МАВЗУ: УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА ЧИЗМАЧИЛИК ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРИ.
Режа 1. Умумтаълим мактаблари ва профессионал таълимда чизмачилик дарсларини ташкил қилиш тамойиллари. 2. Чизмачилик дарсларини ташкил килиш тамойилларини янги педагогик тафаккур нуқтаи назаридан уларни умумий ўрта таълим мактаблари ва профессионал таълим муассасаларида ўқитишда қўллаш. 3. Ўқувчиларда чизмачиликдан билимларни ўзлаштиришга бўлган интилиш ва ички заруриятларини орттирувчи методик усуллар. Болалар умумий мактабларнинг 1 синфига тайёргарлик даражасидан қатъий назар, танловсиз қабул қилинади (7 ёшдан). - Болалар умумий мактабларнинг 1 синфига тайёргарлик даражасидан қатъий назар, танловсиз қабул қилинади (7 ёшдан).
- Ота-оналар ўқув йили давомида ёки тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
- Мактабда синфлардаги болалар сони 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.
- УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
- Давлат таълим стандартларига мувофиқ ҳар бир шахснинг таълим ва тарбия олишдаги конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариш умумий ўрта таълимнинг мақсади ҳисобланади.
- Умумий ўрта таълим ўқувчиларга билимларнинг зарур ҳажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, дастлабки тарзда касбга йўналтиришга ва таълимнинг навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беради.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда умумтаълим муассасаларининг қуйидаги турлари ташкил этилиши мумкин: Ҳозирги кунда мамлакатимизда умумтаълим муассасаларининг қуйидаги турлари ташкил этилиши мумкин: - бошланғич мактаб (ўқитиш муддати 4 йил: I — IV синфлар);
- умумий ўрта таълим мактаби (ўқитиш муддати 11 йил: I — XI синфлар);
- айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб (ўқитиш муддати 7 йил: V — XI синфлар);
- айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 5 йил: VII — XI синфлар);
- ижод мактаби (ўқитиш муддати 5 йил: VII — XI синфлар);
- Президент мактаби (ўқитиш муддати 7 йил V — XI синфлар);
- олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати (ўқитиш муддати 7 йил: V — XI синфлар);
- жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 11 йил: I — XI синфлар);
- психик (интеллектуал) ривожланишида нуқсон бўлган болалар учун ихтисослаштирилган (ёрдамчи) мактаб, мактаб-интернат (ўқитиш муддати 9 йил: I — IX синфлар);
- санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 11 йил: I — XI синфлар);
- республика ихтисослаштирилган ўқув-таълим муассасаси (ўқитиш муддати заруриятга кўра).
Do'stlaringiz bilan baham: |