Режа: Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар тушунчаси
Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг вужудга келиш асослари
Download 82 Kb.
|
маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- «шахсга» ёки «мол-мулкка»
Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг вужудга келиш асослари.
Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятларнинг бошқа турлари каби муайян юридик фактлар асосида вужудга келади. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар учун жавобгарлик асоси сифатида жабрланувчининг субъектив фуқаролик ҳуқуқларини бузилиши билан боғлиқ бўлган юридик факт — зарарнинг мавжудлиги ҳисобланади. Жавобгарлик шартлари эса жавобгарлик асосларини тавсифловчи ва тегишли санкциялар қўлланилиши учун зарур бўлган қонунда белгиланган талаблардир. Деликт мажбуриятларида зарарнинг мавжудлиги билан бирга, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг шартлари ҳисобланган: ғайриқонуний хатти-ҳаракат, зарар етказувчи ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ва зарар ўртасидаги сабабий боғланиш ва айбнинг мавжуд бўлиши фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш имконини беради. Деликт мажбуриятлари бўйича субъектив фуқаролик ҳуқуқининг бузилиши зарар етказилиши факти сифатида баҳоланади. Деликт жавобгарлигининг асоси деганда, фуқаро ёки юридик шахснинг мол-мулкига ёхуд номоддий неъматлар — фуқаронинг ҳаёти, соғлиғига зарар етказилиш факти тушунилади. 3арар деликт жавобгарлигининг асоси сифатида. Зарар (зарарнинг мавжудлиги) деликт жавобгарликнинг бевосита зарурий асоси ҳисобланади. Зарар мавжуд бўлмаганда, деликт жавобгарлик ҳақида сўз бўлиши ҳам мумкин эмас. Деликт жавобгарлигининг асоси сифатида зарар деганда, фу-қаролик ҳуқуқи субъектига тегишли мол-мулк шикастланиши ёки нобуд бўлиши натижасида, шунингдек, фуқаронинг соғлиғига ши-каст етиши ва вафоти натижасида вужудга келадиган салбий мул-кий ва номулкий оқибатлар тушунилади. ФКнинг 14-моддасида эса зарар тушунчаси бузилган ҳуқуқни тиклаш воситаси сифатида таърифланади. Шу билан бирга, бозор муносабатлари шароитида зарарнинг икки кўриниши мавжуд бўли-ши ҳам мазкур модцада ифодаланган. Ушбу моддага мувофиқ, за-рар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тик-лаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунинг-дек, бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муо-маласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Н.Ҳ. Эгамбердие-ва эса зарар тушунчасини қуйидаги уч ҳолат асосида тушунишни таклиф этади: а) ҳақиқий зарар; б) бой берилган фойда; в) маънавий зарар'. ФКнинг 985-моддасига мувофиқ, зарар «шахсга» ёки «мол-мулкка» етказилади. Мол-мулкка етказилган зарар деганда, одатда, шахснинг мулкий мол-мулки камайиши ёки уларнинг қиймати пасайиши тушунилади. Баъзан, мулкий зарар жабрланувчининг зарар етказишдан олдинги ҳолати ва кейинги ҳолати ўртасидаги мулкий фарқ сифатида ҳам белгиланади. Шахсга зарар етказишда ҳуқуқбузарлик объекти бўлиб, номоддий неъмат ҳисобланган — фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғи тушунилади. Бироқ, мазкур зарар бўйича мажбурият вужудга келишида асосий эътибор мулкий ҳолатга қаратилади, яъни мулкий зарар қопланади. Қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардагина маъ-навий зарар ундирилади. Бироқ, ҳамма вазиятларда ҳам зарар мул-кий кўринишда қопланади. Зеро, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик ҳар доим мулкий кўринишда намоён бўлади. Таъкидлаш лозимки, фуқаролик ҳуқуқида зарар тушунчаси билан бирга, зиён тушунчаси ҳам қўлланилади. ФКнинг 1009-мод-даси боқувчиси вафот этганлиги натижасида зиён кўрган шахс-ларга зарарни қоплаш қоидаларини белгилайди. Бироқ, фуқаролик қонунчилигида бу икки тушунча ўртасида фарқ борлиги эъти-роф этилмайди. Кўпчилик вазиятлар «зарар» ва «зиён» атамалари синоним сўзлари сифатида қўлланилади. Шу билан бирга пул кўринишидаги зарар (русча убиток) атамаси ҳам мавжуд бўлиб, одат-да, бу атама мутахассислар томонидан мулкий зарарнинг пул кўри-нишидаги ифодаланиши сифатида талқин этилади1. Зарарнинг ушбу кўриниши ўзига хос мустақил аҳамият касб этмаслигини таъкид-лаган ҳолда маънавий зарар деликт мажбуриятларида алоҳида ўрин тутишини эътироф этиш лозим. Download 82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling