Ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент
Аниқланган камчиликларни таҳлили
Download 2.26 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- «МР Авто» ЁАЖ баланси, минг сўм
- “МР Авто” ЁАЖнинг молиявий натижалари тўғрисида ҳисобот (минг сўм)
- Товар - моддий заҳиралар ҳаракати динамикаси, минг сўм
- Дебиторлик қарздорлиги ўзгаришининг динамикаси, минг сўм
- Баланснинг “Жорий активлар” қисми
- Аниқланган хатонинг баланс моддасига бўлган таъсирини ҳисоблаш
Аниқланган камчиликларни таҳлили
– Масала“МР Авто” ЁАЖ автомобиль ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти хорижий мол етказиб берувчиларга боғлиқ. Эҳтиёт ва комплект қисмларни сотиб олишда хорижий валютага бўлган эҳтиёжни қондириш учун корхона экспорт ҳажмини ошириши лозим. Халқаро бозорда ўз ўрнини йўқотмаслик учун корхона доимий равишда ўз маҳсулотини такомиллаштириб бормоқда. Корхонанинг стратегик сиёсати натижасида сўнгги йилда маҳсулот сотишдан олинган тушум кўпайди. “МР Авто” ЁАЖ кўрсаткичлари 5.6.1, 5.6.2, 5.6.3 ва 5.6.4 - сонли жадвалларда кўрсатилган. – жадвал «МР Авто» ЁАЖ баланси, минг сўм
– жадвал “МР Авто” ЁАЖнинг молиявий натижалари тўғрисида ҳисобот (минг сўм)
– жадвал Товар - моддий заҳиралар ҳаракати динамикаси, минг сўм
– жадвал Дебиторлик қарздорлиги ўзгаришининг динамикаси, минг сўм
Таваккалчиликнинг энг юқори чегарасини аниқланг ва уни мумкин қадар камайтириш йўлларини таклиф этинг. – МасалаМуҳимлилик даражасини аниқлашда умумий йўналишни белгилаш мақсадларида аудиторлик ташкилоти ўзининг ички стандартида баланснинг баъзи бир моддаларига ҳам нисбатан муҳимлилик даражасини аниқлаш мезонларини белгилади. Ички стандарт баланснинг у ёки бу моддаси кўрсаткичига нисбатан хатоликнинг энг юқори четланиш фоизини назарда тутади. Мисол учун, агарда ҳар бир кўрсаткич бўйича четланиш: 5%гача бўлса, бу ҳол муҳим эмас деб ҳисобланади; 5% дан 10% чегарасида бўлса, муҳимлилик аудиторнинг малакали мушоҳидасига асосан баҳоланади; 10%дан юқори бўлган четланишлар муҳим деб ҳисобланади. “Меъмор” МЧЖнинг молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик текшируви вақтида қуйидаги камчиликлар аниқланди: ўзаро қиёслаш услуби орқали ўтказилган текширувда, счет-фактуралар, накладнойлар, хўжалик шартномалари, ишонч қоғозлари, берилган счет-фактураларни қайд этиш китоби, реализация китоби, журнал ордерлар ва бош китоблардан олинган маълумотлар асосида 800.000 сўм миқдоридаги дебиторлик қарзлари ҳақиқий эмаслиги аниқланди; моддий-товар бойликларини инвентаризацияси вақтида корхонада активларни сақлаш бўйича етарли чоралар кўрилмагани, уларнинг ҳаракатини мувофиқлаштирувчи амалдаги қонунчилик талаблари тўла бажарилмаётгани ва 600.000 сўмлик камомад аниқланди; нақд пул бойликларини инвентаризацияси вақтида 10.000 сўм миқдорида камомад аниқланди. “Меъмор” МЧЖ балансининг баъзи бир кўрсаткичлари 5.7.1 - жадвалда кўрсатилган. - жадвал Баланснинг “Жорий активлар” қисми
- сонли жадвал маълумотлари асосида аниқланган хатоларнинг энг юқори четланиш даражасини ички стандарт талабларига солиштиринг. Ўз ҳисобингизни 5.7.2 - сонли жадвалда акс эттиринг. – жадвал Аниқланган хатонинг баланс моддасига бўлган таъсирини ҳисоблаш
Аниқланган хатоларнинг «Меъмор» МЧЖ молиявий ҳисоботининг ишончлилик даражасига таъсири ҳақида хулоса беринг. “Лола” тикувчилик салони 2008 йил декабрида аудиторлик ташкилотига ўзининг молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказиб беришни сўраб хат йўллади. Тикувчилик салони масъулияти чекланган жамият шаклида 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таъсисчилари қуйидагилардир: Юридик шахслар: резидент ташкилот (10%) ва норезидент ташкилот (40%); Жисмоний шахслар: корхона директори (30%) ва директор ўринбосари (20%). Тикувчилик салони аёллар кийимларини тикиш ва уларни 5та ўзига тегишли фирма дўконларида улгуржи ва чакана савдо орқали сотиш билан шуғулланади. Чакана савдо товар айланмасининг 45% ташкил этади. Асосий улгуржи харидорлардан бири “Кийим-кечак” ЁАЖ бўлиб, унга улгуржи савдо айланмасининг 78% тегишлидир. Салон фирма дўконлари учун савдо дўконларини ижарага олади. Салоннинг бухгалтерия ҳисоби махсус компьютер дастури асосида олиб борилади. Бухгалтерия штати 7 кишидан иборат. Бош бухгалтер олий иқтисодий маълумотга ва САР сертификатига эга. Талаб қилинади: Тикувчилик салони фаолиятида мавжуд бўлган таваккалчиликнинг энг юқори даражасини аниқланг ва ажратиб бўлмайдиган таваккалчиликни баҳоланг. Муҳимлилик даражасини ва ажратиб бўлмайдиган таваккалчиликни ҳисоблаш учун берилган маълумотлар етарлими? Аудиторлик текширувининг ҳажмини аниқлаш учун мижоздан талаб этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхатини тузинг. - Масала“Телеуста” ЁАЖ теле - радиоаппаратларни ва маиший жиҳозларни сотиш билан шуғулланади. Шунингдек, Жамиятда тикувчилик салони ва пойафзал тузатиш устахонаси ҳам мавжуд. Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилган. Талаб этилади: Ички аудитор Жамиятдаги назорат таваккалчилигини баҳолаш учун қандай аудиторлик тадбирларини амалга ошириши лозим. - Масалаа) агар аудитор ажратиб бўлмайдиган таваккалчиликни - 70%, назорат таваккалчилигини - 45%, топмаслик таваккалчилигини - 15% деб аниқлаган бўлса, умумий таваккалчиликни ҳисобланг. б) агар аудитор умумий таваккалчиликни - 0,07%, ажратиб бўлмайдиган таваккалчиликни - 0,65%, назорат таваккалчилигини - 0,15% деб белгилаган бўлса, топмаслик таваккалчилигини ҳисоблаб топинг. - Масала“Сут-қаймоқ” ОАЖ ва аудиторлик ташкилоти ўртасида Жамиятнинг 2008 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий натижалари бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш ҳақида шартнома имзоланди. Жамиятнинг асосий фаолияти - сут-қаймоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш. “Сут-қаймоқ” ОАЖ бухгалтерия ҳисоботлари 5.11.1, 5.11.2 ва 5.11.3 – сонли жадвалларда келтирилган. – жадвал Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling