Рўйхатга олинган
ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ
Download 55.5 Kb.
|
11-сонли БХМС (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ КАМАЙТИРИЛИШИ
ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ
ХАРАЖАТЛАРИ АМОРТИЗАЦИЯСИ 19. Актив деб тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари миқдори амортизация қилиниши ва мунтазамлилик асосида харажат деб тан олиниши керак. Бундай ҳолларда субъект қуйидагиларга асосланади: 19.1. Маҳсулот ёки технологияни сотиш ёки ундан фойдаланишдан келадиган даромадлар ёки бошқа манфаатларга; 19.2. Маҳсулот ёки технологияни сотиш ёхуд ундан фойдаланиш кўзда тутилган даврга. Амортизация маҳсулот ёки технология сотишга ёки фойдаланишга тайёр бўлган пайтдан бошланади. 20. Актив деб тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг амортизация қилинадиган суммасини қуйидаги муддатларнинг энг қисқаси даврида мунтазам асосда тақсимлаш лозим бўлади: 20.1. Активнинг хизмат муддати; 20.2. У дастлаб тан олинган вақтдан бошлаб беш йил давомида. 21. Айрим ҳолатларда тажриба-конструкторлик ишларига қилинган харажатлар натижасида олинган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект бошқа активларни ишлаб чиқариши чоғида сарфланиб кетади ва харажат сифатида тан олинмайди. Бундай ҳолатда мазкур харажатлар амортизацияси бошқа актив қийматининг бир қисмини ташкил этади ва баланс қийматига киритилади. Масалан, илгари актив деб ҳисобланган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари ишлаб чиқариш товар-моддий захиралари қийматига киритилиши мумкин ("Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш" 4-сон БҲМС). Бошқа активларнинг баланс қийматига киритилган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари шу тариқа ана шу активларнинг бошқа харажатлари қилинган пайтдаги харажатлар деб тан олинади. ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ КАМАЙТИРИЛИШИ 22. Лойиҳа бўйича тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари миқдорини тажриба-конструкторлик ишларига кейин бўладиган харажатларни, тегишли ишлаб чиқариш харажатларини, маъмурий харажатларни ва маҳсулот ёки технологияни бевосита реализация қилиш чоғида қилинган, лекин келажакдаги даромадлар ҳисобидан қопланмайдиган харажатларни ҳисобга олиб, амортизация қилинмаган қолдиқ миқдоригача камайтириш лозим бўлади. Тажриба-конструкторлик ишланмаларига амортизация қилинмаган харажатлар қолдиги, агар бу харажатлар уларни 16-бандда келтирилган актив деб ҳисоблаш мезонларига жавоб бермаса, ҳисобдан чиқариб ташланиши лозим. Тўла ёки қисман ҳисобдан чиқариб ташланган миқдорни мазкур қисман ёки тўла ҳисобдан чиқариб ташлаш амалга оширилган даврдаги харажат деб тан олиш лозим бўлади. 23. 22-параграфга мувофиқ қисман ёки тўла ҳисобдан чиқариб ташланган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларини, тўла ёки қисман ҳисобдан чиқариб ташлашга олиб келган воқеа ёки вазият тугагандан сўнг ва янги воқеа ҳамда вазият келажакда мавжуд бўлишига ишончли далил мавжуд бўлган ҳолларда қайтадан тиклаш лозим. Қайта тикланган миқдорни, 17-параграфга мувофиқ тўла ёки қисман ҳисобдан чиқариб ташланмаган бўлса, амортизация сифатида тан олиниши мумкин бўлган миқдорга камайтириш керак. Қайта тикланган миқдорни шу давр харажати сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг камайтирилган миқдори сифатида эътироф этиш лозим. Download 55.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling