Ўрта асрларда Ғарб ва Шарқда фалсафа ривожланишининг умумий белгилари


Download 69.41 Kb.
bet8/11
Sana18.06.2023
Hajmi69.41 Kb.
#1563108
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3.Ўрта аср фалсафаси

Сўфизм фалсафаси. Билиш муаммоси сўфизмнинг энг муҳим томонини ташкил этади. Мўътадил сўфизм таълимотига кўра гностик (ориф)нинг асосий вазифаси олий мақсадга эришиш – ҳақиқатни билишдан иборат. Бу мақсадга ўзини ўзи такомиллаштириш ва ўзини ўзи билиш йўли билан эришилади. Ўз моҳиятини билиш жараёнида инсон ўзида илоҳий унсурлар мавжудлигини, Аллоҳни билишнинг бирдан-бир тўғри усули ўзини ўзи билиш, яъни ўзликни англаш эканини тушуна бошлайди.
Бироқ билишнинг бу даражасига етиш учун одам ўзини бутунлай ўз ўзлигини англашга бахшида этиши лозим. У сўфийча турмуш тарзини танлаши, шунингдек ҳақиқат сари йўл тутган кишиларга қўйиладиган айрим бошқа талабларни бажариши даркор. Мўътадил сўфизм вакиллари қаторига Хориси Муҳосибий, Абулқосим Кушайрий, Абу Ҳомид Ғаззолий ва бошқалар киради. Улар сўфий шариат чизиғидан четга чиқмаслиги, унинг барча сўзлари ва ишлари Қуръони карим ақидалари ва Муҳаммад пайғамбар ҳадисларига мувофиқ бўлиши лозим, деб ҳисоблайдилар.
«Ваҳдати вужуд» (борлиқнинг бирлиги) нуқтаи назарида турувчи сўфийлар сўфизмнинг ашаддий тарафдорлари ҳисобланади. Улар Ҳақиқат (Аллоҳ) ва табиатни бир деб қарайдилар. Табиат илоҳий эмансипация оқибатидир. Инсон бу эмансипация занжирида охирги бўғинни эгаллайди. У нафақат Ҳақиқат (Аллоҳ)ни билиш даражасига етади, балки ўзи ҳам Ҳақиқат – «Аллоҳ»га айланади. Сўфийликнинг бу тариқат вакиллари яширин, сирли нарсаларни билишни афзал кўриб, шариат ақидалари ва меъёрларини тан олмаганлар.
Сўфизм Аллоҳни табиат билан узвий деб қарайди. Уни инсонни қуршаган ташқи дунёда мавжуд ҳар бир нарса билан тенглаштиради ва уларда Аллоҳнинг сиймоси, моҳиятини кўриб, табиат, атроф муҳит сари, унинг сирларини очиш томон, бу яширин ҳодисаларнинг ҳар бирида илоҳий ҳақиқат белгиси, моҳиятини топиш ва билиш мақсадида муайян қадам ташлайди.
Сўфизмдаги Аллоҳни билишда билиш усуллари ва воситалари сифатида ваҳий ва илҳом амал қилади. Бу ерда сезгилар ва ақл билиш воситалари сифатида ишламайди. Борлиқнинг бирлиги тарафдорлари саналган сўфийларда пантеистик анъаналар устунлик қилувчи таълимотларда Аллоҳни билиш назарияси билан бир қаторда дунёни билиш назарияси ҳам мавжуд бўлиб, унда билиш объекти сифатида моддий дунёнинг ўзи, билиш воситалари ва усуллари сифатида эса – сезгилар, ақл, кузатиш, таққослаш, сўзнинг тор маъносидаги тажриба амал қилади. Гарчи улар билишнинг турли шаклларини тан олсалар-да, моҳиятлар моҳияти (Аллоҳ)ни билиш даражаси тўғрисида сўз юритилган ҳолларда билиш шаклларининг аҳамиятини чеклайдилар. Аллоҳни билишга фақат Унинг карами ва нури ёрдамида муваффақ бўлинади.
Мутлақ ҳақиқатнинг тагига етиш йўлидан борувчи одам (ориф) ўз олдига ҳақиқатни билиш вазифасини қўйган фаол индивидга айланади ва узоқ изланишлар, турли мистик босқичлар, мақомлардан ўтиш ва ўзликни англаш натижасида ўзида мутлақ ҳақиқат (Аллоҳ)ни топади ва етук инсонга айланади.
Сўфизм таълимотига кўра, ҳақиқатнинг тагига етиш учун одам ўз ички дунёси, қалбини ҳар хил дунёвий қусурлардан фориғ этиши лозим. Бунга эришиш учун у бир қанча маънавий босқичлар ёки сўфийлар таъбири билан айтганда мақомлардан ўтиши даркор.
Билиш ва маънавий саёҳат йўлида одамга унинг тафаккури йўл кўрсатади. Кўрсатилган босқичларнинг ҳар биридан ўтиш натижасида одам ахлоқий ва маънавий жиҳатдан такомиллашади ва ҳақиқатни билишга яқинлашади.
Абу Ҳомид Ғаззолий сўфизмни пантеизмдан тозалашга ҳаракат қилди ва у бунга муваффақ бўлди. Ғаззолий фикрига кўра, «ҳар қандай маънавий покланишлардан қатъи назар, инсон ҳеч қачон Худога айлана олмайди». Бу билан у сўфизм ва пантеизм ўртасида ўзига хос «хитой девори»ни ўрнатди.

Download 69.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling