Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган «Архивлар тўғрисида»ги


мавзу:ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МДА, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КСОҲ МДА ҲУЖЖАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


Download 335 Kb.
bet7/26
Sana24.12.2022
Hajmi335 Kb.
#1061634
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
ҲУЖЖАТЛАР ҚИММАТДОРЛИГИНИ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ.

5.мавзу:ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МДА, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КСОҲ МДА ҲУЖЖАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ.

РЕЖА:



1. Архив ташкилотларини бошқаришни ташкил қилиш.


Архив ташкилотларини бошқаришни ташкил қилиш. Республика архив ташкилотлари тизимига архив ишини бошқариш органлари, давлат архивлари ва ташкилот, муассаса, корхоналар архивлари киради. Идоравий архивлар ўз навбатида давлат ва нодавлат идоралар архивига бўлинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги Ўзбекистон Республикаси архив ишининг бошқаришни давлат ваколатли органи ҳисобланади. Жойларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив ишлари ҳудудий бошқармалари ташкил қилинган. Бошқармалар бошлиқлари "Ўзархив" агентлиги томонидан тайинланади. Архив иши ҳудудий бошқармалари молиявий, хўжалик жиҳатдан маҳаллий ҳокимият органларига бўйсунади. Улар «Ўзархив» агентлигидан ташкилий-методик кўрсатмалар олади ва унга ҳисобот беради.
«Ўзархив» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди (ЎзР МАФ) ҳужжатларини бошқаради. У жамият ва фуқаролар манфаатлари йўлида ЎзР МАФ республика халқининг тарихий ўтмиши тўғрисидаги ҳужжатли ёдгорликларини бутлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш давлат вазифасини бажаради, Ўзбекистон Республикаси архив муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилади. Агентлик архив ишини ривожлантиришни ва ушбу соҳадаги илмий техника тараққиётининг давлат томонидан бошқарилишини таъминлайди, давлат ва идоравий архивларининг фаолиятини тармоқлараро мувофиқлаштиради, архив иши бўйича республика қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилади.
ЎзР МАФ ҳужжатларини шакллантириш, давлат ҳисобини олиб бориш, сақланишини таъминлаш, улардан фойдаланиш, архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ўтказиш «Ўзархив» агентлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингдек республика давлат архивларини бошқариш, архившунослик, ҳужжатшунослик, археография соҳасидаги илмий ва методик ишларини ташкил этиш, архив иши соҳасидаги ватанимиз ва чет эл илғор иш тажрибасини, илмий тадқиқотлар, фан-техника ютуқлари натижаларини архив муассасаларини иш амалиётига жорий этиш ҳам агентликнинг муҳим вазифалари қаторига киради.
«Ўзархив» агентлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ ЎзР МАФ ҳужжатларининг давлат архивларида бутланиши ва сақланишини ташкил этади, уларнинг давлат архивларида рўйхатдан ўтказилишини назорат қилади, марказлаштирилган ҳолда давлат ҳисобини юритади. Шунингдек, ҳужжатларнинг илмий ва амалий қимматдорлигини экспертиза қилишни ташкил этади. Ташкилотлар томонидан архив иши бўйича фондларни шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланишни таъминлаш ҳамда иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш талаблари бажарилишини текширади. Архив ҳужжатларини, маълумотнома, ахборот адабиётларини нашр этишни амалга оширади. Нодавлат архивлари мулкдорларига ушбу архивларнинг ҳужжатларини бутлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишда ёрдам кўрсатади. Халқаро ташкилотларнинг архив иши ва иш юритиши бўйича ишида қатнашади, чет эллардаги Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатларини аниқлашни ва уларни қайтариб олиб келишни ташкил этади. "Ўзархив" агентлиги ҳайъати ўз тизимидаги архив ташкилотлари бажариши шарт бўлган архив иши масалалари бўйича низомлар, йўриқномапар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилади, тегишли буйруқ ва кўрсатмалар беради.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив ишлари ҳудудий бошқармалари жойларда "Ўзархив" агентлиги вазифаларига ўхшаш вазифаларни бажарадилар, (фақат унинг ўзига хос бўлганлари бундан мустасно м.: республика бўйича меъёрий-методик ҳужжатлар эълон қилиш. халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш ва бошқалар). Уларнинг асосий вазифаси - Қорақалпоғистон Республи-касида, вилоятларда ЎзР МАФ ҳужжатларини бутлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш давлат вазифаси юкланган маҳаллий архив муассасаларига раҳбарлик қилиш ҳисобланади.
Давлат архивларининг асосий вазифаси архивни ҳужжатлар билан бутлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил қилиш. Давлат архивлари қаторига марказий. вилоят архивлари, уларни филиаллари, Тошкент шаҳар архиви киради. Давлат архивлари ўзининг асосий вазифаларини бажариш жараёнида хилма-хил ишларни амалга оширади. Давлат архивларини алоҳида қимматли ҳужжатлар билан режали бутлашни таъминлаш мақсадида ташкилотларнинг идоравий архивларини ва иш юритишни назорат қилади. Ҳужжатларни сақлашни таъминлашга катта эътибор беради. Давлат архивлари архившунослик, ҳужжатшунослик илмий муаммоларини тадқиқ қилиш, ҳужжатларни эълон қилиш, илмий ахборот ишлари билан шуғулланади.
Давлат архиви режанинг чизмаси архив бошқармаси режасига ўхшаш.
Давлат архиви иши режаси схемаси :

Download 335 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling