Республика даволаш-профилактика муассасаларида чиқиндиларни йиғИШ, сақлаш ва утилизация қилишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари


ТИББИЁТ ЧИҚИНДИЛАРИ УЧУН ПАКЕТЛАР СИНФЛАРИ


Download 201.5 Kb.
bet4/11
Sana22.04.2023
Hajmi201.5 Kb.
#1381595
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Сан Қ ва М -0317-15 чиқинди

ТИББИЁТ ЧИҚИНДИЛАРИ УЧУН ПАКЕТЛАР СИНФЛАРИ:
А синф-оқ рангдаги пакетлар
Б синф-сариқ рангдаги пакетлар
В синф-тўқ сариқ рангдаги пакетлар
Г синф-қора рангдаги пакетлар
Д синф-жигар ранг пакетлар


3.ТИББИЁТ ЧИҚИНДИЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЛАБЛАР

1.тиббий чиқиндиларни йиғиш, ташиш, вақтинча сақлаш, ишлов бериш ва утилизация қилиш тизими қуйдаги босқичларни қамраб олиши керак:


-Тиббиёт ва/ёки фармацевтика фаолиятини олиб борувчи ташкилотлар ичида чиқиндиларни йиғиш;
-чиқиндиларни бўлинмалардан ташкилот худудида жойлашган чиқиндиларни вақтинча сақлаш жойларига ташиш ва сақлаш;
-зарасизлантириш;
-чиқиндиларни дезактивация қилиш;
- зарасизлантирилган тиббиёт чиқиндиларини тугал утилизация қилиш.
А) марказлашмаган тизим:
Тиббиёт ва/ёки фармацевтика фаолиятини олиб борувчи ташкилотлар ичида чиқиндиларни йиғиш;
чиқиндиларни бўлинмалардан ташкилот худудида жойлашган чиқиндиларни вақтинча сақлаш жойларига ташиш;
ДПМ худудида вақтинча сақлаш;
Тиббиёт чиқиндиларигаишлов бериш зарасизлантириш;
Ёки зарасизлантирилган чиқиндиларни тугал утилизация қилиш.
Б) марказлашган тизим:
Тиббиёт ва/ёки фармацевтика фаолиятини олиб борувчи ташкилотлар ичида чиқиндиларни йиғиш;
Чиқиндиларни бўлинмалардан ташкилот худудида жойлашган чиқиндиларни вақтинча сақлаш жойларига ташиш;
ДПМ худудида вақтинча сақлаш;
Махсус компания томонидан тиббиёт чиқиндиларини йиғиш;
Тиббиёт чиқиндиларига марказлаштирилган холда ташкилотдан ташқарида ишлов бериш зарасизлантириш;
Зарасизлантирилган тиббиёт чиқиндиларни тугал утилизация қилиш ёки қайта ишлаш.
3.2. тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот рахбари томонидан йўриқнома тасдиқланиб, унда ушбу ташкилот бўйича чиқиндилар билан ишлаш тартиби ва масьул ходимлар белгиланиб қўйилади.
3.3. турли синфга тааллуқли чиқиндиларни битта идишга аралаштириб солиш мумкин эмас.
3.4. чиқиндиларни вужудга келиш жойидан вақтинча сақлаш ва (ёки) зарасизлантириш жойига ташиш, контейнерларни юклаш ва тушириш ишлари механизациялашган бўлиши керак (аравачалар, лифтлар, кўтарувчи механизм, автокарлар ва х.к.).
3.5. тиббиёт чиқиндилари билан ишловчи шахслар чиқиндилар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларни иш бошлаганларида ва даврий равишда ўрганиб борадилар.
3.6. чиқиндиларни йиғиш вақтинча сақлаш, ташиш, ишлов бериш ва утилизация қилиш тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот томонидан қабул қилинган тиббиёт чиқиндилари билан ишлаш схемасига мувофиқ амалга оширилиши керак. Ушбу схема ушбу санитария қоидалари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва ташкилот рахбари томонидан тасдиқланади.
3.7.Тиббиёт чиқиндилари билан ишлаш схемасида қуйдагилар кўрсатилиши керак: вужудга келувчи тиббиёт чиқиндиларининг сифат ва миқдорий тартиби;



Download 201.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling