Режа: Умумий тушунчалар. Ҳарорат шкаласи. Ҳарорат ўлчаш воситаларининг таснифи
Суюқликли (симобли эмас) термометрлар таёқли, ўлчаш чегараларини –200 дан + 200°С гача қилиб чиқарилади. Шкала бўлинмасининг қиймати 0,2 дан 5°С гача. 4
Download 426.5 Kb.
|
2-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дилатометр ва биметалли термометрлар
3.Суюқликли (симобли эмас) термометрлар таёқли, ўлчаш чегараларини –200 дан + 200°С гача қилиб чиқарилади. Шкала бўлинмасининг қиймати 0,2 дан 5°С гача.
4.Симобли юқори аниқликдаги ва намунавий термометрлар ўлчаш чегараси тор (4 дан 59°С гача) ва шкала бўлинмасининг қиймати 0,01 дан 0,1°С гача қилиб чиқарилади. 5.Симобли электр контактли термометрлар –30 дан 300°С гача ўлчашга мўлжаллаб чиқарилади. 6.Махсус термометрлар: медицина (максимал), метеорологик (максимал, минимал, психометрик, тупроққа оид ва х,.) ва бошқа мақсадларга мўлжалланган. Суюқликли шиша термометрларнинг камчилигига шкала бўйича ҳисоблаш ноқулайлиги, кўрсатишларни қайд қилиб, уларни масофага узатиб бўлмаслиги, иссиқлик инерциясининг катталиги (кўрсатишларнинг кечикиши) ва асбобларнинг механик нуқтаи назардан мустаҳкам эмаслиги киради. Дилатометр ва биметалли термометрларнинг ишлаш принципи температура ўзгаришида қаттиқ жисм чизиқли микдорининг ўзгариши асосланган. Температура ўзгаришига боғлиқ бўлган қаттиқ жисм чизиқли миқдорининг ўзгариши формула орқали қуйидагича ифодаланади: lt = l0( 1+ ), бу ерда lt — t температурада қаттиқ жисмнинг узунлиги; l0— шу жисмнинг 0°С даги узунлиги; — ўртача чизиқли кенгайиш коэффициент (0°С дан t°С гача бўлган температуралар оралиғида). 2 .2- расмда дилатометрик термометрнинг тузилиш схемаси тасвирланган. Бу асбобда сезгир элемент сифатида катта чизиқли кенгайиш коэффициентига эга бўлган материалдан (жез ва мис) тайёрланган найча 2 қўлланилган. Корпус 3 га кавшарланган найча ичида стержень 1 жойлашган. Стержень чизиқли кенгайиш коэффициенти кичик бўлган материал (масалан, инвар) дан ишланган. Ўлчанаётган муҳитнинг температураси кўтарилиши билан найча 2 узаяди. Бу ҳол стержень 1 нинг силжишига олиб келади. Шунда пружина 9 шайн 4 нинг бўш томонини пастга туширади, ўз навбатида у тортқи 8 ва тишли сектор 7 орқали стрелка 6 ни унинг ўқи атрофида айлантиради. Стрелка эса шкала 5 да ўлчанаётган температура қийматини кўрсатади. 2.2-расм. Дилотометрик термометр тузилиши. Дилатометрик термометрлар суюқликлар температурасини ўлчашда ҳамда температурани маълум даражада автоматик равишда сақлаш учун ва сигнализацияда қўлланади. Дилатометрик термометрлар 1,5 ва 2,5 аниқлик классларида чиқарилади, уларнинг юқориги ўлчаш чегараси 500°С гача. 150°С дан ошмаган температуралар учун найча жездан, стержень эса инвардан ишланади, ундан юқори температуралар учун найча зангламас пўлатдан, стержень эса кварцдан ишланади. Афзалликлари: ишончлилиги ва сезгирлиги юқори. Камчиликлари: асбоб ўлчамларининг катталиги, температуранинг бир нуқтада эмас, балки ҳажмда ўлчаниши, иссиклик инерциясининг катталиги, кўрсаткичларни масофага узатиш мумкин эмас. Download 426.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling