8. Берилган: Титанли белила, табий олифдан мойли буёқ тайёрланди. Ушбу титанли белила ва табий олифдан тайёрланган мойли буёк таркибида 45% олиф мавжуд. Икки рангли қилиб грунтланган юза майдони 200 см2 бўлган шиша пластинкасини юзасини қоплаш учун 3 г ушбу буёқдан сарфланди.
Қўйилган масала: Ушбу буёқнинг юзани текис ёпувчанлигини аниқлаш.
Ечими: Бўёқни юзаларни текис ёпувчанлиги қуйидаги формулада аниқланади:
a-шиша пластинкаси юзасини қоплаш учун сарфланган бўёқ консистенциясининг миқдори, г;
F-буёқ билан қопланган пластинка юзаси, см2;
Бизни холат учун титан белилали буёқни ёпувчанлик кўрсаткичи қўйдагича
Қуруқ пигментни инобатга олган ҳолда титан белилани юзаларни ёпиш қобилияти
бу ерда b-бўёқ таркибидаги олиф фоизи.
9. Берилган: Қурувчи технологлар олдига мойли шпаклевка тайёрлаш рецептини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Вазифани бажариш мақсадида қуйидаги рецепт бўйича 3 кг мойли шпаклевка тайёрлашга киришилди: 18% олиф осколь; 2% ҳайвон елими; 70,4% қуруқ бўр кукуни; 0,8% кир ювиш совуни; 0,8% сиккатив (бўёқларни тез қуритадиган модда) ва 8% сув ( танланган барча таркибий қисмлар оғирлик бўйича олинади).
Қўйилган масала:: Юқоридаги маълумотлардан фойдаланиб юзаларни қоплаш учун 3 кг мойли шпаклевкани тайёрлаш.
Ечими: Мойли шпаклевка қуйидаги таркибий қисмлардан иборат (оғирлик массаси бўйича):
олиф осколь
ҳайвон елими
қуруқ бўр кукуни
кир ювиш совуни
сиккатив (бўёқларни тез қуритадиган модда)
сув
Жами 3000 г.
10. Берилган: Юзаларни агрессив таъсирлардан ҳимояловчи мойли шаффоф лак тайёрлаш учун қўйдаги таркибдаги материаллардан фойдаланилган (%):
зиғир мой . . . . . . . . . . . . . . . 48,13
ёғоч мойи . . . . . . . . . . . . . . . 5,35
гарпиус эфири . . . . . . . . . . . 6,42
уайт-спирит . . . . . . . . . . . . . 37,43
кобальтли сиккатив . . . ........ 2,67
Do'stlaringiz bilan baham: |