Ўрта махсус, касб-хунар


Электробурлар билан бурғилаш технологиясининг афзалликлари


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Электробурлар билан бурғилаш технологиясининг афзалликлари. 
 
Электробурлар 
билан 
бурғилашнинг 
асосий 
афзалликлари 
қуйидагилардир: 
Электробур двигатели тўғридан-тўғри манбани бурғилаш қувурлари 
тизмаси ичида жойлаштирилган кабель орқали бурғилаш трансформаторидан 
олади. Юқори кучланишни қўллаш натижасида электр энергияси кам 
йўқотишлар билан узатилади. Электробурнинг қуввати - амалий жихатдан 
бурғилаш эритмасининг миқдори ва хоссаси хамда электробур тушган 
чуқурликка боғлиқ бўлмайди; 
Электробур валининг айланиш частотаси бурғилаш эритмасининг 
миқдори ва хоссасига боғлиқ бўлмайди ва ўқ бўйлаб бериладиган оғирлик 
унга оз миқдорда таъсир қилиши мумкин. Электробур билан бурғилашда 
хайдаладиган бурғилаш эритмасининг миқдори, асосан қудуқ тубини нормал 
тозалаш шартларидан келиб чиққан холда танланади; 
Электробур - бу мой тўлдирилган герметик машина, қайсики, унинг 
ишчи органларига бурғилаш эритмаси таркибидаги тоғ жинси парчалари 
қаршилик қила олмайди. 
Қудуқларни электробур билан бурғилашни кўп йилик тажрибасидан 
шундай хулоса қилиш мумкинки, бу усулда бурғилашни хар хил областларда 
қўллаш мумкин. Масалан: 
 Оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларини қўллаб, чуқур қудуқларни 
бурғилаш; 
 Қия йўналтирилган қудуқларни бурғилаш; 
 Горизонтал қудуқларни бурғилаш; 
 Газсимон агентларни қўуллаб, қудуқни бурғилаш; 
 Таянч-технологик қудуқларни бурғилаш. 
 
Электробурлар билан бурғилашда техника хавфсизлигининг
асосий қоидалари: 
 
1. Электр токи ўтадиган барча қисмлар ишончли изоляция қилинган 
ёки ёпилган бўлиши керак: ток ўтадиган қисмларда изоляцияси бузилганда
барча металл деталлар ерга уланган (заземление) бўлиши керак. Изоляция ва 
ерга уланишни ишончлилиги хар доим текшириб турилиши керак. 
2. Ток қабул килувчи мосламага электр энергиясини етказувчи ташқи 
кабель - бурғилаш шлангига қотирилган бўлиши керак. 
3. Электр энергияси ўтувчи қисмларга хизмат кўрсатишдан олдин, 
уларда кучланиш йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Бундан ташқари нефт 
ва газ қудуқларини бурғилаш даврида талаб қилинадиган барча техника 
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш керак. 


73 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
 
37-расм. Қудуқни электробур билан бурғилаш схемаси. 
1- ток қабул қилувчи мослама; 2-кабел; 3-бурғилаш чиғири; 
4- бошқарув пульти; 5-ичида кабел жойлаштирилган муфтали
бурғилаш қувури; 6-электробур; 7-бурғи. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling