Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Респондентлар ҳақида маълумот
Download 328.73 Kb.
|
Йўлдошев А.Б. Диссертация ОАК
Респондентлар ҳақида маълумот.
Абдуалимов Пўлатжон Абдулқосимович. 1978 йил 24 февралда Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Қизил-қия массивида туғилган. Миллати ўзбек. Қизи-қияда жойлашган “Муҳаммадий” жомеъ масжиди имом хатиби. Алиев Акбарали Қобулович. 1967 йил Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳри Ўнтепа массивида туғилган. Миллати ўзбек. Ўш шаҳар “Ўзбек миллий маданий маркази” раиси ўринбосари. Ахунжонов Рахим Аъзамжонович. 1973 йил 4 апрелда Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Қизил-Қия массивида туғилган. Миллати тожик. БатМУ энергетика фани ўқитувчиси. Воҳидов Шодмон Ҳусейнивич-1961 йилда туғилган. Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Панжикент шаҳрида яшайди, Панжикент педагогика институти проректори, тарих фанлари доктори, профессор. Ғойиров Холмурод Муродович. 1963 йилда Олот туманида туғилган. Ўзбекистон-Туркманистон чегара ҳудудида жойлашган Сойил-Қороул МФЙда яшайди. Олот туман 32-мактаб директори. Тарихчи. Гулчеҳра Сотиболдиева. 1964 йилнинг 26 майида Тожикистон Республикаси Рӯдакий ноҳияси Гулпарвар қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. 2008 - 2011 йиллари «Замондош» газетасида ишлаган. 2012 йилдан буён «Халқ овози» газетасида фаолият юритиб келмоқда. Даврон Насибхонов. 1981 йил 26 октябрда Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Сафед Булон қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. Ҳозирда Ўшда ташкил этилган "Интимақ" худудий жамоат телерадиокомпаниясида Ўзбек бўлимининг муҳаррири сифатида ишлайди. Досметова Нуриниса Жамаловна - Қозоғистон Республикаси ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамиятининг таълим-тарбия, гендер тенглиги, урф-одат ва анъаналар бўйича ўринбосар, Шимкент шаҳридан. Ёқубжон Абдуманнонов. 1969 йилнинг 4 декабрида Тожикистон Республикаси Шаҳринав ноҳияси Муллошоди қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. 1993 йилдан “Халқ овози” газетасида турли вазифаларда ишлаган. 2012 йилнинг декабридан мазкур газета бош муҳаррири вазифасида фаолият юритмоқда. Жўраев Фарҳод Абдувалиевич. 1982 йил 19 ноябрда Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Бобожон Ғофуров ноҳиясида туғилган. Суғд вилояти “Ўзбеклар жамияти” жамоатчилик ташкилоти бошқаруви раиси Зокиров Одил Хидирович. 1963 йил 31 декабрда Сўғд вилояти Спитамен ноҳияси Нов ҳудудида таваллуд топган. Спитамен ноҳиси Марказий шифохонасида бош жарроҳ. Зокирова Феруза Одиловна. 1990 йил 16 июлда Сўғд вилояти Спитамен ноҳияси Нов ҳудудида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Спитамен ноҳияси, Даҳаи Навандарсойда жойлашган 33-ўрта мактаб директори. Икром Акромович Ҳошимжонов. 1957 йил 22 сентябрда Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида туғилган. Қозоғистон Республикаси ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамиятининг раиси. Илҳом Темирович Юсупов. Суғд вилояти “Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази” раиси, педагогика фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Республикаси Дўстлик ордени соҳиби, жамоат арбоби. Искандар Маҳмадалиев. 1965 йил 31 январда Тожикистон Республикаси Восе ноҳияси Таижар қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. У «Элчи», «Дӯстлик» газеталарида ишлаган. У 2000 йилдан буён «Халқ овози» газетасида ишлайди. 2003 йилдан буён газета масъул котиби. У 1995 йилдан буён Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси. Исматуллаев Абдулла Жапарович - Қозоғистон Республикаси ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамиятининг молия, сармоя, хомийлик ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосар, Алмати шаҳридан. Исмоилов Муҳаммадамин Ибагимович. 1963 йил Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳри Ўнтепа массивида туғилган. Миллати ўзбек. Ўш шаҳар “Ўзбек миллий маданий маркази” раиси ўринбосари. Каримов Сухроб Рустамович. 1990 йил 9 февралда Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Спитамен ноҳиясисида туғилган. Миллати ўзбек. “Хиёбони Иброҳим Қаноатов” фермер хўжалиги раҳбари. Қодиров Усмонали Рахимбаевич - Қозоғистон Республикаси ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамиятининг Ташкилий масалалар бўйича биринчи ўринбосар, Чимкент шаҳридан. Мадумаров Дилшод Маҳмуджонович. 1982 йил 17 августда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳри А.Темур шаҳарчасида туғилган. Миллати ўзбек. “Имом Ҳасан” хайрия фонди раиси. Мўминов Баҳром Тўхтасинович - Қозоғистон Республикаси ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамиятининг адабиёт-санъат, маданият ва спорт ишлари бўйича ўринбосар, Тараз шаҳридан. Мухиддинова Зухро Абдухолиқовна. 1967 йил Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳри Ўнтепа массивида туғилган. Миллати ўзбек. Ўш шаҳар “Ўзбек миллий маданий маркази” хотин қизлар қўмитаси раиси. Неъмат Муҳаммад Саид. 1947 йил 11 мартда Тожикистон Республикаси Суғд вилояти Шаҳритуз ноҳияси, Лайлакут қишлоғида тугилган. Суғд вилояти “Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази”нинг фаол аъзоси, Шоир. Неъмат Усмонов. 1946 йил 16 ноябрда Тожикистон Республикасининг Турзунзода туманида туғилган. Уста деҳқон ва боғбон. “Ватан” фермер хўжалиги раҳбари. 2019 йил 4 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан “Каптива” автомобили билан тақдирланган. Асли Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан. Озод Ҳошимович Мелибоев. 1987 йил 8 январда Тожикистон республикаси Исфара шаҳрида туғилган. Миллати тожик. “Замон” республика газетаси бош муҳаррири. Суғд вилояти “Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази”нинг фаол аъзоси. Оқиев Саидқули Мўминович. 1947 йилда Олот туманида туғилган. Ўзбекистон-Туркманистон чегара ҳудудида жойлашган Сойил-Қороул МФЙда яшайди. 1998-2002 йилларда Олот туманида ҳокимлик вазифасида ишлаган. Иқтисодчи. Меҳнат шуҳрати ва Эл-юрт ҳурмати ордени соҳиби. Отахонов Шавкат. 1969 йил Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида туғилган. Ўш Ўзбек-Қирғиз универсидети доценти, тарих фанлари номзоди. Пўлатов Шерзод Аббозович. 1978 йил 28 декабрда Андижон шаҳрида туғилган. Астана шаҳар миллий-маданий марказ раҳбари, Қозоғитон Республикаси Халқ Ассамблеяси аъзоси. Рустам Мамашарипович Каримов. 1963 йил 21 январда Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Спитамен ноҳияси туғилган. Миллати ўзбек. “Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази” фаол аъзоси, “Шарқнома” газетасининг жамоат мухбири. Салимов Мухтор Азимтолибоевич 1958 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида Жунусова кўчасида туғилган. Ўш шаҳридаги “Азим Талил” кафеси рахбари. Ҳакимжон Зокиров. 1951 йил 17 августда Тожикистон Республикаси Хўжанд шаҳрида туғилган. Суғд вилояти ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази «Шарқнома» журнали Бош муҳаррири. Ҳамроев Рустам Бердиевич. 1950 йилда Олот туманида туғилган. Олот тумани Оқ Олтин МФЙда яшайди. 1994-1998 йилларда Олот туманида ҳоким бўлиб ишлаган. Муҳандис. Шарипов Хасан Холматович - Қозоғистон халқлари ассамблеясида иш юритиш бўйича ўринбосар, Астана шаҳридан. Эркин Шукуров. 1967 йилнинг 2 январида Турсунзода шаҳридаги «10-солагии Истиқлолият» қишлоқ жамоатидаги «Бошқишлоқ» қишлоғида туғилган. 1997-1999 йиллар «Диёнат» хусусий газетасида мухбир сифатида фаолият юритган. 1999 йилдан 2014 йилгача буён «Халқ овози» газетасида бӯлим муҳаррири сифатида ишлаб келган. Айни пайтда мазкур газета бош муҳаррир ӯринбосари вазифасида фаолият юритмоқда. Эрматов Шухрат Хотамжонович. 1982 йил 12 мартда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳри Фрунзе райони Жунусова кўчасида туғилган. Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Юсуфжонов Бобуржон Акбаралиевич. 1981 йил 13 августда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳри Каленин массавида туғилган. Миллати ўзбек. “Ўш садоси” газетасининг муҳаррири. Download 328.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling