Ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент


Download 2.26 Mb.
bet17/50
Sana16.06.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1499460
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50

- Масала


Хўжалик субъектининг раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини махсус савол бўйича текшириш ҳақида аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузмоқда. Хўжалик субъекти раҳбари ва бош бухгалтери орасида келишмовчилик бўлгани сабабли, корхона раҳбари бош бухгалтерни ишдан бўшатишга асос топиб беришни сўради. Агарда уни илтимоси амалга ошса аудиторлик ташкилоти қўшимча мукофотга эга бўлишини маълум қилди


Талаб қилинади:
Ушбу ҳолатда аудиторлик ташкилоти қандай йўл тутиши лозим.


    1. - Масала


Аудиторлик текширувини ўтказишга келган аудиторларни ётоқ ва овқатланиш харажатларини хўжалик субъекти ўз зиммасига олган бўлиб, бу харажатлар шартномада назарда тутилмаган.


Талаб қилинади:
Аудиторлик ташкилоти ушбу ҳолатда ўз мустақиллигини йўқотмайдими?


    1. - Масала


Ўтган йил мобайнида аудиторлик ташкилоти аудиторлик хизматлари билан бир қаторда солиқ маслаҳатчилиги ва бухгалтерия ҳисобини тиклаш бўйича хизматлар кўрсатган. Якунланган йилнинг молиявий натижаларига кўра аудиторлик ташкилоти олган тушумнинг 15% гина аудиторлик хизматларини кўрсатиш орқали олингани маълум бўлди.
Талаб қилинади:
Аудиторлик ташкилоти лицензия талабларини бузган ҳолда фаолият кўрсатмаяптими?


    1. - Масала


Аудитор оммавий ахборот воситалари орқали ўзининг шахсий рекламасини амалга оширмоқда. Реклама мақсадларида аудитор ўзини фазилатларини бошқа аудиторларнинг малакаси билан солиштирмоқда.


Талаб қилинади:
Аудитор ўз ҳаракатлари билан малака этикаси талаблари чегарасидан чиқиб кетмадими?


    1. - Масала


Юқори малакали мутахассис бўлган аудитор хизматдан бўш вақтларда аудит ва бухгалтерия ҳисоби бўйича илмий - амалий мақолалар ёзиб туради. Мақолаларга асос сифатида ўз амалиётида дуч келаётган воқеаларга таянади, ўз мижозларига тегишли бўлган баъзи бир фактларни эгасини номини кўрсатмасдан эълон қилади.


Талаб қилинади:
Аудиторнинг касбий фаолияти билан илмий фаолияти орасида келишмовчилик бўлиши мумкинми?



    1. Download 2.26 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling