Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази
Download 191.24 Kb.
|
PSIXOLOGIK TRENING
Шахсий таҳлил талқини:
Синалувчига қуйидаги кўрсатма берилади: Сизнинг нуқтаи назарингизча сиз учун долзарб, муаммоли ёки муҳим деб билган жавоб вариантларингиздан камида 10 тасини ажратиб олинг. Ҳамда у сизда юзага келганлиги ёки мавжудлиги сабабини, яъни у сизда қаердан пайдо бўлганини ўйлаб кўринг. Жавобларингиз кимга ёки нимага боғлиқлиги асосида ажратилиши керак. Агар уни буткул, ёки деярли ўзингизга боғлиқ деб ҳисобласангиз уни “М” билан белгиланг, яъни бу менинг ўзимга боғлиқ дегани. Бошқаларга боғлиқ деб ҳисобланса “Б”. Буткул тақдирга, омадга, вазиятга боғлиқ деб ҳисобланса “Т”. Ўз ўзидан шундай деб ҳисобланса “Ш” ҳарфи билан белгиланади. “Б” ва “Т” ҳарфларини ўртача тарзда (30-55%) ишлатилиши, соғлом тафаккурни ифодалайди. Бироқ, “Б” ва “Т” ни ҳаддан ортиқ ишлатиш шахсда айбни бошқаларга тўнкаш, камчиликни ўзидан эмас бошқалардан қидиравериш хусусияти мабжудлигидан далолат беради. “М” ҳарфи шахнинг масъулиятлилиги, ўз ҳаёти хўжайини эканлигини кўрсатувчи белги. “М” ҳарфи шахснинг ҳаётидаги ҳамма нарсани бошқариш ёки назорат қилишга ҳаракат қилиши билан ҳам изоҳланиши мумкин. Бундай инсонларда барча айбни ўзидан қидиравериш одати бўлиши эҳтимол (мисол учун автобус кечикканда ҳам ўзи кеч чиққанини ё ўзини омадсиз эканлигини ҳақида ўйлайди). Бунга айниқса салбий муносабатлар келтириб чиқарувчи тавсифлар таҳлилида эътибор қаратиш лозим. Шундай бўлсада, бу эгоцетризмга мойилликни ҳам кўрсатади. “Ш” ҳарфи синалувчининг ўзини таҳлил қилишдан қочаётганлигини, нима ёки кимгадур эътиборини қаратгиси келмаётганини ёки муайян омилларни ёдга олгиси йўқлигини кўрсатади. Синалувчи методиканинг талқинлари (ўзининг натижалари) билан таништириб борилиши ҳамда синалувчидан унинг натижаларига берилаётган талқинларга нисбатан шахсий муносабатини мунтазам равишда сўраш мақсадга мувофиқ бўлиб, бу инсоннинг ўзини таҳлил қилиш ҳамда шахсий принципларини қайта кўриб чиқишга стимул беради. Шахснинг ўзини таҳлил қилиш ва ҳаётий принциплари (диққат доминантлари, установка ва шахсий қоидалари) ни вербал муҳокама қилиши ундаги иррационал ғояларни рационаллаштиришга, “реал Мен” билан “идеал Мен” ўртасидаги номутаносибликларга ойдинлик киритишига ёрдам беради. Асосийси, психологик консультация жараёнини жонли кечишини таъминлаб, самарадорликни оширади. Download 191.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling