Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши


Download 323.4 Kb.
bet3/16
Sana26.10.2023
Hajmi323.4 Kb.
#1724982
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Маъруза (7)

I-тез бузилувчан юк. Ташишда ва сақлашда юқори ёки паст ҳарорат таъсирида қолиши мумкин бўлмаган ва юкни ҳимоя қилиш учун тегишли чора-тадбирлар (сунъий совутиш ёки иситиш, шамоллатиш ва ш. ў. лар) кўриш керак бўладиган юкларда ушбу нишон тасвирланади. Транспорт вазирликлари тасдиқлаган тез бузилувчан юкларни ташиш Қоидаларига мувофиқ ташиладиган юкларда ушбу нишон тасвирланади.
VII-герметик ўров. Нишон ташқи муҳит таъсирларига сезгир бўлган юкларда тасвирланади. Бу нишон билан тасвирланган юклар ўровини ташишида ва сақлашда очиш тақиқланади.
VIII-бевосита илгакда кўтарилмасин. Қачонки илгак ўровни шикастлантирганда юкни шикастланишини ёки нобуд бўлишини келтириб чиқариши мумкин бўлган юкларда ушбу нишон тасвирланади. Бу нишон билан тасвирланган юкларнинг бевосита ўровидан илгакка илиб ёки қамраб олмасдан кўтариш ва кўчириш лозим.
IX-осиш (илиш) жойи. Агар юкни кўтариш учун арқон ёки занжир бошқа жойдан илиб олинса юкни ёки ўровни шикастланишини келтириб чиқариши мумкин бўлган юкларда ушбу нишон тасвирланади. Юкни кўтаришда арқон ёки занжир нишон кўрсатилган жойдан илиб олиниши керак.
X-аравачада кўтариладиган жой. Агар аравачада юкни бошқа жойидан кўтариб олиш хавфли бўлса ёки маҳсулотни ёхуд ўровни шикастланишини келтириб чиқариши мумкин бўлган юкларда ушбу нишон тасвирланади. Юкни кўтариб олишда аравача нишон кўрсатилган жойдан кўтариб олиши керак.
XI-усти, тўнкарилмасин. Агар юкнинг ҳолатини ўзгариши унинг шикастланишини келтириб чиқариши мумкин бўлган юкларда ушбу нишон тасвирланади. Бу нишон билан тасвирланган юклар ташишда, сақлашда ва ортиш-тушириш ишларида ҳар доим стрелкалар йўналиши юқорига бўлган ҳолатда бўлиши керак.
XII-оғирлик маркази. Қачонки оғирлик маркази юкнинг геометрик маркази ташқарисида бўлса, ҳамда баландлиги 1 метрдан ортиқ бўлган юкларда ушбу нишон тасвирланади. Юкларни транспорт воситаларига маҳкамлашда ва ортиш-тушириш ишларида нишонни жойлашишини ҳисобга олиши керак.




Download 323.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling