Режа: Зарарланиш йули Уткир респиратор вирус инфекциялари
Ўткир респиратор вирусли касалликларни умумий ва махаллий даволаш схемаси
Download 225.26 Kb.
|
ОҒИЗ БЎЛИҒИ ШИЛЛИҚ ҚАВАТИДА ВИРУС КАСАЛЛИКЛАРИНИ НАМОЁН БЎЛИШИ
3. Ўткир респиратор вирусли касалликларни умумий ва махаллий даволаш схемаси:
1. УМУМИЙ ТЕРАПИЯ: Вирусга карши препарат - бонафтон 0,1 дан кунига : 3-5 марта 5 кун давомида берилиб, 1-2 кун танаффусдан сунг яна кайтарилади. Яллиғланишга қарши восита сифатида натрий салицилат 0,5 дан 4 махал катталарга.антигистамин препаратлар (димедрол, супрастин, диазолин), кальций глюконат O.5-1,0 гр. 3 махал, витаминлардан С ва РР берилади. Стационар шароитида продигиозан 25-50мкг дан 2-3 марта 3-4 кун оралаб ва мушак орасига лизоцим қўллаш яхши натижа беради. Оғир еки фузоспириллез инфекция билан асоратланса даволашга метронидазол еки кенг спектрли антибиотиклар қўшилади. Кўрсатмаларга кўра юрак-кон томир воситаларини буюриш керак. Бемор юқори калорияли, витаминларга бой пархез тутиши, кўп суюқлик истеъмол қилиши зарур. 2 МАХАЛЛИЙ ТЕРАПИЯ Иммудон 8табл. - 10кун (суриш керак).Тошма тошишини дастлабки кунларида вирусга карши воситалар: интерферон суртмаси, (интерферон 1 амп., ланолин 5г, шафтоли мойи 1г., анестезин 0,5 гр.) еки эритмаси, бонафтон 0,5% суртмаси, 1-2% флореналь еки утлар дамламаси аппликация холида қўлланилади. Оғиз бўшлиғига протеолитик ферментлар билан кунига 1 махал ишлов берилади. Ферментлардан дезоксирибонулеазанинг 0,2% лик эритмаси буюрилади. Иккиламчи инфекциянинг олдини олиш чоралари курилади. Бунда махаллий антисептиклар: 0,25-0,5% лик водород пероксиди, 0,25%ли этоний эритмаси, 0,25% хлорамин, фурацилиннинг 1:5000 нисбатдаги эритмалари билан огиз бушлиги чайилади. Касалликнинг дастлабки кунларида огиз бушлигига хар 3-3,5 соатда ишлов берилади. Оғриқ қолдирувчи дорилар қўлланиши зарур. Анестезиннинг шафтоли мойидаги 5-10%' лик эритмаси, тримекаини 1% эритмаси, пиромекаини 1-2 % эритмаси буюрилади. Шиллик каватнинг регенерацияси ва эпителизациясини кучайтириш максадида витамин А нинг ёгдаги эритмаси, каротолин, алоэ линименти, наъматак мойи, Шостаковский бальзами куллаш мумкин. Айникса аэрозоль холидаги воситалар куллаш учун кулай хисобланади. Бемор мурожат этганидан тулик эпителизация бўлгунга кадар физиомуолажалар: КУФ-нурлаш, гелий-неон лазери буюрилади. Теридаги эрозияларга биринчи 2-3 кун вирусга карши воситалар, кейинчалик цинк суртмаси еки Лассар пастаси, антибиотикли суртмалар билан ишлов берилади. . 3.Вирусли касалликларни профилактикаси бадан тарбия, организмни чиниқтириш, иммунитетни кўтаришдан иборат. Оқисм билан касалланган қора молни сути ва гўштига яхши термик ишлов бериш, қайнатиш ёки стерилизация қилиш лозим 4. Десенсибилизацияловчи даволаш – хлорид кальций билан пипольфен, дипрозинлардан бирини қабул қилиш тавсия этилади. 5. Гигиеник тавсиялар берилади. 6.Оқсилга бой пархезли овқатлар буюрилади. Download 225.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling