Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши


Download 323.4 Kb.
bet5/16
Sana26.10.2023
Hajmi323.4 Kb.
#1724982
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Маъруза (7)

324 - 6
289503
Темир йўл тамғасини:
- жўнатувчи станция – умумий фойдаланиш жойларида майда жўнатмаларни ташишга қабул қилиб олганида;
- юк жўнатувчи (юкни ташишга тақдим этишга қадар) – ноумумий фойдаланиш жойларида майда жўнатмаларни ҳамда умумий ва ноумумий фойдаланиш жойларида кам тоннажли жўнатмаларни ортганида тасвирлайди.
Темир йўл тамғаси юкхатини тегишли графасида ҳам кўрсатилади. Темир йўл тамғасини юкларга тасвирлаш уларни юк ҳужжатларидан ажралиб қолганида юкларни қидиришни тезлаштиради, юкни ташишга қабул қилган қабул қилувчи топширувчини жавобгарлигини белгилашни имкониятини беради.
Ахборот ёзувлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- юк жойларини килограммлардаги брутто ва нетто массасини;
- юк жойларини сантиметрлардаги габарит ўлчамлари (узунлиги, эни ва баландлиги ёки диаметри ва баландлиги) ни;
- юк жойларини куб метрлардаги ҳажмини.
Агар юк жойларини габарит ўлчамлари 1 м дан зиёд бўлмаса улар кўрсатилмайди.
Транспортга тамғаси (асосий, қўшимча ва ахборот ёзувлари ҳамда манипуляция нишонлари) ҳар бир юк жойига тасвирланиши керак. Асосий ва қўшимча ёзувларни барча юк жойларида тасвирламасликка ижозат берилади. Лекин тўғри темир қатновларида вагонланган жўнатмада бир жинсли юклар ташилганида асосий ва қўшимча ёзувлар тўрттадан кам бўлмаган юк жойларида тасвирланиши керак. Бундай ҳолатда тамғаланган жойлар:
- ёпиқ вагонларда – ҳар бир эшик ёнида иккитадан жой тамғасини ташқарига қаратиб;
- очиқ ҳаракатдаги составларда – платформа ёки ярим очиқ вагоннинг ҳар бир бўйланма бортининг энг усти ортиш қаватида иккитадан жой тамғасини қаратиб ташқарига жойлаштирилади. Агар бортнинг сатҳида ёки бортнинг сатҳидан пастроқ ортиш амалга оширилган бўлса, тамғаланган жой тамғасини юқорига қаратиб жойлаштирилади.
Юклар сочма ва қуйма ташилганида транспорт тамғаси тасвирланмайди. Транспорт тамғасини жойлаштириш тартиби 18.1-расмда кўрсатилган. Транспорт тамғаси қоғоз, картон, металл ва бошқа ёрлиқларга тасвирланади. Юкларни узоқ сақлашда ва очиқ ҳаракатдаги составларда ташишда тамғани бевосита юкни ўзига тасвирлашга ижозат берилади. Ёрлиққа тамғани типография, литография, электролитик усулда, андазада бўяш, тамғалаш машиналарида штамплаш, кўйдириш, босиш ва бошқа усулларда тасвирланади.
Юк жўнатувчилар ва транспорт ташкилотлари тамғалаш бўйича Қоида ва стандартлар талабларига қатъий амал қилишлари шарт. Чунки тамғалаш ёрдамида юк ва ташиш ҳужжатлари ўртасидаги боғланиш ўрнатилади, юк ҳужжатидан ажралиб қолганида, уни қайси ҳужжатига мансуб эканлиги аниқланади, маҳсулотларни ташишда ва сақлашда эҳтиёткорлик чоралари ва муносабатда бўлиш усулари ҳақида хизматчиларга ахборот беради.



Download 323.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling