Молиявий режалаштиришнинг асосий вазифалари:
- нормал такрор ишлаб чиқариш жараёнинининг зарурий молиялаштириш манбаларини таъминлаш. Бунда мақсадли молиявий манбаларга эга бўлиш, уларни шакллантириш ва фойдаланиш аҳамиятлидир.
- акционерлар ва бошқа инвесторлар қизиқишини ўрганиш. Бизнес-режа инвестицион лойиҳаларни тўлиқ молиявий асосномасини ўз ичига олиб, инвесторлар учун капитал жалб қилишни таъминловчи асосий ҳужжат бўлади.
- корхонанинг бюджетлар, бюджетдан ташқари фондлар, банклар ва бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажарилишини кафолатлаш. Ушбу корхона учун энг мақбули капитал тузилмасининг максимал фойда келтиришидир ва бунда кўрсаткичларнинг бажарилиши бюджет тўловларини максималлаштиради.
- турли мақсадли фондлар шакллантириш ва уларни самарали тақсимлаш ва фойдаланиш.
- корхонанинг молиявий ҳолати, тўловга лаёқатлилиги учун сўмни назорат қилиш.
Молия соҳасида қабул қилинаётган қарорларнинг сифати тамомила молиявий режалаштириш сифатига боғлиқ.
Молиявий режалаштириш сифатли бўлиши қуйидаги принципларнинг амал қилишига боғлиқ:
- Режалаштиришнинг узлуксизлиги;
- Илмий асосланганлиги;
- Мақсадлилик (максимал фойдага эришишда корхона молиявий ресурсларини рационал фойдаланиш);
- Ўзаро боғлиқлик ва мувофиқлик.
Молиявий режалаштириш бир нечта услубларга таянган холда амалга оширилади. Шулардан асосийлари булиб куйидагилар хисобланади:
- Экстраполяция усули;
- Норматив усули;
- Математик моделлаштириш усули.
Экстраполяция усулининг мохияти шундаки, утган хисобот даврининг молиявий натижаларидан хулоса чикариб келгуси хисобот йили учун молиявий режани тузишни кузда тутади. Молиявий курсаткичларнинг прогноз ва режали хисоб китоблари турли усуллардан фойдаланишга асосланади. Экстраполяция усули молиявий курсаткичлар ва уларниг динамик узгаришларига асосланади. Молиявий курсаткичлар хисобот йилидаги курсаткичлар асосида амалга оширилади.
Норматив усулда, белгиланган норма ва нормативлардан фойдаланиш кузда тутилади. Масалан: бюджет муассасаларида 1-синфда нечта бола укиши лозим, санаторияда канча жой булиши керак ва х.к.
Математик моделлаштириш усулида, реал иктисоди ва ижтимоий жараёнларни такрорловчи молиявий моделлар тузиш оркали амалга оширилади.Молиявий ресурсларни манбаларини улардан фойдаланиш билан мувофиклаштириш асосидаги режалаштириш жараёни баланс усули хисобланади.
Молиявий режа – бу корхонанинг молиявий максадларига эришиш усулларини характерловчи хамда унинг даромад ва харажатларини ўзаро богловчи хужжатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |