Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти


III. Тадбирга қўйиладиган талаблар


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana05.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1276241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
OLIY TA’LIM MUASSASALARI UCHUN MUSTAQILLIK SSENARIYASI

III. Тадбирга қўйиладиган талаблар 
6. Тадбирда ректор (директор) шахсан иштирок этади ва раислик қилади 
ҳамда декан ва гуруҳ мураббийлари иштирокини таъминлайди. 
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик
қўмита ва идоралар, ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасалар раҳбарлари, 
Ўзбекистон 
Фанлар 
академияси 
академиклари, 
Қорақалпоғистон 
Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри ҳокимликлари 
вакиллари, мазкур олий таълим муассасасини Тадбирлар ўтказилаётган йилда 
тамомлаб, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлган собиқ талабалар, ушбу олий таълим 
муассасасида ўқиб, кўп йиллар шу соҳада фаолият олиб борган фахрийлар
талабаларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакилларининг онлайн 
ташрифи уюштирилади. 
8. Тадбир жараёнида олий таълим муассасасининг ўтган ўқув йилидаги 
битирувчилари ютуқлари тўғрисидаги статистик маълумотлар (неча нафар 
бакалавр ва магистр битирди, улардан неча нафари қиз, неча фоизи қаерларга 
ишга жойлашди, неча нафари таълимнинг кейинги босқичига ўтди, неча 
нафар талаба ёки магистр турли номдор стипендиялар соҳиби бўлди, 
талабалар сафидан чиқарилганлар сони қанча) тўлиғича ўқиб эшиттирилади. 
9. Тадбирда талабаликка қабул қилинган ёшларни илм-фанга бўлган 
қизиқишини янада ошириш мақсадида уларни олий таълим муассасасида 
эълон қилинган танловлар (“Энг китобхон талаба”, “Энг фаол китобхон 
гуруҳ”, “Энг яхши илмий мақола муаллифи”, “Энг яхши битирув малакавий 
иши”, “Энг яхши магистрлик иши”, “Энг фаол маънавият тарғиботчиси”, 
“Энг аълочи талаба”, Президент стипендияси ва бошқа давлат номдор 
стипендиялари соҳиблари, фан ва спорт олимпиадалари ҳамда бошқа 


танловлар) ғолиблари ва олий таълим муассасаси томонидан қандай 
тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (видеоролик кўринишида) билан 
таништирилади. 
10. Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида ташкилий ишларга 
малакали мутахассислар, таниқли санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар жалб 
этилиши лозим. 
11. Тадбирни ташкил этиш жараёнида (агар оммавий тадбир ёки биринчи 
тоифадаги оммавий тадбир сифатида ўтказилса) Ички ишлар органи 
ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, тиббиёт ходимлари 
томонидан тез тиббий ёрдам хизмати навбатчилиги ташкил этилиши 
таъминланади. 

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling