Риштон туманидаги маҳаллаларни сони ва номланишини меъёрий ҳужжатлар (ҳоким қарорлари) билан солиштирилиб, маҳаллалар кесимида тулиқ инвентарзациядан ўтказиш тўғрисида


Download 41.57 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi41.57 Kb.
#1554911
Bog'liq
Риштон тумани кушма буйрук


Риштон туманидаги маҳаллаларни сони ва номланишини меъёрий ҳужжатлар (ҳоким қарорлари) билан солиштирилиб, маҳаллалар кесимида тулиқ инвентарзациядан ўтказиш тўғрисида
маълумотнома

02.05.2023 йил Риштон тумани


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил 25 апрел кунги 11-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик вазирлиги 2023 йил 25 апрел кунги 22-сонли қўшма топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилиб, ишчи гуруҳ томонидан яъни Риштон туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳодими, ишчи гуруҳ раҳбари И.Муҳторов, Туман Камбағаликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳодими. Ишчи гуруҳ рахбари ўринбосари Х.Хожихонов, ишчи гуруҳ аъзолари Фарғона вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси ҳодими Қ.Осимов, туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими ҳодими А.Ҳомидов, туман Солиқ инспексияси ҳодими У.Аминов, туман Давлат кадастр агентлиги ҳодими Д.Мирзааҳмедовлар томонидан тумандаги маҳаллалар кесимида тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиб, мавжуд маҳаллаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестр" (Реестр)га тўлиқ киритилиши, ҳар бир маҳаллага ИД рақамлар берилиши ва идоралардаги маълумотлар базаси билан интеграсия қилиш орқали реал вақт режимида (маҳаллалар номлари ўзгарганда, тугатилганда ёки ташкил этилганда) бир хилда юритилишини таъминлаш юзасидан тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди.
Ўрганишда қуйдагилар аниқланди.
Риштон туманида ўрганиш кунига жами 71 маҳалла фуқоролар йиғинлари мавжуд бўлиб , МФЙларда аҳоли сони жами 214654 нафар, оилалар сони 64200 тани, хонадон сони 41220 тани ташкил қилиш тегишли ҳужжатларда расмийлаштирилган.
Туман ҳокимининг қарорига асосан 3 та МФЙларни номлари қонун талабларига номувофиқлиги сабабли ўзгартирилган, хусусан:
"Бешкапа"," Узункўча", "Ариқбўйи" номлари мос равишда "Сарой", "Зоҳидон", "Тўда" номларига ўзгартирилган.
Инвентаризация ўтказилган даврда Маҳаллаларни ИД рақами (ягона ижтимоий ҳимоя реестрдаги), Реестрдан ортиқча чиққан МФЙлар, номланиши ҳар хил бўлган маҳаллалар ҳамда номутоносибликлар мавжуд эмас.
Юқоридагиларни тўғри деб имзоловчилар.
Риштон туман Иқтисодиёт ва
молия бўлими ҳодими.
Ишчи гуруҳ рахбари: И.Мухторов

Риштон туман Камбағаликни


қисқартииш ва бандликка кўмаклашиш
бўлими ҳодими. Ишчи гуруҳ
рахбарио ўринбосари: Х.Хожихонов

Фарғона вилоят Давлат молиявий


назорати бошқармаси ҳодими.
Ишчи гуруҳ аъзоси: Қ.Осимов

Риштон туман Бюджетдан ташқари


пенсия жамғармаси бўлими ҳодими.
Ишчи гуруҳ аъзоси: А.Ҳомидов

Риштон туман Солиқ инспексияси ҳодими.


Ишчи гуруҳ аъзоси: У.Аминов

Риштон туман Давлат кадастр


агентлиги ҳодими.
Ишчи гуруҳ аъзоси: Д.Мирзааҳмедов
Download 41.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling