чувалчангларининг роли ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Тупроқнинг даврий равишда музлаши ва эриши ҳам қуриши туфайли структура агрегатлари пайдо бўлади.
Тупроқнинг нам сиғими 60-90 фоиз бўлган шароитда ер музлаганда энг кўп структура ҳосил бўлиб, аммо улар сувга чидамсиздир.
Структуранинг ҳосил бўлишида тупроқнинг механик таркиби, гумус миқдори ва сингдирилган катионларнинг аҳамияти ҳам катта. Оғир механик таркибли, гумусга бой, ва икки, уч валентли катионлар билан тўйинган тупроқларда даврий равишда намланиб, қуриб турган шароитда, яхши структура агрегатлари ҳосил бўлади.
Тупроқда агрегатларнинг юзага келишида ерга механик ишлов бериш (ҳайдаш, культивация, бороналаш сингарилар) ҳам роль ўйнайди. Бунда ерга ишлов беришнинг ижобий ва салбий таъсири бўлиши мумкин.
Структуранинг ҳосил бўлиши учун ерга механик ишлов бериш тупроқнинг мақбул намлигида, яъни етилган даврида олиб борилиши лозим. Структура ҳосил бўлиш намлиги енгил қумоқ тупроқларда оғирлигига нисбатан 15 дан 18 фоизгача, соз тупроқларда эса 34-38 фоиз атрофидадир. Тупроқдаги сувга чидамли структураларнинг ҳосил бўлишида тупроқ коллоидлари ва сингдирилган катионларнинг роли катта. Гумин кислоталарига бой чиринди моддалари ва гилли минераллардан монтмориллонит, гидрослюдаларнинг ўзаро таъсиридан сувга чидамли, мустаҳкам структура ҳосил бўлади.
Структуранинг юзага келишига тупроқдаги аэрация шароитлари ҳам таъсир этади. Аэроб шароитда микробиологик жараёнлар кучли кечади ва органик қолдиқлар тез парчаланиб, гумин кислоталарига бой гумус моддалар ҳосил бўлади. Бундай шароитда микроблар плазмаси кўпрок тўпланиб, сувга чидамли структура ҳосил бўлишда иштирок этади. Агрономик нуқтаи-назардан мустаҳкам структуралар, тупроқда ҳосил бўладиган сувда эримайдиган ёки қийин эрийдиган минерал моддалар (кальций карбонати, кальций фосфати, темир, алюминий оксидлари ва бошқалар) таъсирида хам рўй беради.
Структуранинг сувга чидамлилиги динамик кўрсаткич бўлиб, улар вегетация даврида температура ва намнинг ўзгариши тупроқнинг биологик активлиги, чириндининг ҳосил бўлиши каби шароитларга кўра ўзгариб туради.
4. Илгари айтилганидек, агрономик нуқтаи назардан тупроқнинг ҳайдалма қатламида 10 дан 0,25 мм гача бўлган макроагрегатларнинг аҳамияти катта. Макроагрегатларга ажралиб турадиган тупроқларга с т р у к т у р а л и, 0,25 мм дан кичик микроагрегатлар кўп бўлган тупроқларга с т р у к т у р а с и з тупроқлар дейилади. Кесакли структура ҳам структурасиз тупроқлар жумласига киради.
Структурали тупроқлар структурасиз тупроқларга нисбатан ўзининг ғовак қовушмаси, кам зичлиги ва юқори ғоваклиги ҳамда ковакликларнинг сифат кўрсаткичлари билан фарқланади.
Структурасиз тупроқларда нозик ингичка капиллярлар кўп бўлиб, структурали тупроқларнинг макроагрегатлари орасида ва улар ичида йирик бўшлиқлар сероб. Структура ҳолатига кўра тупроқларнинг сув ўтказувчанлиги кескин фарқ қилади. Сув кўтарувчанлигининг тезлиги ва баландлиги структурасиз тупроқларда юқори бўлганидан, нам тез буғланиб кетади. Структурали тупроқларда эса аксинча нам узоқ сақланади. Тупроқ структураси ҳаво алмашинувида ҳам муҳим роль ўйнайди. Микроагрегатлар (<0,25) да (ҳатто улар қуруқ холида ҳам) ҳаво алмашинуви ёмон бўлади. Макроструктураларда эса, юқори намликда ҳам ҳаво алмашинуви яхши бўлиб туради. Структурасиз тупроқларда нам етарли бўлганда ҳам, ўсимликларнинг илдизи ва аэроб микроорганизмлар эркин кислород етишмаслигидан қийналади. Ҳаво етарли бўлганда, аксинча фойдали нам камаяди. Структурасиз тупроқлардан атмосфера ёғинлари секин ўтади. Баҳорги кучли ёмғирлар ер юзасидан оқиб кетиб, тупроқнинг эрозияланишига сабаб бўлади.
Структурали тупроқларда сув билан ҳаво ўртасида қарама-қаршилик бўлмайди. Ўсимликлар учун етарли миқдорда нам бўлганда, ҳаво заҳираси ҳам етарлидир. Бу тупроқлар шамол ва сув эрозиясига чидамли. Структурали тупроқларда микробиологик жараёнлар яхши кечади ва ўсимликлар учун мақбул ўтадиган озиқ элементлари тўпланади. Структурали тупроқларнинг ғовак ҳолда бўлиши, уруғларнинг тез ва сифатли униб чиқиши ҳамда илдизларининг яхши ривожланишига имкон беради


Download 281.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling