Ўрта махсус профессионал таълимнинг


Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи


Download 33.2 Kb.
bet4/5
Sana24.03.2023
Hajmi33.2 Kb.
#1293945
1   2   3   4   5
Bog'liq
2.01. Иктисодиёт назарияси

Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи

“Бизнесни ташкил этиш ва юритиш”, “Макро ва микроиқтисодиёт“, “Молия”фан дастурлари

Ўқитишни ташкилий шакли

Н – Назарий таълим;
А – Амалий таълим;
НА – Назарий ва амалий таълим биргаликда ташкил этилади;
МХ – Махсус хонада ўтказиладиган машғулот.

Дастурга қўйилган талаб

Мажбурий

Ўқитиш тили

Гуруҳда белгиланган ўқитиш тили асосида

Баҳолаш тартиби

Баҳолаш бўйича амалдаги тартиб асосида

Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш

Ёзма, оғзаки, савол-жавоб, тест, амалий топшириқ

2. Ўқув дастури мазмуни



Мавзунинг номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Жами

Ўқитишни ташкилий шакли

Мустақил таълим

1.

Иқтисодиётназариясинингпредметиваўрганишметодлари

Жамият ҳаётида юз берадиган иқтисодий жараёнлар ва иқтисодий ҳодисалар. Моддий неъматлар ишлаб чиқариш -жамият ҳаётининг асоси эканлиги. Иқтисодий қонунлари ва қонуниятлари. Иқтисодий категориялар. Асосий иқтисодий тушунчалар ва иқтисодий кўрсаткичлар. Иқтисодий ресурслар ва уларнинг самарали фойдаланиш муаммоси. Иқтисодиётназарияси фанининг методологик асослари. Иқтисодий жараёнларни билишда математик ва график услублардан фойдаланиш. Иқтисодий назария фанининг таркиби. Иқтисодий назария фани ва замонавий, янгича иқтисодий онгни, иқтисодий тафаккурни ривожланиши. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида иқтисодий фанларни ривожланиши. Ўзбекистонни мустақиллигини мустаҳкамлашда иқтисодий фанларнинг роли.

2

Н


1


2.

Бозор тушунчаси, унинг моҳияти ва вазифалари

Бозор тушунчаси. Бозорнинг иқтисодиёт учун аҳамияти. Бевосита ва билвосита бозор алоқалари. Бозорнинг объектлари ва субъектлари. Тартибсиз ва тартибланган бозор белгилари. Тақчил бозор ва тўйинган бозор. Бозор орқали ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг боғланиши, қийматнинг товар шаклидан пул шаклига ўтиши. Ресурсларнинг эркин ҳаракатининг таъминланиши. Иқтисодиётни тартиблаштиришда иштирок этиш. Эркин, монопол рақобатли, олигаполистик ва соф монополия бозорлари. Бозор сегменти ва унинг мезонлари. Бозорни ўз объекти жиҳатидан турланиши: истеъмол товарлари, хизматлар бозори ва унинг иштирокчилари, ишлаб чиқариш ресурслари бозори, кўчмас мулк бозори, биржалар савдоси, чакана савдо ва унинг кўринишлари, иш кучи, молия, интеллектуал товарлар бозори, уларнинг фарқи. Бозор инфратузилмаси. Ўзбекистон миллий бозорини шакллантириш йўллари.

2

Н

2


3.

Бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусияти

Бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари.Ўтиш даврининг жаҳон тажрибасида синалган йўллари. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш концепцияси ва ислоҳотлар стратегияси, “Ўзбек модели”.

2

Н

1


4.

Талабватаклиф. Бозормувозанати

Талаб тушунчаси. Индивидуал ва бозор талаби. Талаб ўзгарувчанлиги (эластиклиги). Талаб қонуни. Талабнинг табақалашуви. Бозор нархи, харидор диди, харидор даромадлари, ўринбосар товарлар нархи, харидор сони ва кутиладиган ўзгаришларнинг талабга таъсири.
Таклиф тушунчаси. Таклиф қонуни. Таклиф ва ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги боғланиш. Таклифнинг ўзгарувчанлиги. Таклифга таъсир этувчи омиллар: ишлаб чиқаришнинг ҳажми, маҳсулотнинг товарлик даражаси, ресурслар нархи, сарф -харажат ва фойда олиш имкони ва бошқа товарлар нархи,нархнинг ошиши эҳтимоли, ишлаб чиқарувчилар сони. Таклифи ўзгармайдиган товарлар. Иқтисодий ресурсларга талаб ва таклифнинг ўзига хос хусусиятлари. Талаб ва таклифнинг ўзгариш қоидаси. Бозор мувозанати. Бозор мувозанатининг иқтисодиётга таъсири.

4

Н, А


2


5.

Тадбиркорликфаолиятивакичик бизнес тушунчасивауларнингмоҳияти

Тадбиркорликка хос хусусиятлар. Тадбиркорлик турлари. Тадбиркорлик фаолиятининг вазифалари. Тадбиркорлик фаолияти шакллари. Тадбирколик капитали ва унинг ҳаракати. Тадбиркорлик ва бизнеснинг фарқлари. Кичик бизнесни ривожлантириш.

4

Н,А


2


6.

Иқтисодийфаолият. Сарф-харажатларвафойда.

Иқтисодийфаолиятваунингмазмуниватурлари. Ишлаб чиқариш жараёнинг мазмуни ва унинг ўзига хослиги. Ишлаб чиқариш соҳалари. Ишлаб чиқариш омиллари ва унинг таркиби. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижалари. Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва унинг кўрсаткичлари. Меҳнат унумдорлиги ва унга таъсир этувчи омиллар.
Иқтисодий харажатлар тушунчаси. Харажатларнинг таркиби, қисқа даврдаги ишлаб чиқариш харажатлари. Доимий, ўзгарувчан ва умумий харажатлар. Ўртача, чекли (меъёрий) харажатлар. Фойда мазмуни. Фойда меъёри ва массаси. Фойданинг тақсимланиши ва ишлатилиши. Зарар кўрувчи корхоналар, зарар кўришнинг меъёри, корхоналарнинг банкрот бўлиши.

4

Н,А


1


7.

Иш ҳақи. Аҳолидаромадлариватурмушдаражаси

Иш ҳақи-тақсимотнинг натижаси. Иш ҳақини ташкил этишнинг шакллари. Иш ҳақи тизими. Номинал ва реал иш ҳақи. Иш ҳақи даражасининг табақалашуви. Иш кучи бозоридаги рақобат ва иш ҳақи. Меҳнат муносабатларининг мазмуни ва таркибий тузилиши. Ишга ёлланиш, иш шароити, инсон омили. Касаба уюшмаларининг тадбиркорлар ва давлат билан ўзаро алоқаси. Меҳнат шартномалари тизими.
Иш ҳақи ва меҳнат унумдорлигининг алоқадорлиги. Меҳнат натижасига қараб даромадларнинг табақалашуви.
Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигини вужудга келиш сабаблари. Даромадлар тенгсизлигига таъсир этувчи омиллар. Аҳолининг турмуш даражаси ва уни кўрсаткичлари. Яшаш минимуми. Истеъмол савати, ўртача даромад. Иш ҳақи. Номинал иш ҳақи, реал иш ҳақи. Бозор иқтисодиётида даромадларнинг нотекислиги. Ижтимоий тенглик. Аҳоли истеъмолини миқдорий ва сифат жиҳатлари. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари.

4

Н,А


2


8.

Рақобатназарияси

Рақобатнинг моҳияти. Рақобатнинг иқтисодий асослари ва мақсади. Рақобат муносабатларининг ривожланиш босқичлари. Рақобат стратегияси. Тармоқ ичидаги рақобат. Тармоқлараро рақобат ва ишлаб чиқариш таркибининг ўзгариши. Рақобат усуллари: ноҳалол рақобат, ҳалол рақобат. Мукаммал рақобат ва унинг афзалликлари. Номукаммал рақобат ва унинг асосий кўринишлари: монополистик рақобат, олигополистик рақобат, соф монопол рақобат, дуополистик рақобат, уларнинг умумийлиги ва фарқи. Мукаммал ва номукаммал рақобатнинг биргаликда амал қилиши. Рақобат - иқтисодиётни ҳаракатлантирувчи куч. Монополияга қарши қонунчилик ва унинг асосий йўналишлари. Режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида рақобатчиликнинг хусусиятлари. Ўзбекистонда монополияга қарши қонунчилик ва соғлом рақобат учун шарт-шароитнинг яратилиши.

4

Н, А


2


9.

Нарх ва унингшаклланишмеханизми

Нархнинг иқтисодий мазмуни. Нархнинг вазифалари.Эркин бозорда нархнинг шаклланиши. Нархнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар: сарф-харажатлар, талаб ва таклиф, товарга бефарқлик, товарнинг нафлик даражаси, истеъмол вақти қадрининг ортиши, рақобат кураши, эркин ва монополлашган бозорда нархнинг шаклланиш хусусиятлари. Нарх белгилашда фойдани максималлаштириш қоидаси.Монополия ва монополиянинг нархга тескари таъсири. Нархнинг юқори ва қуйи чегараси.

4

Н, А


2


10.

Бозориқтисодиётининг тартибланиши

Иқтисодиётни тартиблашнинг бозор механизми. Иқтисодиётни тартиблашда давлат механизми. Давлатнинг иқтисодий роли вавазифалари. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг монетар ва янги классик моделлари.

4

Н, А


2


11.

Агрармуносабатлар

Аграр муносабатлар ва унинг бозордаги хусусиятлари. Иқтисодиётнинг аграр сектори. Ернинг ресурс сифатида алоҳида хусусиятлари. Ер мулк ва хўжалик юритиш объекти сифатида. Ижара муносабатлари. Ер рентаси тушунчаси. Рента миқдорига таъсир этувчи омиллар. Дифференциал рента I, дифференциал рента IIва уларнинг вужудга келиш механизми. Абсолют рента. Монопол рента,қайта ишлаш саноатидаги рента, қурилиш участкасидаги рента. Рента тўловларининг шакли. Рентанинг тез ўсиб бориши. Ер нархи ва уни белгиловчи омиллар. Фермер хўжалигининг иқтисодий ва ижтимоий афзалликлари. Агрофирмалар ва агросаноат бирлашмалари, фермерлар уюшмаси. Фермер хўжалигини қўллаб-қувватлашнинг давлат дастурлари. Ўзбекистонда аграр сиёсат.

4

Н,А

2

12.

Ялпимиллиймаҳсулот

Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилиши. Миллий маҳсулотнинг иқтисодий мазмуни. Ялпи ижтимоий маҳсулотнинг таркибий кисмлари унинг ҳаракат шакллари.

4

Н,А

2

13.

Истеъмол, жамғармаваинвестициялар

Истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни. Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, уларни белгиловчи омиллар. Жамғаришнинг моҳияти, омиллари. Инвестициянинг иқтисодий мазмуни ва унинг даражасини белгиловчи омиллар. Жамғариш билан истеъмол ўртасидаги оптимал нисбат. Истеъмол қилиш ва жамғарма қилишга бўлган ўртача ва максимал мойиллик.
Инвестиция миқдори ва уни белгиловчи омиллар. Инвестициянинг иқтисодий вазифалари. Инвестициянинг ўзгарувчанлиги, инвестицион фаоллик, инвестицион муҳит, инвестициянинг хавф-хатарини ҳисобга олиш. Инвестициянинг самарадорлиги. Ўзбекистонда инвестиция фаоллигини таъминлаш.

4

Н,А

2

14.

Ишчи кучи ваунингбандлиги

Иш кучининг такрор ҳосил этилиши. Ишчи кучини миқдори ва сифат жиҳатлари. Аҳоли ўсишининг иш кучи таклифига таъсири. Иш кучига талаб ва таклиф. Ишсизликнинг мазмуни, келиб чиқиш сабаблари. Ишсизлик турлари ва уларнинг фарқлари. Ишсизликнинг иқтисодий-ижтимоий оқибатлари. Оукен қонуни. Инфляция ва ишсизликнинг ўзаро боғлиқлиги. Филлипс эгри чизиғи. Ишчи кучини қайта тақсимлашнинг бозор механизми. Иш билан банд бўлишни таъминлашда давлат ва бозор механизми. Тўла самарали бандлик муаммолари. Ўзбекистонда демографик вазиятнинг бандликка таъсири. Ўзбекистонда ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш.

4

Н,А

2

15.

Молиятизими

Молия муносабатларининг моҳияти ва вазифалари. Молия ва унинг вазифалари. Умумдавлат молияси. Маҳаллий молия. Корхоналар молияси. Давлат билан корхоналар ўртасидаги молиявий муносабатлар. Молиянинг такрор ишлаб чиқариш, тақсимот, рағбатлантириш, назорат қилиш вазифалари. Ўзбекистонда молия бозорини шакллантириш жараёни.
Давлат бюджетининг хусусиятлари. Давлат бюджетининг тақсимлаш ва назорат функциялари. Давлат бюджетининг шаклланиши. Бюджет даромадлари.Бюджет харажатлари. Бюджет тақчиллиги, уни бартараф этиш йўллари. Ўзбекистонда бюджет тизимини такомиллаштириш.
Солиқ тизимининг вужудга келиши. Солиқларнинг моҳияти. Солиққа тортиш тамойиллари. Солиқ турлари. Солиқ ставкаси. Солиқ манбаи. Солиқ солишни бошқариш, солиқ имтиёзлари.

4

Н,А

2

16.

Кредит ва банк тизими. Пул муомаласи

Кредитнинг моҳияти, вазифалари. Кредитнинг турлари. Суғурта тушунчаси, суғурта турлари. Молия компанияси. Нафақа фондлари. Банк тизими. Давлат банки. Тижорат банклари. Ихтисослашган банклар. Инвестицион банк. Ипотека банки. Марказий банк ва унинг вазифалари. Ўзбекистон Республикасида банк тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари.
Пул муомаласи. Пулнинг айланиш тезлиги. Пул муомаласи қонуни. Пул миқдорига таъсир этувчи омиллар. Нақд пуллар ва кредит эмиссияси. Инфляция ва уни сабаблари. Инфляция турлари. Инфляциянинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари. Муомалада пулни етишмаслиги ва унинг оқибатлари. Ўзбекистонда миллий пул тизимини шакллантириш ва уни мустаҳкамлашбосқичлари.

4

Н,А

2

17.

Жаҳон бозори ва халқаро савдо

Халқаро товарлар ва хизматлар савдоси. Тўлов баланси. Савдо баланси. Халқаро валюта тизими ва валюта муносабатлари.

2

Н

1





Download 33.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling