Рисклар ва инвестицион портфелларни бошкариш асослари


Инвестицион портфелларни шакллантириш ва уларнинг турлари


Download 125.97 Kb.
bet2/4
Sana20.06.2023
Hajmi125.97 Kb.
#1632747
1   2   3   4
Bog'liq
7-Мавзу. РИСКЛАР ВА ИНВЕСТИЦИОН ПОРТФЕЛЛАРНИ БОШКАРИШ АСОСЛАРИ

7.2. Инвестицион портфелларни шакллантириш ва уларнинг турлари
Инвестициялар портфели - маълум бир максадли инвести­цион сиёсат асосида шакллантирилган молиявий инструментлар туплами. Портфеллар жамгарма ва капитални жамлаш воситаси сифатида намоён булади.


1 Ш.Ш.Шоуаъзамий. Молия бозори ва кимматли когозлар. Дарслик. - Т.: ТФИ, 2012. 265-6.
2Уша жойда.
3 MossinJ (1966). Equilibrium in a Capital Asset Market, Vol.34, No.4, pp. 768-783.

Инвестициялар портфелининг асосий максади - инвесторлар маблагини молиявий инструментларга (кимматли когозларга) йуналтириш асосида режалаштирилган даромадни паст (юкори) рискларда олиш.


Портфелнинг мазмуни - бир тупламга жамланган кимматли когозлар буйича инвестор учун кулай ва зарурий инвестицион шароитларни яхшилаш булиб, унда бу тупламдаги когозларда инвесторнинг инвестицион сиёсати, максад-вазифаси доирасида яратилган шароитлар талабларига жавоб берувчи инвестицион хоссалар шакллантирилади. Бундай хоссаларни алохида олинган бир турдаги кимматли когоз доирасида таъминлаб булмайди, факат уларни комбинациялаш оркали амалга оширилиши мумкин.
Умуман олганда, портфелни шакллантириш, тахлил ва мо­ниторинг килиш хамда оптималлаштириш асосида таркибини кайта куриб чикиш жараёнини портфелни бошкариш деб тушуниш мумкин.
Инвестициялар портфели шундай инструментки, унингсамара- ли бошкарилиши асосида инвесторни талаби доирасида коникарли даромаднинг баркарор микдори минимал рисклар даражасида таъминланиши мумкин.
Инвестициялар портфели буйича олинадиган даромадни портфель таркибига кирган маълум даражада рискли молиявий инструментлар тупламидан шаклланувчи ялпи даромад дейила- ди. Шу муносабат билан хар кандай портфелда даромад ва риск уртасидаги микдорий мувофикли муаммоси вужудга келади. Бу муаммо портфелни самарали бошкариш эвазига х,ал кили- нади. Айтиш жоизки, бу муаммони ечиш учун лозим булган уму­мий схемани тез топиш мумкин булса-да, лекин уни охиригача тулик ечимига келиш мумкин эмас.
Молиявий инструментлариинг инвестицион сифатига караб, турли таркибдаги портфелларни шакллантириш мумкин. Портфель буйича инвесторни кизиктирган даромад ва инвестор учун кабул килиниши мумкин булган риск уртасидаги баланс даражасига караб, портфель турини аниклаш мумкин.
ГТортфелли инвесторлар уз портфелларини шакллантириш- да олдиидан эх,тимолий равишда маълум рисклар даражасида режалаштирилган даромад олишни кузлайдилар. Бунда улар уз
маблагларини жойлаштириш вактида куйидаги ишларни амалга оширадилар:
• инвестициялар портфелини шакллантириш учун керакли инвестицион активларни (объектларни) танлаш;
• хар бир молиявий инструмента (кимматли когозга) йунал- тириладиган пул маблаглари хажмини аниклаш;
• молия бозорини тахлил килиш ва портфелни шаклланти­риш стратегиясини белгилаш.
Портфелни шакллантириш - кимматли когозлар бозори хо- латига холис таъсирчан булган активлар гурухини танлаш жа- раёни. Бунда портфель инвесторлар куйидаги асосий тамойиллар- га риоя кил ад ил ар:
п кимматли когозлар бозорининг хозирги (жорий вактдаги) холатини аник белгилашдан кочиб, портфель хажмини аник- лашда узок муддатли истикболни кузлаш;
и активларнинг йирик пакетларини шакллантиришда (портфел- га туплашда) портфелли инвесторнинг фаолиятини киммат­ли когозлар бозорига таъсир курсатишини назарда тутиш;
п сиёсий, иктисодий ва молиявий информацияга эга булиш- лик муваффакиятнинг асосий омили.
Порфелни шакллантириш куйидаги кетма-кетликлардан ибо- рат:
1. Куйидагилар тахлил килиниб, дастлабки мониторинги ут- казилади:
кимматли когозлар бозори, унинг сегментлари ва индика- торлари;
► эмитентларнинг молиявий-иктисодий курсаткичлари;
► кимматли когозларнинг инвестицион сифат курсаткичлари.
2. Дастлабки мониторинг (тахлилий кузатиш) натижалари асо­сида куйилган инвестицион максадга (масалан, юкори даромад олиш) мос келувчи портфелнинг бошлангич таркиби учун камида акциялар ва облигацияларнинг икки пакетини белгилаб олиш.
3. Режалаштирилган инвестицион маблагларни танлаб олинган пакетларга инвестицион максадга эришишни таъминловчи дивер­сификация тамойили асосида таксимлаш.
Портфелни турларга таснифлашда мухим белги килиб, ундан кайси усул ва кандай манба буйича даромад олинганлиги хисобланади, яъни курс бахосини усиши ёки дивидендлар, фоиз даромад- ларнинг жорий туловларига караб куйидаги турларга булинади.
Усувчан портфель курс бахоси усиб борувчи компаниялар акцияларидан шаклланиб, унинг максади - дивидендлар олиш билан бирга портфелнинг капитал бахосининг усишидир. Лекин, бунда дивидендлар микдори кичик микдорларда булади. Портфелга кирувчи акциялар туплами (пакетлари) курс бахосини усишига ка­раб, ушбу гурухни ташкил килувчи портфеллар тури билан белги- ланади.
Лгрессив усувчан портфель капитални максимал усишига каратилган булиб, унга асосан ёш, тез усувчан, юкори рискли, ле­кин шу билан бирга юкори даромадлар келтирувчи компаниялар акциялари киради.
Копсерватив усувчан портфель паст рискли булиб, уз тарки- бини асосан йирик, танилган компаниялар акциялари билан шакл- лантиради. Бунда акцияларнинг курс бахоси баркарор суръатлар билан усувчан булади. Портфель таркиби узок муддат давомида баркарор булиб, узидаги капитални саклаб колишга каратилган.
Уртача усувчан портфель агрессив ва консерватив порт­феллар аралашмаси булиб, унга узок муддатга олинган ишонч- ли молиявий инструментлар билан бирга таркиби тез (даврий) янгиланиб борувчи рискли инструментлар х,ам киради. Бунда ур­тача усиш ва коникарли риск даражаси кафолатланади. Портфел­нинг ишончлилик даражаси курс бахоси консерватив усувчан инструментлар хисобига таъминланади, даромадлилиги эса - курс бахоси агрессив усувчан инструментлар эвазига таъминланади. Бундай турдаги портфеллар амалиётда кенг таркалган булиб, юкори рискка мой ил булмаган инвесторлар томонидан куп кул- ланилади.
Даромад портфели фоизлар ва дивидендлар куринишидаги юкори жорий туловлар олишга каратилган булиб, асосан курс бахоси камрок усувчан, лекин меъёр даражасида рискли ва юко­ри даромад туловли корпоратив кимматли когозлардан таркиб топади. Бундай портфелни тузишдан максад - консерватив ин­вестор учун маъкул булган минимал риск даражасига мос келув- чи маълум бир даромад микдорини олиш. Шунинг учун бундай портфелларнинг инвестицион объекти булиб, юкори ишончли фонд инструментлари (баркарор туланадиган фоиз даромадлари ва курс бахосининг баланд нисбати эгалари) хисобланади.
Мун/пазам даромадли портфель рискнинг минимал даража­сида уртача даромад келтирувчи юкори ишоичли инструментлар- дан таркиб топади.
Даромадли ипструмептлардап иборат портфель рискнинг уртача даражасида юкори даромад келтирувчи кимматли когозлар ва юкори даромадли корпорациялар облигацияларидаи таркиб топади.
Усувчан ва даромад портфель фонд инструменларининг курс бахосини тушиб кетиши ва кичрайиб кетадиган фоиз ва дивиденд туловлари сабабли фонд бозорида мумкин булган йукотишларни олдини олиш учун шакллантирилади. Портфелга кирган молиявий активларнинг бир кисми инвесторга капитал бахосини усишини, иккинчи кисми эса, даромадни ортишини таъминлайди. Бунда активларнинг бир кисми буйича йукотишлар иккинчисини Kjbra- рилиши хисобига копланади.
Иккала манбага нуналгап портфель уз эгасига инвестиция килган капитали буйича юкори даромад келтирувчи активлардан таркиб топади. Ушбу холда иккала манбага йуналган инвести­ция фондларининг кимматли когозлари хакида фикр юритилиб, улар узларининг икки турдаги акцияларини чикаради: бирин- чиси - юкори даромад келтирувчилар, иккинчиси - капитал курс бахоси усишини таъминловчилар. Бундай портфелнинг хусусиятлари ушбу фондлар акцияларини куп микдорда таркиб топиши билан белгиланади.
Балапслаштирилган портфель узида нафакат даромадларни, балки рискларни хам узаро баланслаштирилганини назарда ту- тади. Баланслаштирилган портфеллар маълум пропорцияда курс бахосининг усиши ва юкори даромадли кимматли когозлардан таркиб топади. Портфеллар таркибига бозор конъюнктурасига караб юкори рискли кимматли когозлар хам киритилади, лекин улар одатда оддий ва имтиёзли акциялар хамда облигациялар билан шакллантирилади.
Ликвчдлилик портфелнинг инвестицион сифати тарикасида портфелни тез вактда бахоси йукотилмасдан пул маблагларига айлантирилишини англатади. Пул бозори портфели энг ликвид хисобланади.
Пул бозори портфели - асосий максади капитални тулик сак- лаб колишга йуналтирилган портфеллар тури булиб, унинг тарки­бига купрок пул маблаглари ва тез сотиладиган активлар киради.
Цисца муддатли фондлар портфелларч хам юкори лик- видлилик даражасига эга булиб, улар таркибига пул бозорида муомалада булувчи киска муддатли кимматли когозлар киради. Бундай портфеллар киска муддатли давлат (жумладан муниципал) когозларидан ташкил топган булса, унда улар соликлардан озод килинган хисобланади. Шуниси кизикки, давлат киска муддатли купонсиз когозлари портфели «усиш портфели» хисобланади, чунки улар даромад курс тафовути буйича хосил булади.
Инвестиция килиш максадга боглик холда портфеллар тарки­би конвертирланувчи кимматли когозлардан (конвертирланувчи: облигациялар имтиёзли акциялардан) иборат булса, унда бундай портфеллар мос равишда конвертирланувчи портфеллар дейилади. Фаол хисобланган «букалар» бозорида бундай таркиб кушимча даромад олиш имконини беради. Бундай турдаги портфелларга белгиланган даромадли урта ва узок муддатли инвестициялар портфеллари хам киради.
Портфелга нисбатан риск омили - маълум портфель - инвес­тицион жараён билан боглик булган нетто пул окимининг узгарув- чанлиги.
Портфелдаги кимматли когозлар бахосининг узгаришига олиб келувчи куйидаги уч сабабни курсатиш мумкин:
1. Эмитентнинг кредит бахоси ва ундан кутиладиган кайтим нормаси яхшиланади ёки ёмонлашади.
2. Агар бозор параметрлари (кутилаётган кайтим нормаси ва кредит бахо) узгармай колса, лекин облигациялар буйича мажбу- риятлар ижросининг муддати якинлашса, унда кимматли когозлар (агар уларнинг нархлари рагбат ёки дисконт доирасида булса) нархи узгариб туради (усади ёки камаяди).
3. Кутилаётган кайтим нормаси узгаради, бу эса узгармас купои­ли инструментлар нархини корректировка килишга олиб келади.



Download 125.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling