Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши


Юкларни транспортга оид тамғалаш: манипуляция нишонлари, асосий, қўшимча ва ахборот ёзувлари


Download 323.4 Kb.
bet2/16
Sana26.10.2023
Hajmi323.4 Kb.
#1724982
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Маъруза (7)

13.2. Юкларни транспортга оид тамғалаш: манипуляция нишонлари, асосий, қўшимча ва ахборот ёзувлари. Идиш – ўровли ва донали юкларни жўнатувчи юкларни қабул қилиш ва ташиш Қоидаларига (юк ташиш Қоидалари 3-бўлим) мувофиқ транспортга оид тамғаларни тасвирлаши керак. Транспортга оид тамғалашнинг мазмуни, уни тасвирлаш жойи ва усули, жойлаштириш тартиби, тамғалаш ёрлиқларининг ўлчамлари ва ёзувлар ГОСТ 14192-96 “Юкларни тамғалаш” га мувофиқ бўлиши керак. Транспопортга оид тамғалаш манипуляция нишонларидан; асосий, қўшимча ва ахборот ёзувларидан иборат.
Манипуляция нишонлари – бу юк билан муносабатда (муомалада) бўлиш услубларини кўрсатувчи тасвирдир. Манипуляция нишонлари тасвирлашнинг зарурлиги маҳсулотнинг стандартларида ёки бошқа норматий – техник ҳужжатларида белгиланади. Манипуляция нишонлари юкнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида огоҳлантиради, ҳамда хизматчиларга маҳсулотни ортиш – тушириш, сақлаш ва ташиш услублари ҳақида маълумот беради. 13.1-расмда манипуляция нишоналари кўрстилган бўлиб, улар стандартлаш бўйича ҳалқаро ташкилат ИСО (ISO – International Оrganisation for standartisation) нинг Р 780 тавсиясига тўлиқ мос тушади. Манипуляция нишонларининг номлари ва вазифалари қуйдагилардан иборат:
I-эҳтиётлик билан, мўрт. Нишон мўрт, синадиган ва зарбада шикастланадиган юкларда тасвирланади. Бу нишон билан тасвирланган юкларни зарбдан ва қулашдан асраш керак.
I-исшдан қўрқади. Агар ҳароратни кўтарилиши юкнинг бузилишига ёки хусусиятини ўзгаришига олиб келса, юкка ушбу нишон тасвирланади. Бу нишон билан тасвирланган юклар ташишда ва сақлашда иссиқлик манбааларига яқин қўйилиши ёки қуёш нурлари остида қолиб кетиши мумкин эмас.
III-намликдан қўрқади. Агар юкни атмосфера таъсиридан ва сувдан муҳофаза қилиш лозим бўлса бундай юкларда ушбу нишон тасвирланади. Бу нишон билан тасвирланган юкларни очиқ транспорт воситаларида ҳимоясиз ташиш ва очиқ омборларда сақлаш ҳамда ерга тагликсиз қўйиш мумкин эмас.
IV-нурланишдан қўрқади. Агар ҳар қандай нур энергияси юкнинг хусусиятига таъсир қилиши ёки ўзгартириб юбориши мумкин бўлса бундай юкларда ушбу нишон тасвирланади.
V-совуқдан қўрқади. Агар ҳарорат нишонда кўрсатилганидан пасайиб кетса юк бузилиши ёки хусусияти ўзгариб кетиши эҳтимоли бўлган юкларда ушбу нишон тасвирланади. Бу нишон билан тасвирланган юклар ҳарорат нишонда кўрсатилган қора рангдан пасайиб кетганида совуқдан ҳимоя қиланиши керак.

Download 323.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling