Режа: Яшил иқтисодиёт ва экология тушунчаси, моҳияти


Барқарор иқтисодий ривожланишнинг ижтимоий ва компонентлари эса авлодлар ичида ва авлодлар


Download 0.61 Mb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1585242
1   2   3   4
Bog'liq
1-Mavzu (Яшил икт)

Барқарор иқтисодий ривожланишнинг ижтимоий ва компонентлари эса авлодлар ичида ва авлодлар
экологик ўртасида
тенгликни таъминлаш каби масалаларнинг долзарблигини янада
оширмоқда.
Мамлакатимизда “яшил иқтисодиёт” асосида барқарор ривожланишни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 4 октябрда тасдиқланган “2019–2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегияси” муҳим дастурий амал ҳисобланади.
8
“Яшил иқтисодиёт” иқтисодий фан сифатида ХХ аср
охирларида шаклланган бўлиб, иқтисодиётнинг табиий муҳитга боғлиқлиги, унинг таркибий қисми эканлиги ва табиий муҳит доирасида амал қилишини ўрганувчи фан ҳисобланади.
Яшил иқтисодиёт концепцияси ресурсларни тежашга йўналтирилган иқтисодиёт, экологик иқтисодиёт, атроф- муҳит иқтисодиёти, яшил сиёсат, халқаро иқтисодий муносабатлар назарияси, иқтисодиётни модернизациялаш, инновацион иқтисодиёт каби иқтисодий фанлардаги илмий ғояларни қамраб олади.
“Яшил иқтисодиёт” фан сифатида ўз шаклланиш тарихи ва ривожланиш босқичларига эга. Табиий ресурсларнинг чекланганлиги, такрор ишлаб чиқарилмаслиги билан боғлиқ муаммолар инсониятнинг барча фаолият йўналишлари, жумладан, иқтисодий фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади.
Ушбу муаммони илмий жиҳатдан ўрганиш ХХ асрнинг 60-70- йилларида оммалаша бошлади.
ХХ асрнинг 80-90-йилларида экологик муаммоларни тор доирада иқтисодий ёндашувлар орқали ҳал этишнинг муқобил варианти сифатида экология иқтисодиёти (ecological economics) фани пайдо бўлди ва жадал суръатларда ривожлана бошлади. Атроф-муҳит иқтисодиётидан фарқли ушбу йўналиш иқтисодиёт
фанининг махсус бўлими сифатида эмас, балки илмий тадқиқотларнинг мустақил соҳаси сифатида талқин этилади.
Атроф-муҳит иқтисодиёти ва экология иқтисодиётининг ривожланиши асосида илгари сурилган тамойилларнинг иқтисодий сиёсатга жорий этилиши натижасида “яшил иқтисодиёт” тушунчаси шакллана бошлади. Ушбу атама илк бор 1989 йилда Буюк Британия ҳукумати учун етакчи иқтисодчилар томонидан “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш режаси”, деб номланган ҳисоботда

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling