Рикардонинг нисбий устунлик назарияси. Д. Рикардо А. Смитнинг «Мутлақ устунлик»


Download 92 Kb.
bet2/2
Sana19.06.2023
Hajmi92 Kb.
#1602370
1   2
Bog'liq
Rikardoning nisbiy ustunlik nazariyasi

Экспорт нархлар индекси Эи
Савдо шароити индекси = ---------------------------------------- 100 = ----- 100
Импорт нархлар индекси Ии

Индекснинг ўсиши (масалан, 100 дан 105 гача) савдо шароитларининг яхшиланаётганлигини кўрсатади. Яъни, ушбу миқдордаги импортга ҳисоб-китоб қилиш учун ундан кам миқдорда экспорт талаб этилади.


Амалиётда савдо шароити, биринчидан, товарлар баҳоси ўзгариши ҳисобига, унга бўлган талабнинг ошиши ёки камайишига боғлиқ. Айрим маҳсулот ишлаб чиқарувчилар (масалан, нефть ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар) нархларда бўлаётган ўзгаришларга қарамай, катта ютуқларга эришадилар.
Иккинчидан, савдо шароити ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчиларнинг бозорга мослашишига (эгилувчанлигига) боғлиқ бўлади.
Учинчидан, савдо шароити ишлаб чиқариш шароитлари ёки маҳсулотлар истеъмолидаги ўзгаришларга қараб ўзгаради.
Савдо шароити индекси мамлакатнинг халқаро савдодаги ҳолати тўғрисида маълумотлар берсада, кўпгина камчиликлардан холи эмас. Уларнинг энг асосийларидан бири мамлакатда умумий шароитни яхшиласада, сотилган маҳсулотлар миқдорини ҳисобга олмайди. Бошқача айтганда, савдо шароити яхшиланиши экспорт ҳажми қисқариши ва импорт ҳажми ошишига олиб келади. Бу эса тўлов балансини ёмонлаштиради.
А. Смит ва Д. Рикардо назариясида ишлаб чиқаришга таъсир қиладиган энг асосий омил меҳнат ҳисобланган. Маҳсулотлар нархи эса ишлаб чиқариш харажатларига боғлиқ.
Кейинги тадқиқотлар ишлаб чиқаришда асосий омиллар сифатида ер, капитал каби омиллардан фойда олиш имкониятини ҳисобга олган. Агарда, меҳнатнинг бозор баҳоси иш ҳақи сифатида гавдаланса, капиталнинг баҳоси фоиз ставкалари кўринишида, ернинг баҳоси рента миқдорида аниқланган.


Download 92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling